QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.6K photos
1.08K videos
8 files
8.61K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
  Ҳаж масалалари ҳақида
 
👉 Арафа куни Арафот майдонида туриш Ҳажнинг энг асосий рукни ҳисобланади


👉 Арафотда таҳоратсиз турган ҳожи фарзни бажарган ҳисобланади ва унга бу хусусда бирорта жарима вожиб эмас

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
    Ғанимат  билайлик

1⃣  Аллоҳ таоло  Қуръони каримда:  "Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир" (Роҳман - 60)

2⃣  «Нимаики инфоқ-эҳсон қилсангиз, У Зот унинг ўрнини тўлдирур» (Сабаъ сураси, 39 оят).
Бундан ортиқ яна қандай кафолат керак?

3⃣  Бойлик эҳсон қилинса - иззат, беркитилса - хорлик келтиради.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

4⃣  Агар уч кунда топсанг парчаи нон.Ема ёлғиз ани, ярмин қил эҳсон.
Сўфи Аллоҳёр.


Каналган уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
#xabar #haj2025
📢 РАСМАН: “ҲАЖ – 2025” МАВСУМИ 13 МАЙ КУНИДАН БОШЛАНАДИ!

✈️ Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йил 13 майдан бошланади. 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.

🇺🇿 Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.

🛫Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.

Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда:

🔎– Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;

👤– Эмлаш ишлари олиб борилди;

👤– Гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;

💬 – Сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;

📂– Ҳужжатлар расмийлаштирилди.


🗣Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:

📖 "Ҳаж – буюк ибодатдир" қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагич.

💬 Айни пайтда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж амаллари бўйича суҳбатлар олиб бормоқда.

⌨️ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида Ҳаж амаллари ҳақидаги суҳбатлар, тавсиялар ва мақолалар тақдим этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
​​ЭРИДА МАҲР ҲАҚИ БЎЛГАН АЁЛНИНГ ЗАКОТ ОЛИШИ
#закот #маҳр

САВОЛ: Никоҳда келин учун маҳр тайин қилинган, аммо куёв ҳали бергани йўқ. Шу келин закот олиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби эр ва маҳрнинг ҳолатига қараб бўлади. Маҳр закот нисоби миқдорича ва нақд беришга келишилган бўлса ҳамда эр маҳрни бера оладиган даражада бой бўлса, аёл гарчи маҳрини олмаган бўлса ҳам закот олиши мумкин эмас. Чунки у эрнинг зиммасидаги олиши керак бўлган маблағ туфайли бой ҳисобланади.
   Агар эр маҳрни беришга қодир бўлмайдиган даражада камбағал бўлса ёки маҳрни кейинчалик беришга келишилган бўлса ёхуд маҳр нисобга етмайдиган миқдорда белгиланган бўлса, бундай аёл закот олиши дуруст.
   Бу масалада маҳрдан бошқа маблағлари закот нисобига етмаган аёл назарда тутилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Қабрда савол-жавоб қилувчи фаришталар?
Anonymous Quiz
3%
Кироман катибийн
5%
Азроил
90%
Мункар ва Накир
2%
Энди билиб оламан
Исломнинг нечта устуни бор?
Anonymous Quiz
5%
3 та
66%
5 та
25%
7 та
3%
Энди билиб оламан
Аллоҳ таолонинг  исм-сифатлари нечта?
Anonymous Quiz
1%
50 та
3%
79 та
95%
99 та
1%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Якшанба куни 
4-Май  2025йил,  
6- Зулқаъда  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур”. (Талоқ сураси, 1-2 оятлар).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Етти киши борки, Аллоҳ Ўз соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда уларни Ўз соясига олади: одил раҳбар; Аллоҳ таолонинг ибодатида улғайган йигит; қалби масжидларга боғлиқ киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган икки киши, улар Аллоҳ йўлида жам бўлиб, Унинг йўлида ажраладилар; баобрў ва гўзал аёл ўзига чорлаганда «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши; ўнг қўли қилганини чап қўли билмайдиган даражада махфий садақа қилган киши; хилватда Аллоҳни зикр қилиб, кўзидан ёш тўккан киши» (Муттафақун алайҳ).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Аввал сенга мол-давлат беради, кейин ундан садақа қилишингга илҳом беради, кейин сенга уни оладиган фақирни рўпара қилади, кейин сендан садақангни қабул қилади, сўнг унга барака ато қилади!..

Субҳаналлоҳ, нақадар карамлисан, Ё Аллоҳ!

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
6- Зулқаъда
        м. 2025 йил 4- Май


🌇 Қуёш вақти   05:06
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:45;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 15;
🕌Шом 19:20;
🕌Хуфтон 20:50

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:30;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:25;
🕌 Шом 19:20;
🕌 Хуфтон 21:05

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қуръони каримни битта оятда тўққизта пайғамбар номи зикр қилинган. Қайси сурада келади?
Anonymous Quiz
25%
Бақара сураси
29%
Анъом сураси
36%
Юнус сураси
10%
Энди билиб оламан
"Шамс" сўзининг маъноси нима?
Anonymous Quiz
30%
Ой
16%
Юлдуз
49%
Қуёш
5%
Энди билиб оламан
Қуръони каримда зикр қилинган қалблар неча ҳил бўлади?
Anonymous Quiz
38%
7 ҳил
22%
10 ҳил
23%
12 ҳил
16%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
  Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي
 
«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
1
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ