QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.63K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ибратли_ҳикоя

Қизча ошхонада овқат пишираётган онасининг олдига келиб, қўлига бир қоғоз узатди. Онаси қўлларини артиб, қизи узатган қоғозни ўқий бошлади.
“Гулларни суғорганим учун – беш минг сўм, доимо хонамни тоза тутганим учун – минг сўм, дўконга борганим учун – ўн минг сўм, сиз бозордалигингизда укам билан ўйнаб ўтирганим учун – ўн беш минг сўм, ахлатларни ташлаб келганим учун – минг сўм, чораклигим беш бўлгани учун – йигирма беш минг сўм… Жами – эллик етти минг сўм”.
Онаси юзида табассум билан қизи ёзган рўйхатни ўқигач, қоғознинг орқа томомини ўгириб ёза бошлади: “Сени тўққиз ой қорнимда олиб юрганим – текин, кечалари ухламай сени овутганим – текин, қанчалик кир бўлмасин, кийимларингни тозалаганим – текин, мазам бўлмай қолганда ҳам сенга таом тайёрлаганим – текин, касал бўлганингда тўккан кўз ёшларим – текин, жоним қизим, сенга қалбимни, меҳримни, ҳаётимни бағишлаганим – текин…” Қизалоқ хатни ўқиб, йиғлаб юборди. Онасини қаттиқ қучоқлаб узр сўради. Унутманг! Биз ҳеч қачон оналаримизни ҳаққини адо эта олмаймиз. Уларнинг олдида бутун умр қарздормиз.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Душанба куни 
5-Май  2025йил,  
7- Зулқаъда  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти:

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ يَهْدِيهِمْ رَبُّهُمْ بِإِيمَانِهِمْ ۖ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ.

"Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. Наим жаннатларида остларидан анҳорлар оқиб турадир" (Юнус сураси, 9-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз ҳар куни мингта ҳасанани қўлга киритишдан ожизми?» дедилар. Ўтирганлар орасидаги бир сўровчи: «Бизлардан биримиз мингта ҳасанани қандай қилиб қўлга киритади?» деб сўради. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Юз марта тасбеҳ айтади. Шу сабабли унга мингта ҳасана ёзилади ёки ундан мингта ёмонлик ўчирилади» - дедилар (Имом Муслим ривояти).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Зулқаъда ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим икки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
  Фузайл ибн Иёз:  “Ким Аллоҳдан қўрса, Аллоҳ барча нарсани  бу инсондан қўрқадиган қилиб қўяди.  Ким Аллоҳдан қўрқмаса, Аллоҳ уни барча нарсадан  қўрқадиган қилиб қўяди”.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
7- Зулқаъда
        м. 2025 йил 5- Май


🌇 Қуёш вақти   05:05
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:45;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 15;
🕌Шом 19:20;
🕌Хуфтон 20:50

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:30;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:25;
🕌 Шом 19:20;
🕌 Хуфтон 21:05

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисаломга берилган бошқа ҳеч бир пайғамбарга берилмаган хислат?
Anonymous Quiz
25%
3 та
30%
5 та
31%
7 та
13%
Энди билиб оламан
"Бўлур бир-бирига душман дўст деганлар, магар тақво йўлида ғам еганлар. Муаллифи ким?
Anonymous Quiz
16%
Саъдий Шерозий
40%
Сўфи Аллоҳёр
35%
Жалолиддин Румий
8%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
  Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي
 
«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ  إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Қуръонда 5 та масжид зикр қилинган. Улар қуйидагилардир:

1.  Масжид ал-ҳаром - Маккадаги Каъбаи муаззама жойлашган энг муқаддас масжид. Бу масжидда ўқилган бир ракат намоз савоби бошқа масжидларда ўқилган 100 000 ракат ўқилган номоз савобига тенг.

2.  Масжид ан-набавий - Мадинаи мунавварадаги Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг қабрлари жойлашган масжид.

3.  Масжид ал-ақсо - Қуддуси шарифда жойлашган. Мусулмонларнинг илк қибласи ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Меърожга чиққан жой.

4.  Масжид ал-қубо - Мадина шаҳри яқинида жойлашган ислом тарихида қурилган илк масжид.

5.  Масжид аз-зирор - Зарар масжиди. Мунофиқлар томонидан исломга зарар етказиш учун тўпланиб ўтириш учун қурилган Мадинадаги масжид. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг буйруқлари билан бузиб ташланган.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
1
УМРАДА ВИДОЛАШУВ ТАВОФИ БОРМИ?
#Ҳаж_умра

CАВОЛ: Умрада ҳам видолашув тавофи бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Йўқ, "Тавофи видо" — видолашув тавофи фақат ҳажда вожиб ҳисобланади. Умрада эса бундай вожиб амал йўқ. Умрада эҳром боғлаш ва байтни тавоф қилиш фарз бўлиб, Сафо ва Марва оралиғида саъй қилиш ва соч олдириш (ёки қисқартириш) вожиб бўлади. Умра қилувчилар учун тавофи видо йўқ.

وطَوافُ الصّدرِ وهو طواف الوداع للآفاقِي من الحاج دون المعتمر

“Садр тавофи видолашув тавофи бўлиб, у мийқот ташқарисидан ҳаж учун келганларга вожибдир. Умра қилувчилар учун эмас”. (Шарҳи ниқоя). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
  Ҳаж масалалари ҳақида
 
ҲАЖНИНГ ЭНГ МУҲИМ СУННАТЛАРИ 
1.  Эҳром учун ғусл қилиш ва хушбўйликлар сепиш;
2.  Талбияни айтиш;
3.  Тавофнинг аввалги уч мартабасида рамл қилиш (лўкиллаб юриш); 
4.  Тавоф чоғида етти марта узлуксиз айланиш;
5.  Тавоф чоғида етти марта узлуксиз айланиш;
6.  Сафо ва Марва орасидаги икки яшил чегара орасида тез- тез юрмоқ ёки югурмоқ; 
7.  Ҳарамга кирганда тавофи қудум қилиш;
8.  Тавофни Ҳажарул-асвад тўғрисидан бошлаш;
9.  Қодир бўлган киши ўз оёғи билан юриб саъй қилиши;
10.   Таҳорат билан тавоф қилиш

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ