QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.67K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Расулулоҳ соллалоҳу алайҳиссалам қайси саҳобага "Сен биродаримиз ва мавломизсан" деганлар?
Anonymous Quiz
26%
Билол ибн Рабоҳ розиялллоҳу анҳу
32%
Абдураҳмон ибн Афв розиялллоҳу анҳу
34%
Зайд ибн Ҳориса розиялллоҳу анҳу
9%
Энди билиб оламан
" Ўттиз йил одоб ўргандим, йигирма йил илм ўргандим", деди. Бу сўзларни ким айтган?
Anonymous Quiz
18%
Баҳоуддин Нақшбандий
25%
Абдуллоҳ ибн Муборак
46%
Имом Шофеъий
10%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
🕋🤲 ҲОЖИЛАРНИ КУЗАТИШДА ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИНАДИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🤲 Cафарга чиқувчиларнинг ҳаққига дуо қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан саналади. У зот алайҳиссалом:

أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِيْنَكَ وَأَمَانَتَكَ وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ

🗣 “Аставдиъуллоҳа дийнака ва амаанатака ва хавотийма амалика”, деб саҳобаларни сафарга кузатар эдилар.

💬 Маъноси: “Динингизни, омонатингизни ва амалларингиз хотимасини Аллоҳга топшираман”.


Ҳожиларни кузатишда қуйидаги дуоларни қилиш тавсия этилади:

🤲 1. Аллоҳим, ҳожиларнинг сафарларини осон қилгин. Уларни Сенга топширдик.

🤲 2. Аллоҳим, ҳожиларни сафарлари давомида ҳар қандай бало ва ёмонликлардан асрагин ҳамда оилалари бағрига соғ-саломат қайтаргин.

🤲 3. Аллоҳим, ҳожиларнинг дуо, ибодатларини ва қалбларидаги барча шаръий ният ҳамда мақсадларини ижобат этгин. Гуноҳларини мағфират, тавбаларини қабул қилгин.

🤲 4. Аллоҳим, ҳожиларнинг ибодатларини Ўзинг учун холис қилинган амаллар қаторида қабул айлагин.

🤲 Аллоҳнинг фарз ибодатини адо этишга отланган муҳтарам юртдошим Аллоҳ таоло юртимиз, халқимиз ҳаққига қиладиган барча дуоларингизни қабул этсин. Дуоларингизда бизни ҳам унутманг!

🕋 Ҳажингиз мабрур, саъйингиз машкур ва гуноҳларингиз мағфур бўлсин!

Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
«КИМНИ ЯХШИ КЎРСАНГ...»

Қалби муҳаббатга тўла бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва: «Ё Расулуллоҳ, Қиёмат қачон бўлади?» деб сўради.
Пайғамбар алайҳиссалом табассум ва меҳр ила боқиб: «Унга нима тайёрлаб қўйдинг?» деб сўрадилар. Келган киши маҳзун бўлиб қолди: «Афсус, кўп намоз ўқий олмадим, тавбам оз. Лекин Аллоҳ ва Расулини яхши кўраман». Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом унга хушхабар бериб: «Кимни яхши кўрсанг ўшалар билан жаннатда бирга бўласан», дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.


Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
📢 Хушхабар: Ҳаж сафари бошланди!

Бугун, 13 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи муқаддас замин томон йўлга чиқишди.

Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

🤲 Муборак сафар олди Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб хайрли дуолар қилдилар.
🛫 Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2025” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

🤲 Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Макруҳ вақтларда тавоф қилиш

Cавол: Макруҳ вақтларда тавоф қилиш жоизми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Макруҳ (яъни, нафл намозлар ўқиш макруҳ бўлган) вақтларда ҳаж ёки умра учун тавоф қилишнинг зиёни йўқ. Бу ҳақда “Раддул-муҳтор” китобида: Тавоф қилиб бўлгач, намоз ўқиш мубоҳ (яъни, нафл намози ўқиш мумкин бўлган) вақтда икки ракат намоз ўқийди. Ушбу қайд фақатгина намоз учун бўлиб, макруҳ вақтларда тавоф намозини ўқиш макруҳдир. Тавоф эса макруҳ эмас.
Демак, вазият тақозосига кўра, тонгдан то қуёш чиққунича ва аср намозидан кейин то қуёш ботгунича бўлган вақт оралиғида тавоф қилишнинг кароҳияти йўқ. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
УМР ДОНОЛАР ТАСАВВУРИДА.

Бир донишманд бўш  кўзани олди ва уни оғзигача тошчалар билан тўлдирди. Шогирдларига савол берди: “Айтингларчи, менинг кўзачам тўлдими?” Унга жавоб беришди: “Ҳа тўлди”. Шунда донишманд нўхат тўла банкани олди ва ичидагини кўзага тўкиб бўшатди. Нўхат тош ораларидаги бўш жойларни эгаллади. Донишманд иккинчи саволни берди: “Энди кўзача тўлдими?” Ўқувчилар яна тасдиқлашди. Энди донишманд қумли қутичани олди ва уни ҳам кўзачага солди. Қум нўхат ва тошлар орасидан сизиб ўтди, бутун бўш жойни эгаллади. Донишманд яна бир марта шогирдларидан кўзача тўлдими, йўқми, деб сўради. Шогирдлар “ҳа”, дейишди ва кулишди. Донишманд айтди: “Мен сизларга тушунтиришни хоҳлар эдим: кўза – бу сизларнинг ҳаётларингиз,  тошлар – ҳаётнинг энг асосийлари: болалар, дўстлар, саломатлик. Нўхат- ёқимли, лекин унча ҳам муҳим бўлмаган жиҳатлари: уй-жой, иш, машина, қимматбаҳо буюмлар ва ҳоказо. Қумлар эса ҳар бир инсон ҳаётини тўлдириши мумкин бўлган майда-чуйдалар. Агар кўзани аввал қум билан тўлдирилса, тошлар у ёқда турсин нўхатга ҳам жой қолмасди.”
    Умр ҳам худди шундай: агар арзимайдиган нарсаларга сарфланса энг асосийсига вақт қолмайди.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Аҳли сунна вал жамоа йўналишида нечта фиқҳий мазҳаб бор?
Anonymous Quiz
16%
2 та
61%
4 та
14%
6 та
9%
Энди билиб оламан
Имом Бухорий нечанчи милодий йилда таваллуд топган?
Anonymous Quiz
33%
810 йил
33%
830 йил
26%
870 йил
9%
Энди билиб оламан
Намозни ичида нечта фарз бор?
Anonymous Quiz
35%
6 та
20%
8 та
38%
12 та
8%
Энди билиб оламан
#xabar #haj2025
📢 ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲИ МАДИНАДА ИЗЗАТ-ИКРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ


Бугун, 13 май куни Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизнинг илк гуруҳларини Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳи вакиллари, мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташеси Шуҳрат Амоний ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.

🗣 Шунингдек, ҳамюртларимиз муҳташам “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб, гуллар ила икром қилинди.

🕌 Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этиш, хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар.

🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айласин, Равзаи шариф зиёратини барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ