QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.69K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Жума намозидан кейин нима қилиш керак...?

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Эҳромда соат ва кўзойнак тақиш мумкинми?

Савол: Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўзойнак, қулоқчин (наушник), қўл соати, ҳамён учун мўлжалланган тасма кабилар эҳромдаги киши учун тақиқланган нарсалар сирасига кирмайди.
Бу масалада Мисрдаги Дорул ифто ва Шайх Али Жума ҳафизаҳуллоҳ томонидан мазкур нарсаларни ишлатиш жоиз эканлигига фатво берилган.

(Доктор Али Усмон Жародийнинг “Ҳанафий мазҳабига кўра фиқҳий ҳукмлар ва унинг шаръий далиллари” китоби).

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
Биби Марям онамизнинг отасини исми нима бўлган?
Anonymous Quiz
18%
Хорун
50%
Имрон
25%
Намруд
7%
Энди билиб оламан
Муқаддас икки шаҳар Макка билан Мадинанинг ораси неча километрни ташкил этади?
Anonymous Quiz
16%
400 километр
38%
420 километр
36%
460 километр
10%
Энди билиб оламан
Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний мелодий нечанчи йили вафот этган?
Anonymous Quiz
15%
1197 йил
41%
1167 йил
30%
1187 йил
14%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Шанба куни 
17-Май  2025йил,  
19- Зулқаъда  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ.

«Эй, Роббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй, Роббимиз! Дуоимни қабул эт!».
(Иброҳим сураси, 40-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббимиз табарока ва таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганида дунё осмонига нозил бўлади ва: «Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтадики, Мен уни мағфират қилсам», дейди», - дедилар» (Тўртовлари ривоят қилишган).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Тиғ билан етказилган жароҳатни   давоси бору лекин     тил билан етказилган  жароҳатни  давоси йўқ.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
19- Зулқаъда
        м. 2025 йил 17- Май


🌇 Қуёш вақти   04:52
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 20;
🕌Шом 19:35;
🕌Хуфтон 21:05

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:30;
🕌 Шом 19:35;
🕌 Хуфтон 21:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо розиялллоҳу анҳу дан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалам: “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий алайҳиссаламга салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).

Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.


Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Қуръони каримнинг ўн тўққизинчи сураси нима деб номланади?
Anonymous Quiz
10%
Нисо сураси
42%
Марям сураси
39%
Тоҳо сураси
9%
Энди билиб оламан
Намозда нечта фарз бор?
Anonymous Quiz
29%
4 та
18%
8 та
47%
12 та
7%
Энди билиб оламан
НЕГА ҚУЛОҚ ИККИТА, ТИЛ БИТТА?

Абуд-Дардо разияллоҳу анҳу айтадилар:

"Қулоқларингнинг ҳаққи оғзингга кетиб қолмасин. Кўпроқ эшитиб, камроқ гапиришинг учун сенга иккита қулоқ ва битта оғиз берилди!".

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Либос кийишдаги суннатлар

1. Кийимни кийишда «Бисмиллаҳ» (Аллоҳнинг номи билан) дейиш.
Имом Нававий: ««Бисмиллаҳ» ни айтиш ҳар бир хайрли ишда мустаҳабдир», деганлар.
2. Либосни кийишда ўнг тарафидан бошлаш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:«Агар кийинсангиз, ўнгдан бошланг». Термизий, Абу Довуд, ибн Можалар ривояти.
3. Либосни кийганда қуйидаги дуони қилиш:
الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلا قُوَّةٍ.
«Менга ушбу либосни (либос номи айтилади, масалан: шим, дўппи, ва ҳоказо) менинг тарафимдан ҳеч қандай куч-қудратсиз кийдирган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин».
4. Кийимни ечишда чап тарафдан бошлаш.

5. Ечганда ҳам «Бисмиллаҳ» ни айтиб ечиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:«Одам болаларининг аврати билан жинларнинг кўзлари ўртасидаги парда кийимни ечганда «Бисмиллаҳ» дейишдир». Тобароний ривоят қилган.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ