QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.8K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн

مسلمانلیغ یولیده بولدور إيمان
موني بيلمس کیشی تانگله پوشیمان .

Мусулмонлиғ йўлида будур иймон,
Муни билмас киши тонгла пушаймон.

Тонгла- қиёмат куни

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:
"Бас,ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтирувчилардан бўлманглар"-дейди.

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ОЛИМЛАРНИНГ ОНАЛАРИ

Имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг онаси Алия бинти Шарик ўқимишли, зукко аёллардан эди. Асосий вақти ва бор эътиборини ўғлининг таълим-тарбияси йўлида сарфлади. Ёш Молик илм олишни хоҳлаётганини айтганида, онаси: «Кел, сенга олимлар кийимини кийдириб қўяман», дея ўғлига солиҳларнинг кийимидек чўпон кийдириб, бошига салла ўрайди. Сўнг «Рабиъа (Робиа ибн Абдураҳмон, яъни Робиатур Рай)нинг ҳузурига бор. Илм олишдан аввал одоб ўрган», деб насихат қилади ва Рабиъа раҳимаҳуллоҳнинг дарсига мунтазам қатнашишини назорат қилиб боради. Кейинчалик ўғли Молик имомлик даражасига етади.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу
Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу машҳур “Фил ҳодисаси”дан олти йил кейин Тоиф шаҳрида таваллуд топганлар. Демак, у киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан олти ёш кичик бўладилар.

Усмон разияллоҳу анҳунинг насаблари Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан ҳам ота тарафдан, ҳам она тарафдан бирлашади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Усмон разияллоҳу анҳуга аввал Руқайя исмли қизларини, унинг вафотидан кейин эса Умму Кулсум исмли қизларини никоҳлаб берганлар. Шунинг учун ҳам Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳуни “Зун-нурайн” – икки нур эгаси деб айтилади. Ушбу фазилатга бошқа саҳобалар етиша олишмаган. Ривоят қилинишича, Сарвари оламнинг Умму Кулсум қизлари вафот этганинида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “Агар яна бир қизим бўлганида, уни ҳам, албатта, Усмонга жуфти ҳалолликка берардим”, – деганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳуни мақтаб шундай деганлар: “Ҳар бир набийнинг ҳамроҳи бордир. Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмон ибн Аффондир”, – деганлар (Имом Термизий ривоятлари).
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг даврларига келиб, масжидлар катталашди, жамоатлар ниҳоятда кўпайди. Бинобарин, муаззинларнинг хизмати ҳам кўпайди. Энди муаззинлик қиладиган киши машғулотидан ажралиб чиқиши лозим бўлиб қолди. Шунинг учун ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу кенг Ислом жамиятининг барча жойларида муаззинларга маош беришни жорий қилдилар. У зот халифаликлари чоғида мусулмонларга катта манфаат келтирган бошқа кўпгина хайрли ишларни амалга оширдилар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Ғафлатда қолманг
Эртага 16.01.2025
Ражаб - 16
ПАЙШАНБА!


Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, деб марҳамат қилдилар (Имом Байҳақий ривояти).

Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ “Сунан”ида Омир ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Қишда тутилган рўза салқин ўлжадир”, деб марҳамат қилганлар.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривоят қилган).


Саҳарлик ва ифторлик вақти: 16.01.2025 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
06:10
Ифторлик бошланиши: 17 :15

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“1. Барча дўстларни кўрдим, аммо тилни сақлашдан кўра афзал дўстни кўрмадим.

2. Барча либосларни кўрдим, аммо тақводан кўра афзал либосни кўрмадим.

3. Барча мол-дунёни кўрдим, аммо қаноатдан кўра афзал мол-дунёни кўрмадим.

4. Барча яхшиликларни кўрдим, аммо насиҳатдан кўра афзал яхшиликни кўрмадим.

5. Барча таомларни кўрдим, сабрдан кўра лаззатли таомни кўрмадим”

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Пайшанба куни 
16-Январъ  2025йил,  
16- Ражаб 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:  Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ ۖ وَلَئِنْ كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ.

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», – деб эълон қилганини ҳам эсланг».
(Иброҳим сураси, 7-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ‏ رَضِي الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ‏ﷺ‏ قَالَ:
كُلُّ أُمَّتِي يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ إِلَّا مَنْ أَبَى
قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَنْ يَأْبَى؟
‏قَالَ: مَنْ أَطَاعَنِي دَخَلَ الْجَنَّةَ وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ أَبَى.
رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ. ‏
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларгина кирмас», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» дейишди.«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган)


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
   Ҳаёт гина-кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга  арзимайдиган даражада қисқа.

Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Сизга ёмонлик қилганларга табассум қилинг, марҳаматли бўлинг!

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
16-Ражаб
        м. 2025 йил 16-Январъ


🌇 Қуёш вақти   07:33
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 30;
🕌Шом 17:15;
🕌Хуфтон 18:50

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:40;
🕌 Шом 17:15;
🕌 Хуфтон 19:05

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Ёмон инсонларнинг ёмонлигидан сақланиш учун қайси сурани ўқиш керак?
Anonymous Quiz
57%
Фалақ сураси
20%
Баййина сураси
18%
Ёсин сураси
5%
Энди билиб оламан
Бир аёл вафот этганда Пайғамбаримиз алайҳиссалам кийимларини ечиб кафанлик қилганлар, қабрига тушиб кавлаганлар,тупроғини қўллари билан текислаб ёйганлар. Бу бахтли аёл ким эди?
Anonymous Quiz
17%
Фотима бинт Ҳамза розиялллоҳу анҳо
55%
Хадижа бинт Хувайлид розиялллоҳу анҳо
20%
Фотима бинт Асад розиялллоҳу анҳо
8%
Энди билиб оламан
Аёллар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилган Оиша розиялллоҳу анҳо онамиз нечта ҳадис ривоят қилган?
Anonymous Quiz
20%
2120 та
55%
2210 та
14%
2110 та
11%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ