QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.67K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Пайшанба куни 
8-Май  2025йил,  
10- Зулқаъда  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ 
яъни: “Раббингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса(одамларга) сўзланг!”, – деб марҳамат қилган.  (Зуҳо сураси, 11-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

"مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ آمِنًا فِي سِرْبِهِ، مُعَافًى فِي جَسَدِهِ، عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ، فَكَأَنَّمَا حِيزَتْ لَهُ الدُّنْيَا"
(رَوَاهُ الْإِمَامُ البُخَارِيُّ وَالْإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)
Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди” (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривоят қилган).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Инсон саломатлиги тановул қилган таомига боғлиқ бўлганидек, унинг саодати ҳам танланган дўстларига боғлиқдир. Шунинг учун дўст танлашда адашманг азизлар!

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
10- Зулқаъда
        м. 2025 йил 8- Май


🌇 Қуёш вақти   05:01
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 15;
🕌Шом 19:25;
🕌Хуфтон 20:55

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:25;
🕌 Шом 19:25;
🕌 Хуфтон 21:10

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Жума намозида хутба ўқиш қанақа амал?
Anonymous Quiz
42%
Суннат
24%
Шарт
25%
Мустаҳаб
9%
Энди билиб оламан
Ийд (ҳайит) намозларида хутба ўқиш қанақа амал?
Anonymous Quiz
21%
Фарз
45%
Вожиб
25%
Суннат
9%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисаломнинг нечта аммаси бўлган?
Anonymous Quiz
30%
4 та
33%
5 та
28%
6 та
9%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ  إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Қабр зиёрати одоблари

1. Аввало ниятни тўғриламоқ, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилмоқ лозим.
2. 3иёрат пайтида таҳоратли бўлмоқ суннатдир.
3. Қисқа муддат бўлса ҳам дунё машғулотини тарк этиб, охиратни ўйламоқ.
4. Зиёратгоҳда виқор билан, сокин юрмоқ.
5. Қабр аҳлига салом бермоқ.
6. Оёқ томонидан бориб, маййитга яқин ва юзма-юз ўтирмоқ.
7. Қабрни сийпаш, ушлаш, ўпиш ва айланиб тавоф қилишдан қаттиқ сақланмоқ.
8. Қабр бошида “Ёсин” сурасини ёки ўзи билган бошқа сура ёхуд оятларни ўқимоқ.
9. Зиёратга пойабзални ечиб кириш суннатдир (изоҳ: “Оламгирия”да “Қабристонда ковуш ва этик билан юрмоқ бизнинг (Имом Аъзам) мазҳабимизда макруҳ эмас”, дейилади).
10. Қабрни босмаслик лозим. Қабр усти маййитнинг ҳаққидир. Қабр устидан ёки қабристон ичидан ўтиш зарур бўлса, тасбеҳ, таҳлил, такбир, дуо ва истиғфор айтиб ўтса бўлади.
11. Мўминларнинг яхши сифатларини эслаш суннатдир.
12. Зиёратдан беҳад сокин, вазмин, ўйчан ҳолатда қайтиш лозим.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Ҳимояланиш усуллари:

Қалбни - Иймон билан,
Тилни - Бисмиллаҳ билан,
Сўзни – Ин ша Аллоҳ билан,
Кўзни – Ма ша Аллоҳ билан,
Сабрни - Ҳасбияллоҳ билан,
Зикрни - Субҳаналлоҳ билан,
Неъматни - Алҳамдулиллаҳ билан
Асраб қолиш мумкин.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом ҳузурларига бир киши келиб кўз оғриғидан шикоят қилади. Шунда Расул Акрам соллалоҳу алайҳиссалам: "Ким кўз оғриғи касалидан нажот топишни ва дунёда бой-бадавлат бўлишини ҳоҳласа, пайшанба куни аср намозидан кейин тирноқларини қисқартирсин", дедилар.

Изоҳ: Бугун Пайшанба

👆 Яқинларга тарқатиб қўйинглар!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
ҲАЖ ЗИЁРАТИДА УМРА ҚИЛГАНДАН КЕЙИН ҲАЖ ҚИЛА ОЛМАСА
#Ҳаж_умра

САВОЛ: Таматтуъ ҳаж қилиш мақсадида умра қилсаю умрани адо қилиб бўлгандан кейин, эҳромдан чиққач ҳаж қилишга кўзи етмасдан Маккадан чиқиб, ўз юртига қайтиб келса, унинг ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, у ҳаж қилган ҳисобланмайди, лекин ҳаж қилмай қайтгани учун гуноҳкор саналмайди ва зиммасига ҳеч нима лозим бўлмайди.
Зеро таматтуъ ҳажида зиёратчи мийқотдан Маккага умра қилиш учун эҳром боғлаб боради. Умрани бажариб бўлгандан кейин эҳромдан чиқиб, то тарвия (Зулҳижжанинг 8-куни)гача эҳромдан чиққан ҳолда юради. Тарвия куни ҳаж учун эҳромга киради ва ҳаж амалларини бажаришга киришади. Таматтуъ ҳажининг мазкур таърифидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, зиёратчи умрани тугатгач, ҳаж қилишга кўзи етмай, ватанига қайтса, у ҳажга эҳром боғламагани учун унинг зиммасига ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Фотима розиялллоҳу анҳо онамиз туғилганларида Пайғамбаримиз алайҳисалом неча ёшда эдилар?
Anonymous Quiz
29%
38 ёшда
26%
39 ёшда
35%
41 ёшда
10%
Энди билиб оламан
Ҳалимаи Саъдийя Пайғамбаримизни неча йил эмизади?
Anonymous Quiz
8%
1 йил
45%
2 йил
41%
2,5 йил
5%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.

👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ