QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.62K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Аллоҳ сиздан мулкингиз қанчалигини  эмас, шу мулкнинг қанчасини ҳақ йўлда  сарфлаганингизни  сўрайди.

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Якшанба куни 
27-Апрелъ  2025йил,  
29- Шаввол  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَتَوَفَّنَا مُسْلِمِينَ.

«Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин» (Аъроф сураси, 126-оят)

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: 

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: سمعت  رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: "والله إنى لأستغفرالله و أتوب إليه فى اليوم أكثر من سبعين مرة" رواه البخاري.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деяётганларини эшитдим: "Аллохга қасамки, мен кунда етмиш мартадан кўпроқ Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан" (Имом Бухорий ривояти).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Эй инсон! Қоф тоғидек юқорида бўлсанг ҳам кафанга сиғадиган даражада кичиксан. Унутма, ҳамма нарсанинг ҳисоб китоби бор. Кимни қанчалик хафа қилсанг, ўзинг ҳам худди шундай хафа бўласан.

Жалолиддин РУМИЙ

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
29- Шаввол
        м. 2025 йил 27- Апрель


🌇 Қуёш вақти   05:16
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:55;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 10;
🕌Шом 19:15;
🕌Хуфтон 20:45

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:40;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:20;
🕌 Шом 19:15;
🕌 Хуфтон 21:00

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг боболари Абдулмуталлиб оламдан ўтганида, пайғамбаримиз неча ёшда эдилар?
Anonymous Quiz
33%
6 ёшда
23%
7 ёшда
41%
8 ёшда
3%
Энди билиб оламан
Биринчи "Қози ул-қуззот" яъни (қозиларнинг қозиси) лавозимини ким таъсис этган?
Anonymous Quiz
20%
Умар ибн Абдулазиз
40%
Ҳорун ар-Рашид
30%
Ҳазрати Али
9%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ  إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Одамларни қўй!

Одамлар қийматингни билишмаса, хафа бўлма. Аллоҳнинг набийси Мусо алайҳиссалом ва валийси Ҳизр алайҳиссалом бир қишлоққа бордилар. Қишлоқ аҳли бу икки буюк зотга таом беришмади, меҳмон қилишмади. Аллоҳнинг наздида қийматинг қандай? Шунга эътибор бер. Инсонларни қўй. Фақат Аллоҳ билан ўзинг биладиган яширин амалларинг бўлсин. Айримлар одамларнинг қўлидаги нарсадан умид узган ҳолда, иффатли бўлиб дунёдан ўтишади. Уни айтарли диёнатли деб ҳам ўйламайсан ҳатто. Вафот қилганидан сўнг унинг баданни титратадиган даражадаги эзгуликлари намоён бўлади. Бундай одамлар қилган яхшиликларини ўзлари билан олиб кетишга муваффақ бўлган зотлардир!

«Қалблардан сўранг» китобидан.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
НИЯТДА НАМОЗ РАКАТЛАРИНИ ТАЙИН ҚИЛИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Намозга ният қилишда ракатлар ададини ҳам айтиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Фарз ва вожиб намозларнинг ниятида ракатлари сонини таъйин қилиш шарт эмас. Намознинг ўзини ният қилиш кифоя (Мажмаул анҳур). Яъни, “пешин намозини ўқишни ният қилдим”, дейиш каби қайси намозни ўқишини дилдан ўтказишни ўзи кифоя. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Бу ҳижрий-қамарий ойларни ёдлаб олинг ва фарзандларингизга ҳам ёдлатиб қўйинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ