QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.76K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Қиёмат кунида сурни пуфлаш вазифаси қайси фариштага юклатилган?
Anonymous Quiz
19%
Микоил алайҳисаломга
63%
Исрофил алайҳисаломга
16%
Жаброил алайҳисаломга
2%
Энди билиб оламан
Балоғатга етмаган ёш бола ҳаж қилса зиммасидаги ҳаж адо бўладими?
Anonymous Quiz
28%
Адо бўлади
37%
Адо бўлмайди
21%
Фарқи йўқ
14%
Энди билиб оламан
Бирор инсон гуноҳ қилганда

Осмон Яратганга нола қилиб
   – Эй Роббим, руҳсат бер мен бу инсоннинг бошига тушиб, эзиб ташлай!

Ер эса:
-Эй Роббим, руҳсат бер, мен бу гуноҳкорни ютиб юборай!

Денгиз:
-Эй Роббим, изн бер, мен уни чўктирай!  Дер экан...

Аллоҳ эса:
–Уни тинч қўйинглар!  Агар уни сизлар яратганинггизда эди, сизлар ҳам Уни Мендай яхши кўрган бўлардингиз,  дер экан....


Меҳр - Аллоҳнинг иноятидир.
Базида одамлар қўп меҳр берган одамга боғланиб қолиб, яратувчисидан узоқлашади.  Одам энг аввало меҳр билан Аллоҳни таниши лозим. Ҳар бир инсоннинг ўз қараши бор, одам қанча бўлса меҳр ҳам ўшанча хилма - хилдир.
Биров меҳрни эркалаш билан берса, биров  эса қиммат баҳо совғалар билан меҳрини изҳор этади, яна кимдир ширин сўз билан меҳр беради.


Мехр муҳаббатимизни бир биримиздан дариғ тутмайлик.
Гуноҳкор бўлсакда Аллоҳ бизни яхши кўраркан, биз киммизки хатоларни кечирмасак..?

Хатоларни кечиринг..
.

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Якшанба куни 
25-Май  2025йил,  
27- Зулқаъда  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Кун ояти:
يُطَافُ عَلَيْهِمْ بِصِحَافٍ مِنْ ذَهَبٍ وَأَكْوَابٍ ۖ وَفِيهَا مَا تَشْتَهِيهِ الْأَنْفُسُ وَتَلَذُّ الْأَعْيُنُ ۖ وَأَنْتُمْ فِيهَا خَالِدُونَ.

"Уларга тиллодан бўлган товоқлар ва қадаҳлар айлантирилур. У ерда кўнгил иштаҳа қиладиган ва кўзлар лаззатланадиган нарсалар бордир. Сизлар у ерда абадий қолурсизлар" (Зухруф сураси, 71-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:
عَنْ أَنَسِ بْنَ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ   ، عَنْ رَسُولِ اللهِ ﷺ قَالَ: أَكْرِمُوا أَوْلَادَكُمْ وَأَحْسِنُوا أَدَبَهُمْ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг одобини гўзал қилинг», - дедилар» (Ибн Можа ривоят қилган).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Саъдий Шеърозий айтади:
"Бирлашса чумоли иттифоқ бўлиб,
Арслон терисин олажак билиб
".

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
27- Зулқаъда
        м. 2025 йил 25- Май


🌇 Қуёш вақти   04:48
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 25;
🕌Шом 19:40;
🕌Хуфтон 21:10

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:00;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:35;
🕌 Шом 19:40;
🕌 Хуфтон 21:25

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Юсуф алайҳиссаламни қудуққа ташлаб юборганидан кейин қудуқда қанча муддат бўлган?
Anonymous Quiz
23%
Уч кун
23%
Беш кун
45%
Етти кун
9%
Энди билиб оламан
Эр аёлдан нечта нарсада баланд бўлиши керак?
Anonymous Quiz
26%
Икки нарсада
44%
Тўрт нарсада
15%
Олти нарсада
15%
Энди билиб оламан
Аллоҳ таоло ўлдириб, кейин тирилтирган ҳайвон?
Anonymous Quiz
11%
От
57%
Туя
20%
Эшак
11%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ  إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Биласизми

Ҳасан Басрий ҳижрий 21/642 йил Мадинада туғилган. 16 ёшларида Басра шаҳрига кўчган. Ҳасан Басрийнинг онаси мўъминлар онаси Умму Салама розияллоҳу анҳонинг ходимаси эди. Онаси баъзи юмушлар учун жўнатилганида мабода ўғли Ҳасан йиғлаб қолса, Умму Салама розияллоҳу анҳо онамиз уни тинчлантириш учун чақалоқни эмизар эди. Шу тарзда Ҳасан Пайғамбар хонадонида вояга етди. Баъзан Умму Салама розияллоҳу анҳо онамиз уни саҳобалар олдига кўтариб олиб чиқар, саҳобалар боланинг ҳаққига дуо қилишарди. Бир гал Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу унинг ҳаққига: «Эй Аллоҳим, уни динда фақиҳ ва одамларга суюкли қилгил» деб дуо қилган. У ўн ёшида Қуръонни тўла ёд олган


👆 Яқинларга ҳам улашиннг!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Ҳаж ҳақида Қуръон оятларида

وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ
«Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир. Кимда-ким (буни) инкор этса, бас, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (Оли-Имрон, 97).

وَأَتِمُّوا الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ لِلَّهِ
«Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун мукаммал адо этинг!...» (Бақара, 196).

👆 Яқинларга ҳам улашинг!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: «Сени тоат ибодатга чорлайдиган дўстинг бўлса, унинг қўлидан маҳкам тут, чунки ҳақиқий дўст танлаш қийин, йўқотиш эса осондир».

👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Замзам суви

Замзам суви бу - замзам қудуғидан чиқадиган сувдир. Бу қудуқ Маккаи мукаррамадаги Ҳарам ҳудудида жойлашган. Бу сув барча мусулмонлар наздида муқаддас сув ҳисобланади. Зеро, Аллоҳ таоло уни ўзига хос мў'жизавий хусусиятлар билан бошқа сувлардан афзал қилган. Дини Ислом таълимотларига кўра, замзам булоғини Аллоҳ таоло Исмоил алайҳиссалом ва унинг онаси учун чиқариб берган.

Замзам қудуғи Маккий Ҳарам ҳудуди ўз ичига олган муҳим тарихий унсурлардан бири ҳисобланади. У ер сатҳидаги энг машҳур булоқ бўлиб, мусулмонлар қалбида ўзига хос руҳий ўрни бор. Айниқса, ҳожилар ва умра зиёратчилари учун бу сувнинг аҳамияти катта. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ер юзидаги энг яхши сув замзам сувидир. У тўйимли таом ва касалликдан шифодир" (Табароний ривояти, ал-Мўъжам ал-Кабир, саҳиҳ ҳадис).

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса бундай марҳамат қилинади: "Замзам суви нима ниятда ичилган бўлса, ўша ниятнинг рўёбга чиқишига сабаб бўлади" (Имом Аҳмад, ибн Можа ва бошқалар ривояти).

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Ҳижрий 17 йилда Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг масжидларини  ким кенгайтириб ислоҳ қилганлар?
Anonymous Quiz
18%
Усмон ибн Аффон розиялллоҳу анҳу
43%
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
29%
Али ибн Абу Толиб розиялллоҳу анҳу
10%
Энди билиб оламан
Аёл эрдан нечта нарсада баланд бўлиши керак?
Anonymous Quiz
40%
Икки нарсада
33%
Тўрт нарсада
9%
Олти нарсада
18%
Энди билиб оламан