QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.68K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Пайғамбаримиз пайғамбар бўлганидан кейин Макка шаҳрида қанча турганлар?
Anonymous Quiz
29%
10 йил
51%
13 йил
13%
15 йил
7%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ  إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
  Ҳадиси қудсий

👉 Эй Одам боласи! Мен сени ибодат учун яратганман, ўйнама.

👉 Ризқингни тақсимлаб қўйганман, ўзингни қийнама.

👉 Сенга тақсимлаб берганимга рози бўлсанг, қалбинг ва бадангга роҳат бераман ва Менинг ҳузуримда мақтовга эришасан.

👉 Агар тақсимлаб берганимга рози бўлмасанг, Иззатим ва Улуғлигимга қасмки, дунёни сенга ҳоким қилиб қўяман, натижада худди ваҳший ҳайвон ўлжасини кетидан қувганидек, дунёнинг кетидан қувасан.
Лекин, ўшанда ҳам сенга нимани тақсимлаган бўлсам, фақат шунга эришасан ва Менинг ҳузуримда мазамматга қоласан.

👆Яқинларга ҳам юборинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Луқмони Ҳакимдан тўрт ҳикмат:

1. Ибодатда бўлсанг қалбингни сақла..
2.Дастурҳон устида қорнингни сақла..
3.Меҳмонга борсанг кўзингни сақла
4. Одамлар ичида бўлсанг тилингни сақла...

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Тирноқ ўстириш мумкинми?

Савол: Намоз ўқиётган одам тирноғини ўстириши мумкинми?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тирноқ ўстириб юриш – суннатга хилоф, макруҳ амал.
Тирноқ олиб юриш – фитрий суннат, яъни пок табиатга уйғун ишлардандир. Бу замонавий тилда “шахсий гигиена” дейилади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар: “Беш нарса соф фитратдандир: хатна қилиш, қовуқ (туклари)ни қириш, қўлтиқ (туклари)ни юлиш, тирноқларни олиш, мўйлабни қирқиш” (Имом Бухорий ривояти).
Тирноқларни ҳар ҳафта, бунинг иложи топилмаса, 15 кунда, бунинг ҳам иложи бўлмаса, 40 кундан ошмасдан олиб юриш суннат. 40 кундан ошиб кетса, макруҳ бўлади.
Ҳозирда тирноғини ўстириб юришга қизиқадиганлар йўқ эмас, лекин соф инсон табиатига зид бўлган нарса ҳеч қачон безак бўла олмайди. Барибир жирканч саналаверади. Гўзалликни покликдан излаш керак. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом ҳузурларига бир киши келиб кўз оғриғидан шикоят қилади. Шунда Расул Акрам соллалоҳу алайҳиссалам: "Ким кўз оғриғи касалидан нажот топишни ва дунёда бой-бадавлат бўлишини ҳоҳласа, пайшанба куни аср намозидан кейин тирноқларини қисқартирсин", дедилар.

Изоҳ: Бугун Пайшанба

👆 Яқинларга тарқатиб қўйинглар!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
ТЎРТ ҚИБЛА

1. Намоз қибласи бўлиб, унга Каъба дейилади ва ҳар қачон намоз ўқиганингда у тарафга юзланасан.
2. Дуо қибласи бўлиб, у само тарафдир. Ҳар қачон муножот ва эҳтиёж сезсанг ялиниб ёлвориб у тарафга юзланасан.
3. Мазлумларнинг адолат қибласи бўлиб, у одил подшоҳ тарафдир. Ҳар қачон бирор бир зулм ва ҳақсизликка учраганингда у тарафга юзланасан.
4. Aллоҳ дўстларининг қалблари бўлиб, ҳар қачон Aллоҳдан узоқлашиб, йўлингни йўқотганингда у тарафга юзланасан. Сени иршод ва гўзал хулқлари билан яна Унга йўллаб қўйишади. Бу қалблар Aллоҳ назарининг қибласи бўлиб, коинотдан ҳам улуғ ва буюкдир…

Мавлоно Румий


Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш қанақа амал ҳисобланади?
Anonymous Quiz
11%
Фарз
27%
Вожиб
57%
Суннат
5%
Энди билиб оламан
Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний мелодий нечанчи йили таваллуд топган?
Anonymous Quiz
15%
1112
48%
1135
23%
1103
14%
Энди билиб оламан
Жума учун ғусл қилиш қанақа амал?
Anonymous Quiz
14%
Мустаҳаб
67%
Суннат
14%
Вожиб
5%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.

👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
"Духон" сураси фазилати 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради. Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар (Имом Термизий, Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади” (Имом Термизий ривояти).

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Исо раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади”.


Дўстларга ҳам улашинг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
44.Ad-Dukhan / الدخان
Abdulbosit Qobilov
Духон сураси (тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Жума куни 
16-Май  2025йил,  
18- Зулқаъда  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

رَبَّنَا وَآتِنَا مَا وَعَدْتَنَا عَلَىٰ رُسُلِكَ وَلَا تُخْزِنَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۗ إِنَّكَ لَا تُخْلِفُ الْمِيعَادَ.

"Роббимиз, бизга Пайғамбарларингга ваъда қилган нарсаларингни бергин ва бизни қиёмат куни шарманда қилмагин. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан" (Оли Имрон сураси, 194-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Махфий қилинган садақа Робб таолонинг ғазабини ўчиради. Маъруф ишлар (яъни садақа, ота-онага яхшилик, силаи раҳм ва ҳоказолар) ёмон оқибатлардан (уйнинг вайрон бўлиши, тепаликдан қулаб, чўкиб, ёниб ўлиш, шайтоннинг ўлим пайтидаги васвасаси ва ҳоказолардан) сақлайди. Силаи раҳм умрни узайтиради, камбағалликни кетказади. «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айтинглар (гуноҳлардан сақланишга бўлган куч ва солиҳ амалларни қилишга бўлган қувватнинг барчаси фақат Аллоҳдандир), бу жаннатнинг хазиналаридан биридир. Унда барча дардга шифо бор, бу дардларнинг энг енгили ғам-ташвишдир», дедилар (Имом Табароний ривояти).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ