QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.61K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
"Бир нарсани иккинчисига боғлаш" маъносини билдирувчи сўз қандай аталади?
Anonymous Quiz
36%
Тажвид
28%
Тариқат
27%
Ақийда
9%
Энди билиб оламан
Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам кимни " Жаннат аёлларининг саййидасидир" деганлар?
Anonymous Quiz
49%
Хадича розиялллоҳу анҳо
26%
Фотима розиялллоҳу анҳо
21%
Оиша розиялллоҳу анҳо
4%
Энди билиб оламан
Юсуф алайҳиссаламнинг оталари қайси пайғамбар эди?
Anonymous Quiz
18%
Юнус алайҳисалом
64%
Яъқуб алайҳисалом
15%
Айюб алайҳисалом
3%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Абдураҳмон ибн Абу Бакр оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ  إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Бизни диёримизга Ҳанафий мазҳабини олиб кирган зот:

Абу Ҳафс Кабир” куняси билан танилган Аҳмад ибн Ҳафс Бухорий 150 ҳижрий (767 милодий) йили Бухоро шаҳрида туғилиб, 216 ҳижрий (832 милодий) йили ўша ерда вафот этган.
Аҳмад ибн Ҳафс илм излаб Бағдодга боради. У ерда Имом Муҳаммад Шайбонийдан дарс олади. Ҳанафий мазҳабини бизни диёрга олиб кирганлар.
Имом Муҳаммад Шайбоний Имом Аъзам рахматуллоҳи алайҳнинг шогирди бўлади.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
ХОТИРАСИДА ҚУРЪОН БЎЛГАН ТЕЛЕФОН БИЛАН ҲОЖАТХОНАГА КИРИШ
#ҳожатхона_кириш

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Хотирасида Қуръон суралари ёзилган телефон билан ҳожатхонага кириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Мумкин. Уламоларимиз хотирасига оятлар ёзилган уяли телефонни инсон хотирасига ўхшатишган. Аммо телефон экранида оят, ҳар хил зикрлар, Аллоҳ лафзи ёки Пайғамбаримизнинг исмлари кўриниб турса, у билан ҳожатхонага кириб бўлмайди.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "كَانَ إِذَا دَخَلَ الْخَلَاءَ وَضَعَ خَاتَمَهُ" (رواه الإمام الترمذي).

яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатга кирганларида узукларини ечар эдилар” (Имом Термизий ривояти). Сабаби, У зотнинг узукларида “Муҳаммадур расулуллоҳ” ёзуви бор эди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ТАҲОРАТНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР

Таҳоратни қуйидаги амаллар синдиради:
- Олд ва орқа авратлардан чиқадиган ҳар қандай (одатий ва ноодатий) нарсалар;
- Бу икки йўлдан бошқа жойлардан чиққан оқувчи қон, йиринг каби нажосатлар;
- Оғиз тўлдириб қайт қилиш ёки туфук қизарадиган даражада қон қайт қилиш;
- Бирор нарсага суяниб ухлаш;
- Ҳушдан кетиш, жиннилик ва мастлик;
- Балоғатга етган кишининг руку ва саждали намозда овоз чиқариб кулиши


Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
ИЙМОН

• Иймон Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди, кемага минганлар нажот топдилар, кемага минмаганлар ғарқ бўлди.

• Иймон инсон танасидаги бош кабидир.

• Иймон бамисоли Арш кабидир, у ҳамма нарсадан юқоридир.

• Иймон фалак кабидир, унда нур айланиб туради.

• Иймон қуёш кабидир, у порлаган замон ер юзида зулмат қолмайди.

• Иймон юлдуз кабидир, у одамларга тўғри йўлни кўрсатиб туради.

• Иймон бамисоли тупроқ кабидир, унда ҳамма нарса ўсади.

• Иймон олтин кабидир, у билан ҳамма нарсани сотиб олинади.

• Иймон кумуш кабидир, агар унинг ичида ўндан бир қисм мис бўлса ҳам, топилади.

• Иймон денгиз кабидир, у нажосатни қабул қилмайди.

• Иймон қип-қизил лола кабидир, ер ундан зийнат олади.

• Иймон бамисоли мушк кабидир, унинг ҳидини узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам ҳидлайди.

• Иймон бамисоли (жаннатдаги) кофур чашмаси кабидир, у осий ва қотган қалбларни поклайди.

• Иймон Мусо алайҳиссаломнинг асоларига ўхшайди, кўп асолар (Фиръавн сеҳргарларининг асолари) унинг олдида йўқ бўлди. Шунингдек, гуноҳ ва куфр ҳам иймоннинг олдида йўқ бўлиб кетади.

• Иймон бамисоли Сулаймон алайҳиссаломнинг узукларига ўхшайди, у зот ўша узук билан (иззат ва ғолиблик топиб) салтанатга эга бўлдилар, узукни йўқотиш билан салтанатни йўқотдилар.

“Баҳрул-маҳабба” китобидан.


Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Ҳазрати Оиша розиялллоҳу анҳо онамизнинг қабрлари қаерда?
Anonymous Quiz
24%
Маккада
55%
Мадинада
15%
Жиддада
5%
Энди билиб оламан
Қуръони каримда зикр қилинган энг катта сон - 100 минг сони бўлиб, у қайси сурада келади?
Anonymous Quiz
33%
Бақара сураси
21%
Каҳф сураси
36%
Соффот сураси
10%
Энди билиб оламан
Қуръони каримдаги энг узун оят қайси сурада келади?
Anonymous Quiz
16%
Оли-Имрон сурасида
11%
Тавба сурасида
67%
Бақара сурасида
5%
Энди билиб оламан
Аллоҳ сиздан мулкингиз қанчалигини  эмас, шу мулкнинг қанчасини ҳақ йўлда  сарфлаганингизни  сўрайди.

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Якшанба куни 
27-Апрелъ  2025йил,  
29- Шаввол  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَتَوَفَّنَا مُسْلِمِينَ.

«Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин» (Аъроф сураси, 126-оят)

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: 

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: سمعت  رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: "والله إنى لأستغفرالله و أتوب إليه فى اليوم أكثر من سبعين مرة" رواه البخاري.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деяётганларини эшитдим: "Аллохга қасамки, мен кунда етмиш мартадан кўпроқ Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан" (Имом Бухорий ривояти).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Эй инсон! Қоф тоғидек юқорида бўлсанг ҳам кафанга сиғадиган даражада кичиксан. Унутма, ҳамма нарсанинг ҳисоб китоби бор. Кимни қанчалик хафа қилсанг, ўзинг ҳам худди шундай хафа бўласан.

Жалолиддин РУМИЙ

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ