QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.79K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Имом Ҳасан Басрий дедилар: 

«Тақводорларни қуйидаги аломатлардан таниб олиш мумкин:

– Рост сўзлаш.
– Аҳдга вафо қилиш.
– Қариндошларга силаи раҳм қилиш.
– Заиф ва бечораларга раҳмдил бўлиш.
– Одамлар учун кам мақтаниш.
– Гўзал ахлоқ.
– Аллоҳга  яқинлаштирувчи нарсаларда халойиқнинг олийжаноби.

Эй оламларнинг Робби! Бизларни тақво аҳлидан қил! 🤲🤲🤲


👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Сешанба куни 
14-Январъ  2025йил,  
14- Ражаб 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:  Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْكَبِيرُ.

"Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир" (Буруж сураси, 11-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

﴿عَيْنَانِ لَا تَمَسُّهُمَا النَّارُ: عَيْنٌ بَكَتْ مِنْ خَشْيَةِ اللهِ وَعَيْنٌ بَاتَتْ تَحْرُسُ فِي سَبِيلِ اللهِ﴾) رواه الإمام الترمذي).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилинган: "Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: бири  – Аллоҳнинг азобидан қўрқиб йиғлаган кўз, иккинчиси – Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб бедор бўлган кўз”  (Имом Термизий ривоятлари).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
   Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ:
Инсоннинг хор – у зор бўлиши учун Ватани ва яқинлардан айрилишнинг ўзи кифоя!”, –  деганлар.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
14-Ражаб
        м. 2025 йил 14-Январъ


🌇 Қуёш вақти   07:34
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 30;
🕌Шом 17:15;
🕌Хуфтон 18:50

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:40;
🕌 Шом 17:15;
🕌 Хуфтон 19:05

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Абу Бакр Сиддиқ розиялллоҳу анҳунинг нечта фарзандлари бўлган?
Anonymous Quiz
28%
Бешта
47%
Олтита
16%
Тўққизта
10%
Энди билиб оламан
Абу Бакр Сиддиқ розиялллоҳу анҳу неча ёшларида вафот этган?
Anonymous Quiz
11%
Олтмиш ёшларида
51%
Олтмиш уч ёшларида
31%
Олтмиш беш ёшларида
7%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн

Иймоннинг баёни.

خدا دین هر نه کیلدی راست بیلدینگ
تیلینگ برله یانه إقرار قيلدينگ .

Худодин ҳар на келди рост билдинг,
Тилинг бирла яна иқрор қилдинг.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:
"Адолат қилгинки, у тақвога яқинроқдир"-дейди.

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Тақлид  #иқтибос

Имом Саффорийний Ал-Ҳанбалий (ҳижрий 1188 йилда вафот этган) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"يجب تقليد أحد أئمة الإسلام الأربع في هذه الأزمنة والصقوع، ومن نهى عن ذلك: فمبتدع، بل متزندق"
"Ҳозирги замон ва маконда Ислом оламидаги тўртта имомлардан бирига тақлид қилиш вожибдир. Ким бундан қайтарса, у ё бидъатчи ёки зиндиқдир".

Мулоҳаза: Тўртта имомдан мурод: Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдирлар (Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин). Ушбу имомларнинг барчалари Расули акрам алайҳиссаломнинг суннатларига тўлиқ эргашишган.

✍🏻 Абдулатиф Турсунов

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Умар ибн Хаттоб розиялллоҳу анҳу

Умар ибн Хаттоб тўрт халифанинг иккинчиси, ҳақ билан ботилни ажратиб, «Форуқ» лақабини олган, жаннатга кириши башорат қилинган ўн саҳобанинг бири. Илк бор «Амирал муминин» лақабини олган халифа. Исломга Расулуллоҳ пайғамбар қилиб юборилишининг олтинчи йили кирдилар. Олдин бу дийнга қарши бўлиб, бир-икки бор Расулуллоҳни ўлдиришга ҳам қасд қилдилар. Лекин Аллоҳ бу кишини Ислом динига ҳидоят қилиб қўйди. Бу зот Исломга киришларидан бир-икки кун олдин Расулуллоҳ:«Аллоҳим, Исломни Умар билан қувватлагин», деб дуо қилдилар. Аллоҳ пайғамбарининг дуосини қабул қилиб, ҳазрати Умарни Исломга ҳидоят қилиб қўйди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу: “Агар Умар розийаллоҳу анҳунинг илми тарозининг бир палласига, қолган одамларнинг илми тарозининг иккинчи палласига қўйилса, унинг илми оғир келар эди”, деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар розийаллоҳу анҳу тўғрисида ҳақли равишда шундай дегандилар: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, шайтон бирор йўлда кетаётиб, сенга йўлиқса, сенинг йўлингдан бошқа йўлга юради” (Имом Бухорий ривояти).
Ҳазрати Умар розийаллоҳу анҳу имом бўлиб бомдод намозини ўқиб бераётганларида Абу Луълуа исмли мунофиқ заҳарланган ханжари билан у зотга суиқасд қилди. Ҳазрати Умар розийаллоҳу анҳу жароҳатдан сўнг уч кун яшади.Ҳазрати Умар розийаллоҳу анҳунинг фоний дунё билан видолашиб, охиратга юзланаётган, жароҳат асоратидан бир ҳушёр, бир беҳуш бўлиб ётган пайтида: “Одамлар намозни адо қилишдими?” деб сўрарди. Яна ҳушдан кетиб, бироздан сўнг ўзларига келсалар яна: “Одамлар намозни адо қилишдими?” деб сўрарди. Ҳазрати Умар розийаллоҳу анҳу ўлим олдидан намоз ҳақида сўзлаб, кўп насиҳат қиларди. Амалдаги насиҳатлари эса жароҳатларидан қон оқиб турган бўлса ҳам намозни ўз вақтида адо қилиш билан бўлди.Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу ҳижратнинг 23 йили (милодий 644 йили) 63 ёшларида Мадинаи мунавварада вафот этди.Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг жанозаларини у кишининг ўзларининг васиятларига биноан, Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу ўқидилар.

👆 Яқинларга тарқатиб юборинг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ