QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Қурбонлик вақти ҳақида

Савол: Қурбонлик вақти ҳақида тушунча берсангиз?

Жавоб: Қурбонликнинг вақти – уч кун. Улар – зулҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Яъни Қурбон ҳайитининг биринчи, иккинчи ва учинчи куни қуёш ботгунича.
Қурбонликнинг вақти ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида бундай дейилади: “Қурбонликнинг аввалги вақти агар шаҳар жойда сўйилса, Қурбон ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.
Қурбон ҳайити намози ўқилмайдиган саҳро ва чўл жойларда қурбонликни Қурбон ҳайити куни тонг отиши билан сўйиш мумкин. Аммо Қурбон ҳайити ўқиладиган жойларда ҳайит намози ўқилгандан кейин қурбонликни сўйиш бошланади. Бундан олдин сўйишни бошлаш мумкин эмас. Шунингдек, ҳайитнинг эртаси куни ҳам тўлиқ қурбонлик сўйилади ҳамда унинг эртаси куни қуёш ботишидан озгина муддат олдин сўйиш жоиз. Аммо қуёш ботиши билан қурбонлик вақти тугайди. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Қалам

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:“Шом диёрида бир қаламни бировдан фойдаланиш учун олдим. Кейин у ердан жўнаб кетдим. Марвга келганимда қарасам, қалам ёнимда экан. Аллоҳга ҳисоб бериш оғирлигини билганим учун Шомга қайтиб бориб, қаламни эгасига қайтардим”.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@QUBOUZ
Ўзбекистонлик зиёратчилар, ҳажни қайси турини адо этадилар?
Anonymous Quiz
14%
Қирон
31%
Ифрод
34%
Таматту
21%
Энди билиб оламан
Ҳожилар Зулҳижжа ойининг нечанчи куни бўлганда ҳажни ният қилиб, эҳромга киради?
Anonymous Quiz
21%
Бешинчи
35%
Саккизинчи
30%
Ўнинчи
14%
Энди билиб оламан
Арафа деб Зулҳижжа ойининг нечанчи кунига айтилади?
Anonymous Quiz
8%
Бешинчи куни
31%
Еттинчи куни
41%
Ўнинчи куни
21%
Тўғри жавоб йўқ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Сешанба куни 
20-Май  2025йил,  
22- Зулқаъда  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَىٰ وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا ۚ إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ.

"Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво) дан яратдик, ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила(элат)лар қилиб қўйдик, Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир" (Ҳужурот сураси, 13-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
•  «Бир-бирингизни ёмон кўришманг.
•  Бир-бирингизга ҳасад қилманг.
•  Бир-бирингизга қарши тадбир қилманг.
•  Эй Аллоҳнинг бандалари! Биродар бўлинг!
•  Мусулмон учун ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаш ҳалол эмас»
, - дедилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Қуръонга кўзинг билан боқсанг, ёзувни кўрасан.
Ақлинг билан қарасанг, илмни кўрасан.
Қалбинг билан боқсанг, ишқни кўрасан.
Бутун Руҳинг билан боқсанг, Роббингни кўрасан!


Жалолиддин Румий

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
22- Зулқаъда
        м. 2025 йил 20- Май


🌇 Қуёш вақти   04:49
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:15;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 20;
🕌Шом 19:40;
🕌Хуфтон 21:10

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:00;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:30;
🕌 Шом 19:40;
🕌 Хуфтон 21:25

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Ҳаж ибодати неча турли бўлади?
Anonymous Quiz
33%
Икки
39%
Уч
15%
Беш
12%
Энди билиб оламан
Расулуллоҳ алайҳиссалом бир саҳобийга: “умматим орасида ҳалол ва харомни энг яҳши билувчи инсон”-дея таъриф берганлар. Бу саҳобий ким эди?
Anonymous Quiz
12%
Али ибн Абу Толиб розиялллоҳу анҳу
37%
Муоз ибн Жабал розиялллоҳу анҳу
42%
Усмон ибн Аффон розиялллоҳу анҳу
9%
Энди билиб оламан
Жоҳилият даврида Байтуллоҳ хизматини бошқариш, зиёратгувчиларга овқат ва сув билан таъминлаш кимнинг қўлида эди?   
Anonymous Quiz
33%
Абдулмутталибнинг қўлида
30%
Абу Суфённинг қўлида
28%
Қусайнинг қўлида
9%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Билиб олайлик:

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади :
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.


Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади :
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.

Маҳмуд аз - Замахшарий

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАННИНГ ҚИРОАТИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Жума  намозида имом қироат қилаётганда баъзи кишилар хам бирга овоз чиқариб қироат қилиши қулоққа чалиниб туради. Шу амал дурустми?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом. Имом қироат қилаётган пайтда унга иқтидо қилган киши ҳам ичида қироат қилиши макруҳ амал саналади. Чунки  Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аъроф сурасида:
 
وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

"Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутинг ва жим бўлинг. Шунда раҳм қилинурсиз", деган (204-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ушбу оят намозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларида туриб овоз чиқариш ҳақида нозил бўлган” (Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мардавайҳ ва Ибн Асокир ривояти).

Кўплаб ҳадиси шарифларда имомнинг қироати иқтидо қилган шахс учун ҳам кифоя қилиши очиқ айтиб ўтилган. Масалан Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом: "Имомнинг қироати унга иқтидо қилганнинг қироатидир", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Машҳур муҳаддис олим Бадриддин Айний: “Саксонга яқин саҳобалар имом ортидан қироат қилишдан қайтаришган”, деган (“ал-Биноя фи шарҳил- Ҳидоя”).

Имом Шаъбий айтадилар: “Мен Бадр ғазотида қатнашган саҳобаларнинг етмиштаси билан учрашдим. Уларнинг ҳаммаси имомга иқтидо қилувчини қироатдан қайтаришар эди”.

Ушбу ва ундан бошқа ривоятларга кўра барча мазҳаб фуқаҳолари имом жаҳрий (овоз чиқариб) қироат қилганда унга иқтидо қилган киши қироат қилиши жоиз эмас, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ