QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.62K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
  Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي
 
«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
1
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ  إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
  Ҳаж масалалари ҳақида
 
👉 Имом жамоат билан Арафа куни Арафот майдонида пешин ва асрни жамлаб ўқийди, деб ижмо қилдилар

👉  Арафот майдонида пешин ва асрни жам қилиб адо қилиш жараёнида имом қироатни махфий қилади

👉 Муздалифада шом ва хуфтонни жамлаб ўқиш суннат

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Қуръони каримда зикр қилинган қалблар:

1. Соғлом қалб. Бундай қалб Аллоҳ учун холис ва оғишдан холи бўлади.
2. Мунийб қалб. Бундай қалб доим тавба билан Аллоҳга қайтади.
3. Хавф қилувчи қалб. У доим Аллоҳ таолодан қўрқиб, хавф қилади.
4. Тақводор қалб. У Аллоҳнинг шиорларини эъзозлайди.
5. Тирик қалб. У Аллоҳ таолога иймон келтиради. Унга шукр қилиб, неъматга куфр қилмайди.
6. Касал қалб. Унда шак-шубҳа ёки мунофиқлик бўлади.
7. Кўр қалб. У ҳақни кўрмайди.
8. Гуноҳкор қалб. У ҳақ гувоҳликни яширади.
9. Такаббур қалб. У одамлардан ўзини устун кўради ва ҳақ билан мужодала қилиб, курашади.
10. Қўпол қалб. Ундай қалбдан раҳм-шафқат тортиб олинган бўлади.
11. Қаҳрли қалб. У Аллоҳни танимайди, зикр ҳам қилмайди.
12. Ғофил қалб. У ўз вазифаларидан, ҳаётдаги ибодатларидан ғафлатда қолади.

🤲 Қалбларимизни соғлом ва Ўзингга қайтувчи қалблардан қилгин, Аллоҳим!


Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Аёлга юборган нарсасини эр маҳр деса, аёл ҳадя деса эрнинг сўзи ҳисобга олинадими?
Anonymous Quiz
36%
Олинади
30%
Олинмайди
21%
Кийим бўлса ҳисобга олинади
13%
Энди билиб оламан
Ўлган яқин кишисининг гўштини ейдиган кимса ким?
Anonymous Quiz
8%
Хиёнаткор
9%
Чақимчи
78%
Ғийбатчи
4%
Энди билиб оламан
Қуръони каримда нечта масжид зикр қилинган?
Anonymous Quiz
23%
3 та
28%
4 та
39%
5 та
10%
Энди билиб оламан
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 5.05.2025
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 5.05.2025 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:40
Ифторлик бошланиши: 19 :20

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ибратли_ҳикоя

Қизча ошхонада овқат пишираётган онасининг олдига келиб, қўлига бир қоғоз узатди. Онаси қўлларини артиб, қизи узатган қоғозни ўқий бошлади.
“Гулларни суғорганим учун – беш минг сўм, доимо хонамни тоза тутганим учун – минг сўм, дўконга борганим учун – ўн минг сўм, сиз бозордалигингизда укам билан ўйнаб ўтирганим учун – ўн беш минг сўм, ахлатларни ташлаб келганим учун – минг сўм, чораклигим беш бўлгани учун – йигирма беш минг сўм… Жами – эллик етти минг сўм”.
Онаси юзида табассум билан қизи ёзган рўйхатни ўқигач, қоғознинг орқа томомини ўгириб ёза бошлади: “Сени тўққиз ой қорнимда олиб юрганим – текин, кечалари ухламай сени овутганим – текин, қанчалик кир бўлмасин, кийимларингни тозалаганим – текин, мазам бўлмай қолганда ҳам сенга таом тайёрлаганим – текин, касал бўлганингда тўккан кўз ёшларим – текин, жоним қизим, сенга қалбимни, меҳримни, ҳаётимни бағишлаганим – текин…” Қизалоқ хатни ўқиб, йиғлаб юборди. Онасини қаттиқ қучоқлаб узр сўради. Унутманг! Биз ҳеч қачон оналаримизни ҳаққини адо эта олмаймиз. Уларнинг олдида бутун умр қарздормиз.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Душанба куни 
5-Май  2025йил,  
7- Зулқаъда  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти:

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ يَهْدِيهِمْ رَبُّهُمْ بِإِيمَانِهِمْ ۖ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ.

"Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. Наим жаннатларида остларидан анҳорлар оқиб турадир" (Юнус сураси, 9-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз ҳар куни мингта ҳасанани қўлга киритишдан ожизми?» дедилар. Ўтирганлар орасидаги бир сўровчи: «Бизлардан биримиз мингта ҳасанани қандай қилиб қўлга киритади?» деб сўради. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Юз марта тасбеҳ айтади. Шу сабабли унга мингта ҳасана ёзилади ёки ундан мингта ёмонлик ўчирилади» - дедилар (Имом Муслим ривояти).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Зулқаъда ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим икки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
  Фузайл ибн Иёз:  “Ким Аллоҳдан қўрса, Аллоҳ барча нарсани  бу инсондан қўрқадиган қилиб қўяди.  Ким Аллоҳдан қўрқмаса, Аллоҳ уни барча нарсадан  қўрқадиган қилиб қўяди”.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
7- Зулқаъда
        м. 2025 йил 5- Май


🌇 Қуёш вақти   05:05
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:45;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 15;
🕌Шом 19:20;
🕌Хуфтон 20:50

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:30;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:25;
🕌 Шом 19:20;
🕌 Хуфтон 21:05

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ