QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.75K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ  إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ҳаж- Ислом аркони

«Ҳаж сафари» ислом динининг бешинчи рукни бўлиб – ҳам жисмоний, ҳам моддий, ҳам руҳий ибодат ҳисобланади. Зеро, ҳожилар муқаддас диёрни зиёрат қилиш учун қанчадан-қанча йўллар босиб ўтиб, турли машаққатларни бошдан кечирадилар.
Ислом қодир кишиларга умри давомида бир марта ҳаж қилишни фарз қилди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам : «Ҳар йили ҳаж қиламизми?» деб сўраган кишига: «Ҳаж бир марта, ким зиёда қилса, у қўшимчадир» деб марҳамат қилдилар.

👆 Яқинларга ҳам улашинг!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом ҳузурларига бир киши келиб кўз оғриғидан шикоят қилади. Шунда Расул Акрам соллалоҳу алайҳиссалам: "Ким кўз оғриғи касалидан нажот топишни ва дунёда бой-бадавлат бўлишини ҳоҳласа, пайшанба куни аср намозидан кейин тирноқларини қисқартирсин", дедилар.

Изоҳ: Бугун Пайшанба

👆 Яқинларга тарқатиб қўйинглар!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Қурбонликка сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса...

Савол: Қурбонликка сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса, нима қилинади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар саволдан “унинг ўрнига бошқа ҳайвон олиш керакми ёки керакмас”лиги сўралаётган бўлса, қўй эгасининг ҳолатига қараб ҳукм икки хил бўлади. Яъни қурбонликка олган ҳайвони ўлиб қолган киши нисоб эгаси бўлса, яъни закотга қодир бўлган бой киши ўлган ҳайвоннинг ўрнига бошқа ҳайвон олиб сўйиши керак. Агар фақир киши бўлса, унга бошқа ҳайвон олиб сўйиши лозим бўлмайди. “Мажмаул анҳур” китобида бундай келтирилади:
“Қурбонликка сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса, ўрнига бошқа олиб сўйиш бойга вожиб, фақирга эмас” (4-жилд, 173-бет). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Айбни юзга солавериш инсонларни бир-биридан узоқлаштиради

Айб ахтараверсанг ҳар бир юмушдан,
Хатодан холи дўстга йўлиқмассан.
Бас, узлатда яша ё дўст-ла боглан,
Хатосиз инсонни ҳеч тополмассан.
Чанг тушган деб агар сувни ичмасанг
Чанқайсан, борми ер ғубордан холи,
Борми инсон ҳамма хулқидан рози,
Бўлса, бир кўрайлик, нечукдир ҳоли?!
Асли улуғликка етарли чоғи,
Кишининг айби саноқли бўлмоғи.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Ҳайвонни сўйишдан олдин “басмала” айтиш, яъни “Бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар” дейиш қанақа амал ҳисобланади?
Anonymous Quiz
31%
Вожиб
48%
Суннат
15%
Мустаҳаб
7%
Тўғри жавоб йўқ
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қайси аёллари Миср ҳукмдори томонидан юборилган ҳадя эди?
Anonymous Quiz
18%
Сафия бинти Ҳай розиялллоҳу анҳо
36%
Маймуна бинти Ҳорис розиялллоҳу анҳо
38%
Мория Қибтия розиялллоҳу анҳо
8%
Энди билиб оламан
Офият ўн қисмга бўлинади, шундан неча қимси  тавофул яъни билиб туриб, билмасликка олишдир?
Anonymous Quiz
24%
Уч қисми
40%
Беш қисми
19%
Тўққиз қисми
18%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.

👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
"Духон" сураси фазилати 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради. Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар (Имом Термизий, Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади” (Имом Термизий ривояти).

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Исо раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади”.


Дўстларга ҳам улашинг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
44.Ad-Dukhan / الدخان
Abdulbosit Qobilov
Духон сураси (тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Жума куни 
23-Май  2025йил,  
25- Зулқаъда  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Кун ояти:

جَنَّاتُ عَدْنٍ يَدْخُلُونَهَا تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۖ لَهُمْ فِيهَا مَا يَشَاءُونَ ۚ كَذَٰلِكَ يَجْزِي اللَّهُ الْمُتَّقِينَ.

"У адн жаннатидир. Унга кирганларида остидан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар"(Наҳл сураси, 31-оят)

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «خَيْرُ يَوْمٍ طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ يَوْمُ الْجُمُعَةِ، فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ أُدْخِلَ الْجَنَّةَ، وَفِيهِ أُخْرِجَ مِنْهَا، وَلَا تَقُومُ السَّاعَةُ إِلَّا فِي يَوْمِ الْجُمُعَةِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилди. У шу куни жаннатга киритилди. У шу куни жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур», – дедилар (Имом Термизий ривоят қилган).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ