QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.8K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ  إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Ҳаж ҳақида ҳадисларда

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳисалом бизга хутба қилиб: «Эй одамлар! Батаҳқиқ, Аллоҳ сизга ҳажни фарз қилди. Бас, ҳаж қилинг!» дедилар. (Муслим, Насоий ва Термизий ривояти)

Абу Ҳурайра розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий алайҳисалом: «Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси туққан кунидек қайтади», дедилар».


👆 Яқинларга ҳам улашинг!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
ЗУЛҲИЖЖА

Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учун берган туҳфасидир.

Муҳаммад ибн Маслама Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ алайҳис саллам: «Замонингизда Роббингизнинг туҳфалари бор, уни қарши олинглар. Шояд, улардан бир туҳфа сизларга етиб, ундан сўнг ҳеч қачон бахтсизлик кўрмасангизлар»,дедилар». (Тобароний ривояти) Бандаларга туҳфа қилинган мавсумлардан бири Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни ҳисобланади. Бу кунларни ғанимат билган, уларни бекорга ўтказиб юбормаган инсон қандаям бахтли инсондир. Бундай улуғ кунлар бандадан уни гўзал қарши олиши ва унда кўпроқ солиҳ амаллар қилишини талаб қилади. Инсон дунёда гўёки мусофир кабидир. Мусофир сафарга тайёргарлик  кўриб чиқса, сафари хайрли, барокатли бўлади. Биз учун дунёдан охират сафарига тайёргарлик кўриб бормоғимиз лозимдир. Бу кунлар эса ўта қимматли ва қайтиб келмайдиган кунлардир.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
​​ ЧЕТДАН КЕЛАЁТГАН ҚИМИЗЛАРНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Ҳозирги кунда қимиз ичиш урфга кирмоқда. Олдинлари ҳам ичилар эди-ю, лекин ҳозиргидек омма орасида урф эмас эди. Ҳар хил қимиз турлари қўшни давлатлар орқали кириб келмоқда. Асл қимиз шариатда ҳалол деб билардик. Лекин баъзи ҳолларда ташқаридан кириб келган қимизларни одамлар ичганида  бош айланиши, тана бўшашиши ва бошқа ҳолатлар бўлаяпти экан. Саволим шуки қайта ишлов берилган қимизларни ичса бўладими?

ЖАВОБ:
Маълумки, қимиз отнинг сути ва уни фақиҳларимиз бир овоздан ҳалол деб ҳукм қилишган. “Ҳидоя” китобида от сутини ичишда ҳеч қандай зарар йўқлиги айтилади.
   Демак, табиий, ҳеч нарса қўшилмаган қимиз ичишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Четдан келадиган қимизлар табиий қимизнинг ўзи бўлса, ичиш мумкин. Лекин бу борада маълумотга эга айрим одамларнинг гувоҳлик беришича, бу турдаги қимизларга  қорамол сути, асал ва турли ачитқилар қўшилар экан. Асал эса маҳсулотнинг ачитиш жараёнини тезлаштиради. Шу боис қимизга қўшимча моддалар (асал, ачитқилар, қатиқ бактериялари) қўшилиб ачитилган бўлса ва инсонни маст қиладиган даражага етказса, бу ҳолда унинг озини ҳам, кўпини ҳам истеъмол қилиш ножоиз саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
   Ҳижрий ойлар

  Ҳижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир. Чунки, Рамазон ойи, ҳаж ойи, мавлид ойи  ва бошқа ибодат ойлари ушбу хижрий ойларига боғлиқдир:


  1. Муҳаррам - المحرم
  2. Софар - صفر
  3. Робийуль-аввал - ربيع الاول
  4. Робийусь-соний - ربيع الثانى
  5. Жумадул- аввал -جمادى الأولى
  6. Жумадус-соний - جمادى الآخرة
  7. Ражаб - رجب
  8.  Шаъбон -شعبان
  9. Рамазон - رمضان
  10. Шаввол - شوال
  11. Зул-қаъда - ذوالقعدة
  12. 👉 Зул-ҳижжa - ذو الحجة

👆 Ёдлаб олинг ва дўстларга юборинг.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Қурбонликка сўйиладиган молни ёши неччига тўлган бўлиши шарт?
Anonymous Quiz
48%
Икки ёшга
34%
Уч ёшга
10%
Беш ёшга
8%
Энди билиб оламан
Қурбонликка сўйиладиган қўйни ёши неччида бўлиши керак?
Anonymous Quiz
34%
Бир ёш
40%
Икки ёш
20%
Уч ёш
7%
Энди билиб оламан
Қурбонликка сўйиладиган туяни ёши неччида бўлиши керак?
Anonymous Quiz
28%
Икки ёшда
38%
Уч ёшда
25%
Беш ёшда
9%
Энди билиб оламан
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Зулҳижжа ойининг 1 куни  2025 йил 28 май чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ДАСТЛАБКИ 10 КУНИ

1 Зулҳижжа - 28.05.2025 | Чоршанба
2 Зулҳижжа - 29.05.2025 | Пайшанба
3 Зулҳижжа - 30.05.2025 | Жума
4 Зулҳижжа - 31.05.2025 | Шанба
5 Зулҳижжа - 1.06.2025 | Якшанба
6 Зулҳижжа - 2.06.2025 | Душанба
7 Зулҳижжа - 3.06.2025 | Сешанба
8 Зулҳижжа - 4.06.2025 | Чоршанба
9 Зулҳижжа - 5.06.2025 | Пайшанба - Арафа куни
10 Зулҳижжа - 6.06.2025 | Жума - Қурбон Ҳайити

👆Дўстларга ҳам улашинг!

Бу кунларни ғанимат билайлик.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Зулҳижжа ойининг биринчи куни

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ алайҳис саллам: «Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у(кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у(кун)ларда таҳлил ва такбирни кўпайтиринг. Чунки у (кун)лар таҳлил, такбир ва Аллоҳ таолога зикр (айтиладиган) кунлардир ва у(кунлар)дан бир кунининг рўзаси бир йилги рўзага баробардир. У(кун)ларда қилинган амал етти юз баробарига тенг бўлади», дедилар» («Дурри мансур», «Хитоботул аҳком»). Байҳақий ривоят қилган.

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ РЎЗАСИ
Андижон вақти билан
🌙 Чоршанба (2025 й, 28- май)
Саҳарлик вақти: 02:55
Ифторлик вақти: 19:45

🤲 Саҳарлик дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри зулҳижжа минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

🤲 Ифторлик дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ
Ривоят қилурларки,агар ким
Зулҳижжа ойининг 10 кунлигида
РЎЗА тутса, Аллоҳ субҳонаҳу ва
таоло ўша бандага 10 та яхшилик
ато килади:
1) Умрига барака беради.
2) Молини купайтиради.
3) Аҳли оиласини турли бало
oфатлардан асрайди.
4) Бу рўзани гуноҳларга каффорот қилади.
5) Унинг эзгуликларини зиёда қилади.
6) Жон беришини осон қилади.
7) Қабрини ёруғ қилади.
8) Мезон тарозусида яхши ишларини оғир қилади.
9) Дўзах оташидан озод қилади
10) Жаннатда унинг даражасини
баландроқ қилади!!!

👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Чоршанба куни 
28-Май  2025йил,  
1- Зулҳижжа  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Кун ояти:
                                         
      وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ وَالشَّفْعِ وَالْوَتْرِ
«Тонга қасам. (Зулҳижжа ойидаги аввалги)ўн кечага қасам. Жуфт ва тоққа қасам» (Фажр 1-3 оятлар). «Жуфтга қасам» даги «жуфт»дан мурод, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, «тоқ»дан мурод эса тўққизинчи кунидир (Баёнул Қуръон, 12 - бет).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:
عن أبي هريرة رضي الله عنه أنَّ النبي صلى الله عليه وسلم قال "ما مِنْ أيام أحَبُّ إلى الله أن يُتعبَّدَ له فيها من عَشْرِ ذي الحجة ، يَعْدِلُ صيامُ كل يوم منها بصيام سنة ، وقيامُ كلِّ ليلة منها بقيام لَيْلةِ القَدْر"
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зул ҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир» (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).

👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Ибн Асир роҳимаҳуллоҳ:
"Ҳақиқий дўст биродарида ёмонликни кўрса оёғи остига ташлайди. Агар яҳшиликни кўрса, байроқ қилиб кўтаради", деб айтдилар.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
1- Зулҳижжа
        м. 2025 йил 28- Май


🌇 Қуёш вақти   04:46
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:00;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 25;
🕌Шом 19:45;
🕌Хуфтон 21:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 03:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:35;
🕌 Шом 19:45;
🕌 Хуфтон 21:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ