QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.64K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Каъбани эшигини баландлиги  қанча?
Anonymous Quiz
15%
2,5 м
42%
3,10 м
31%
3,5 м
11%
Энди билиб оламан
ҲАЗРАТИ УСМОННИНГ ОДОБИ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бирга умрага отландилар. Маккага яқинлашиб, Ҳудайбия деган жойда тўхташди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан келаётгани ҳақидаги хабар Қурайшга етди. Қурайшликлар бундан саросимага тушди. Расулуллоҳ алайҳиссалом уларга Байтуллоҳни тавоф қилиш учун келаётганликларини билдириш учун элчиликка Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни (Маккада унинг ҳурмати баланд эди) юбордилар. Унга: «Эй Усмон, уларга бориб айт, биз урушгани эмас, умра ниятида келдик. Уларни Исломга даъват қил», дедилар. Усмон розияллоҳу анҳу ҳамроҳлари билан Маккага бориб Абон ибн Саъд ибн Ос деган кишининг уйига жойлашди. Зиммасига юклатилган вазифани бажаргач, маккаликлар: «Байтуллоҳни бемалол тавоф қилаверинглар» дейишди. У эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин тавоф қилмаслигини билдирди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.


Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Якшанба куни 
11-Май  2025йил,  
13- Зулқаъда  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
رَبَّنَا عَلَيْكَ تَوَكَّلْنَا وَإِلَيْكَ أَنَبْنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ ﴿4﴾ رَبَّنَا لَا تَجْعَلْنَا فِتْنَةً لِلَّذِينَ كَفَرُوا وَاغْفِرْ لَنَا رَبَّنَا ۖ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ ﴿5﴾

"Эй Роббимиз, фақат Сенга таваккал қилдик, фақат Сенгагина қайтдик ва қайтиб борадиган жой ҳам фақат Сенгинадир.Эй Роббимиз, бизни кофирларга фитна қилиб қўймагин ва бизни кечиргин. Эй Роббимиз, албатта, Сен, Ўзинг азизу ҳакимсан"(Мумтаҳана сураси, 4-5 оятлар).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир», - дедилар» (Имом Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳокимлар ривоят қилишган).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Ақл билан тил орасида шундай қарама-қаршилик бор: ақл кичрайгани сари тил узунлашаверади.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан 

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
13- Зулқаъда
        м. 2025 йил 11- Май


🌇 Қуёш вақти   04:58
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:30;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 20;
🕌Шом 19:30;
🕌Хуфтон 21:00

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:30;
🕌 Шом 19:30;
🕌 Хуфтон 21:15

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қуръон каримда Жаннат лафзи нечи маротаба зикр қилинган?   
Anonymous Quiz
14%
44 марта
38%
55 марта
34%
66 марта
14%
Энди билиб оламан
Ким биринчи бўлиб Қуръон ҳукмларини таълиф қилган?   
Anonymous Quiz
29%
Ҳазрати Али
26%
Имом Шофеъий
35%
Убай ибн Каъб
11%
Энди билиб оламан
Жобир розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам   ....... ва Таборак сурасини ўқимай уйқуга кетмасдилар. Имом Термизий, Табароний ривоят қилган. Нуқтани тўлдиринг?
Anonymous Quiz
48%
Ёсин
30%
Ҳашр
14%
Сажда
7%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ  إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Уламоларимиз ҳаёни тўрт қисмга бўлганлар:
1. Аллоҳ таолодан ҳаё қилиш.
2. Малоикалардан ҳаё қилиш.
3. Одамлардан ҳаё қилиш .
4. Ўз нафсидан ҳаё қилиш

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Намозни ичида суннат бўлган аммаллар:

7. Рукуъда қўл бармоқларини ёйиб, икки тиззани маҳкам чангаллаш ва камида уч марта "Субҳана Роббийал ъазийм", дейиш (бунда аёллар бармоқларини тизза устида жипс тутишади, тиззаларини бироз букишади);
8. Саждада пешонани қўллар орасига олиш, бармоқларини жипслаб, бош бармоқни қулоқ тўғрисида ушлаш ва камида уч марта "Субҳана Роббийал-аълаа", дейиш.
9. Саждада эркакларнинг оёқлари, тиззалари, қўллари, пешонаси, бурни ерга тегиб туриши, билакларини ерга ҳам, қовурғасига ҳам теккизмай тутиши (аммо аёллар бу айтилганларга қўлларини теккизиб, йиғилиброқ сажда қилишади);

(давоми бор)

👆Ёдлаб олинг

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
​​ЭР АЁЛИНИНГ ТОПГАН ПУЛИНИ ОЛИШГА ҲАҚИ БОРМИ
#оила

САВОЛ: Исмим Соҳиба, оилалиман, 2 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим манга эҳтиёжларим, касал бўлсам дори-дармоним учун пул бермайдилар. Болаларимизни эҳтиёжлари учун бериб турадилар, холос. Ўзим ишлайман, ишлаб топган пулингни ҳаммасини манга беришинг керак, чунки Хадича онамиз ҳам ҳамма пулларини Расулимиз алайҳиссаломга берганлар дейдилар доим. Эътироз билдирсам, манга итоатсизлик қиляпсан дейдилар. 
Яқинда шу масалада жанжаллашиб қолганимиздан кейин пулимни ярмини олиб, ўзимда қолган ярмини рўзғорга ишлатишимга мажбурлаяптилар. Бизнинг вазиятимизга шариатда қандай изоҳ берилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло оилада эркакни раҳбар этиб тайинлаб, унинг зиммасига қўл остидагиларнинг: аёли ва фарзандларининг нафақасини юклаб қўйган. Аёлнинг топаётган пулида на эрнинг ва на қайнонанинг ҳақи бор, уни зулм қилиб олиб қўйишга мутлақо ҳақи йўқ. Агар ўзи рози бўлиб берса, олиши мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
لا يحل مال امرئ مسلم الا عن طيب نفسه  رواه احمد
“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина, ҳалол бўлади” (Имом Аҳмад ривояти).
لا يجوز لاحد ان يتصرف في ملك غيره بلا اذنه او وكالة منه أو ولاية عليه وأن فعل كان ضامناً
“Ҳеч ким ўзганинг молини унинг рухсатисиз, вакиллигисиз ёки васийлигисиз тасарруф қила олмайди. Агар шундай қилса, тўлаб беради”. (“Шарҳул мажалла” китоби).
Хадийжа розияллоҳу анҳо онамиз бутун молу жонини Сарвари олам бўлган турмуш ўртоқларига инъом этганлар, яъни ўз ихтиёрлари билан берганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом тортиб ёки талаб қилиб олиб қўймаганлар. Нафақат Хадийжа онамиз, балки у зотнинг атрофидаги барча саҳобалар у зотни жонларидан ортиқ яхши кўрганлар ва борини беришга шай турганлар.
Шариатимиз ҳар бир шахсга молиявий мустақиллик берган. Эр топган пулини ўзи истагандай сарфлаши ва бунга на аёли ва на бошқа одамлар тўсқинлик қилишга ҳақи йўқ бўлгани каби, аёлнинг ҳам шахсий маблағидаги тасарруфи ўз қўлида бўлади. Фақатгина фойда-зарарни билмайдиган ақли заиф тоифаларгина бундан мустасно. Уларнинг тасарруфини валийлари олиб боради.
Шунга кўра, аёл кишининг топган маблағини олиб қўйишга, эгалик қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.
Аммо юқоридаги гаплардан аёл топганини ҳеч кимга бермаслиги, фақат ўзи ишлатиши керак экан, деган хулоса чиқмайди. Ўз ихтиёри билан эрига, фарзандларига ёки бошқаларга ҳадя қилиши мумкин ва бу учун албатта, ажр олади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг аёллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Эримга садақа қилсам бўладими?” – деб сўраган ва у зот алайҳиссалом: “Ҳа”, деб жавоб берганлар. Яъни саҳобия аёллар эрларига садақа, ҳадя қилиб турганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: “Ўзаро ҳадялашинглар, ўртада муҳаббат пайдо бўлади”, деб айтмаганлар.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, оила эр-хотин ўзаро бир-бирларини тушунишлари, ҳурмат қилишлари ва ўз бурчларини муҳаббат билан адо этишлари лозим. Ана шунда оилавий ҳаёт саодатли давом этади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ