QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.71K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا
   «Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз!» (Нисо сураси, 36-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир эр билан аёлнинг ёки хожа билан қулнинг орасини бузса, биздан эмас», дедилар» (Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Гуноҳ қилишдан тийилиш гуноҳга тавба қилишдан осонроқдир
 
Умар ибн Хаттоб розиялллоҳу анҳу

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
20- Зулқаъда
        м. 2025 йил 18- Май


🌇 Қуёш вақти   04:51
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 20;
🕌Шом 19:35;
🕌Хуфтон 21:05

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:30;
🕌 Шом 19:35;
🕌 Хуфтон 21:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Пайғамбаримиз алайҳисалом қайси саҳобага "Абу Ҳафс" яъни "шернинг отаси" деган лақабни берганлар?
Anonymous Quiz
16%
Али ибн Абу Толиб розиялллоҳу анҳу
40%
Умар ибн Хаттоб розиялллоҳу анҳу
35%
Абдуллоҳ ибн Масъуд розиялллоҳу анҳу
8%
Энди билиб оламан
Ҳазрати Умар розиялллоҳу анҳунинг нечта фарзандлари бўлган?
Anonymous Quiz
25%
8 та
33%
10 та
27%
12 та
15%
Энди билиб оламан
Андижон вилояти учун "Ҳаж-2025" мавсуми бошланди


Айни пайтларда “Ҳаж – 2025” мавсумида  Андижон вилоятидан илк зиёратчилар Андижондан Саудия Арабистонига жўнаб кетиш арафасида турибдилар.

🕋 Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик ҳиссини кўришимиз мумкин.
Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда.

Ҳаяжонли, орзулар ушалган дамларда Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

🤲 Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Изоҳ: "Ҳаж-2025" мавсумидан Андижон вилоятидан 1647 нафар хамюртларимиз   Ҳаж сафарига бориши белгиланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ  إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?

Савол: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини бирга қилсам бўладими?

Жавоб: Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир. Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо қурбонлик вожиб бўлса, уни, албатта, бажариш лозимдир.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик, икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин. “Бадоеъ” китобида бундай дейилади: “Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз”.
Лекин қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда, албатта, қурбонликни ният қилиб сўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
​​ СОҲИБИ УЗРНИНГ ТАҲОРАТИ МУДДАТИ
#таҳорат

САВОЛ: Соҳиби узрнинг таҳорати қанча муддатга етади?

ЖАВОБ:
Соҳиби узрнинг таҳорати (модомики узридан бошқа таҳоратни синдирувчи ҳолатлар топилмаса) намознинг вақти чиқиб кетгунича давом этади. Шу муддат ичида истаганича нафл, қазо намозлар ўқиши, Қуръон қироат қилиши мумкин. Намоз вақти чиқиши билан соҳиби узрнинг таҳорати синган ҳисобланади. Шунинг учун пешиндан бошқа барча намозларда вақти киргандан кейин таҳорат оладилар.
   Ҳар намоз вақти чиқиши билан соҳиби узрнинг таҳорати бузилиши, қон оқиб турганда таҳорат олган ёки таҳорат олса-ю, кейин қон келган ҳолатга тегишли. Лекин соҳиби узр қон тўхтаганда таҳорат қилса ва намоз вақти чиқиб кетгунча узри келмаса ёки узридан бошқа таҳоратни бузувчи ҳолат бўлмаса ва кейинги намознинг вақти кирса, шу таҳорат билан кейинги намозни ўқийверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Сизни саодатга етакловчи тўққизта амал:

- Саодатни истасангиз, намозни ўз вақтида қоим қилинг!

- Ёруғ юзли бўлишни истасангиз, тунги намозни одат қилинг!

- Фаровонликни истасангиз, Қуръон тиловатини тўхтатманг!

- Саломатликни истасангиз, нафл рўзаларни қўлдан бой берманг!

- Роҳатни истасангиз, истиғфорни ҳеч қўйманг!

- Ғам-қайғуни йироқлашини истасангиз, дуони канда қилманг!

- Фалокат кўтарилишини истасангиз, "ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ" калимасини тилга жо айланг!

- Барака истасангиз, Набий алайҳиссаломга салавот йўлланг!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Пайғамбар бўлмаган кишиларнинг исмлари билан номланган суралар?
Anonymous Quiz
23%
2 та
27%
4 та
35%
Тўғри жавоб йўқ
15%
Энди билиб оламан
Инсон вафот этганидан кейин нечта амали тўҳтамайди яъни у туфайли унинг намои аъмолига савоб ёзилиб туради?
Anonymous Quiz
56%
Учта
28%
Бешта
6%
Ўнта
10%
Энди билиб оламан
Ислом тарихида биринчи қурилган масжид, қайси масжид ҳисобланади?
Anonymous Quiz
25%
Масжидул Ҳарам
20%
Масжидул Қиблатайн
50%
Қубо масжиди
6%
Энди билиб оламан
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 19.05.2025
Зулқаъда ойи - 21
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 19.05.2025 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:10
Ифторлик бошланиши: 19 :35

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ