QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.6K photos
1.08K videos
8 files
8.6K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Жума куни:

Жума - ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан - қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз.
Эътиборли бўлайлик.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Forwarded from QUBO.UZ
  Суннат

Жума куни тирноқ олиш
Пайғамбаримиз солаллоҳу  алайҳи васаллам “Ким жума куни тирноқларини қисқартирса, Аллоҳ таоло ундан касалликни чиқариб, ўрнига шифо киргизиб қўяди”, деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни тирноқ олса, Аллоҳ уни кейинги жумагача балолардан сақлайди. Уч кун қўшимчаси ҳам бор”, дедилар.

Демак, тирноқ олиш орқали инсон турли касалликлардан халос бўлар экан. Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Кимки, жума куни тирноқларини қисқартирса, у инсон мохов касалидан ҳам омон бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
  Ҳаж масалалари ҳақида
 
Аёлларнинг эҳроми

Аёлларнинг покиза кийими эҳром ўрнида ўтаверади. Лекин ялтироқ, зийнатланган ёки тор, яъни жисми билинадиган бўлмаслиги лозим. Эркаклардан узоқ бўлса юзини очиши шарт. Ҳайз ёки нифосда бўлса эҳром боғлайди, лекин намоз ўқимайди,  Ҳарому шарифга покиза бўлгунигача кирмайди.   Ҳаж ёки умра учун эҳром боғлаган киши ҳаж ёки умра амалларини битиргунча эҳромдан чиқмайди.  Қаттиқ касал ёки ҳаж амалларини қилишга бирор монеълик юзага чиқса , Макка фуқароларига бир қўй сўйиб беради сўнгра эҳромдан чиқади. Ҳаж учун эҳром боғлаш ҳаж ойларида бўлиб ундан илгари ҳаж учун эҳром боғласа умра ҳисобига ўтади.


🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Жума намозидан кейин нима қилиш керак...?

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
Ҳар бир нарсани калити бўлади. Тарбиянинг калити нима?
Anonymous Quiz
17%
Илм
50%
Одоб
30%
Хулқ
3%
Энди билиб оламан
Кечалар бедор бўлиб дуо қилган онажоним қайдасиз.
Тунлари бедор бўлиб кутган онажоним қайдасиз.
Қани энди онажоним келса эди тирилиб.
Келтирардим хузурига истаганин қидириб.
Ҳаётлигда қадрларин билмадим.
Керак бўлган юмушларин қилмадим.
Тириглигда сезилмаскан ғамлари.
Асли жуда кўп бўларкан камлари.


Онаси борлар ғанимат билинг!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Шанба куни 
3-Май  2025йил,  
5- Зулқаъда  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

مَا سَلَكَكُمْ فِي سَقَرَ ﴿42﴾ قَالُوا لَمْ نَكُ مِنَ الْمُصَلِّينَ ﴿43﴾

"Дўзах аҳлидан: «Сизларни дўзахга нима киритди?» деб сўрашса, «Биз намоз ўқимас эдик», дейишади"(Муддассир сураси, 42-43 оятлар).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: 

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «وَاللَّهُ فِى عَوْنِ الْعَبْدِ مَا كَانَ الْعَبْدُ فِى عَوْنِ أَخِيهِ«

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир биродарининг кўмагида бўлса, Аллоҳ унинг кўмагида бўлади», дедилар».
(Имом Термизий ривояти)


👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Неъматларнинг асосийлари, бошлари учтадир:

• Биринчиси, Ислом неъмати бўлиб, неъмат фақат у билангина мукаммал бўлади.

• Иккинчиси офият, тансиҳатлик неъмати бўлиб, ҳаёт фақат у билан ёқимли бўлади.

• Учинчиси беҳожатлик неъмати бўлиб, ҳаёт фақат у билан тўкис  бўлади".

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
5- Зулқаъда
        м. 2025 йил 3- Май


🌇 Қуёш вақти   05:08
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:45;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 15;
🕌Шом 19:20;
🕌Хуфтон 20:50

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:30;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:25;
🕌 Шом 19:20;
🕌 Хуфтон 21:05

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Умар ибн Хаттоб розиялллоҳу анҳу кимнинг уйида шаҳодат калимасини айтиб, иймонга келганди?
Anonymous Quiz
21%
Абу Толибнинг
28%
Саъд ибн Абу Ваққос розиялллоҳу анҳунинг
42%
Арқам ибн Абу Арқам розиялллоҳу анҳунинг
10%
Энди билиб оламан
Имом Шофеъий туғилган кунида қайси буюк уламо вафот этган?
Anonymous Quiz
17%
Имом Бухорий
33%
Имом Абу Ҳанифа
36%
Имом Табароний
13%
Энди билиб оламан