QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.68K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Сўровчи борми? Унга (сўрагани) берилади


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا مَضَى شَطْرُ اللَّيْلِ أَوْ ثُلُثَاهُ يَنْزِلُ اللهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا فَيَقُولُ: هَلْ مِنْ سَائِلٍ يُعْطَى هَلْ مِنْ دَاعٍ يُسْتَجَابُ لَهُ هَلْ مِنْ مُسْتَغْفِرٍ يُغْفَرُ لَهُ حَتَّى يَنْفَجِرَ الصُّبْحُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Агар тун ярми ёки учдан икки қисми ўтса, Аллоҳ таоло дунё осмонига тушиб, тонг отгунча: “(Ҳожатлари раво этилишини) сўровчи борми? Унга (сўрагани) берилади. Дуо қилувчи борми? (Дуоси) ижобат этилади. Истиғфор айтувчи борми? (Гуноҳлари) кечирилади”, деб айтади”. (Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривоят қилган).
Саҳар вақти нафақат истиғфор, балки дуо қилиш учун ҳам қулай пайтдир. Чунки Аллоҳ: “Эй бандам, дуо қил, сўраганингни бераман, тилагингни бажо этаман! Нима ҳожатинг бўлса, ҳаммасини раво қиламан. Истиғфор айтсанг, гуноҳларингни кечираман!” деб марҳамат қилар экан.

Айтилишича, тўрт нарса ризқ келишини осонлаштиради:
1. Тунги намоз
2. Саҳарда кўп истиғфор айтиш
3. Муҳтожларга садақа бериш
4. Кун аввалида, охирида Аллоҳни эслаш

Жаъфар ибн Муҳаммаддан ривоят қилинади: “Кимда-ким кечаси туриб намоз ўқиса, кейин тун охирида истиғфор айтса, мустағфирлардан деб ёзилади”. “Мустағфир” сўзи “истиғфор айтувчи” дегани. Бундан чиқди, кимда-ким тунда таҳажжуд намози ўқиса, саҳар вақтида истиғфор айтса, гуноҳлари кечирилади, илоҳий даргоҳда “истиғфор айтувчилардан” деб ёзиб қўйилади.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Луқмони Ҳакимдан сўрадилар: – Энг доно ким?
Айтди: – Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.
Сўрадилар: – Энг яҳши бойлик нима?
Айтди: – Ақл.
Сўрадилар: – Қайси ўт ўз ёқувчисини куйдиради?
Айтди: – Ҳасад ўти.
Сўрадилар: – Қандай бино вайрон бўлмайди?
Айтди: – Адолат биноси.
Сўрадилар: – Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
Айтди: – Сабрнинг.
Сўрадилар: – Қайси нарсанинг охири аччиқ?
Айтди: – Шошқалоқликнинг.
Сўрадилар: – Қайси дард бедаво?
Айтди: – Тентаклик.


Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
АБУ БАКР СИДДИҚНИНГ ОРЗУСИ

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, амакингиз Абу Толиб Исломга кирса мен отам Исломга кирганидан кўра кўпроқ хурсанд бўлар эдим. Чунки бу Сизни жуда қувонтирарди», деди.


Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Аллома Абу Фазл Бурҳоний “Таҳсилот” китобида ажиб бир воқеани келтиради: «Бир одамни алломанинг ҳузурига олиб келишди. Баданининг бир қисми чириб, ёмон ҳид тараларди. Мендан: "Бу касалликнинг давоси борми?" деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан: "Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?" деб сўрадим. У ажабланиб: "Нега бу хулосага келдингиз?» деди. Мен: "Ўттиз йилдан бери табиблик қиламан. Ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимнинг ёки олимнинг кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим", дедим. У: "Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди”, деди».

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Масжидун - Набавий яъни Пайғамбаримиз алайҳисаломни масжидлари қурилганига ҳозир неча йил бўлди?
Anonymous Quiz
15%
1436
38%
1464
33%
1446
15%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз алайҳисалом Маккадан Мадинага миниб келган туяларини номи нима бўлган?
Anonymous Quiz
31%
Буроқ
52%
Қосва
12%
Ибл
6%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом Мадинаи Мунавварада неча йил яшадилар?
Anonymous Quiz
14%
8 йил
40%
10 йил
38%
12 йил
8%
Энди билиб оламан
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 15.05.2025
Зулқаъда ойи - 17
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 15.05.2025 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:15
Ифторлик бошланиши: 19 :30

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Пайшанба куни 
15-Май  2025йил,  
17- Зулқаъда  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
رَبَّنَا إِنَّنَا سَمِعْنَا مُنَادِيًا يُنَادِي لِلْإِيمَانِ أَنْ آمِنُوا بِرَبِّكُمْ فَآمَنَّا ۚ رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ.

“Эй, Раббимиз! Бизнинг гуноҳларимизни кечир, хатоларимизни ўчир ва бизларни солиҳ кишилар қаторида вафот эттир!” (Оли Имрон сураси, 193-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:
وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لاَ يَدْخُلُ الجَنَّةَ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ مِنْ كِبْرٍ»، فَقَالَ رَجُلٌ: إِنَّ الرَّجُلَ يُحِبُّ أَنْ يَكُونَ ثَوْبُهُ حَسَنًا، وَنَعْلُهُ حَسَنًا، قَالَ: «إِنَّ اللهَ جَمِيلٌ يُحِبُّ الجَمَالَ، الكِبْرُ بَطَرُ الحَقِّ وَغَمْطُ النَّاسِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг қалбида зарра мисқолича кибр бўлса, у жаннатга кирмайди», деганларида, бир киши: «Киши кийими яхши ва пойафзали яхши бўлишини истайди (бу амали ҳам кибр-ҳавога кирадими?)», деганида, у зот: «(Йўқ, бу амали кибр эмас). Албатта, Аллоҳ кўркамдир. Ва кўркамликни яхши кўради. Аслида кибр ҳақ сўзни рад этиб, одамларга паст назар билан қарашдир», - дедилар (Имом Муслим ривоятлари).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  "Дунё - мўминларнинг бозори, кеча ва кундуз - сармоялари, гўзал амаллар - тижорат моллари, жаннат - фойдалари, жаҳаннам эса зарарларидир"

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
17- Зулқаъда
        м. 2025 йил 15- Май


🌇 Қуёш вақти   04:55
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:25;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 20;
🕌Шом 19:30;
🕌Хуфтон 21:00

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:10;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:30;
🕌 Шом 19:30;
🕌 Хуфтон 21:15

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қабристонга борганда тобутни ерга қўймасдан олдин ўтирса бўладими?
Anonymous Quiz
20%
Бўлади
38%
Бўлмайди
24%
Макруҳ бўлади
18%
Энди билиб оламан
Зам-зам суви қайси онамиз туфайли пайдо бўлган?
Anonymous Quiz
7%
Сора онамиз
19%
Хадижа онамиз
69%
Ҳожар онамиз
4%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз пайғамбар бўлганидан кейин Макка шаҳрида қанча турганлар?
Anonymous Quiz
29%
10 йил
51%
13 йил
13%
15 йил
7%
Энди билиб оламан