QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.79K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Тарихда нечта зотларга "Ифк" (бўҳтон) воқеаси бўлган?
Anonymous Quiz
24%
Уч кишига
39%
Беш кишига
20%
Етти кишига
16%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаламнинг учинчи қизлари Умму Кулсум розиялллоҳу анҳонинг нечта фарзандлари бўлган?
Anonymous Quiz
18%
Битта
43%
Иккита
28%
Бефарзанд бўлган
12%
Энди билиб оламан
Оиша розиялллоҳу анҳо онамизга "Ифк" (бўҳтон) воқеаси қачон рўй берган?
Anonymous Quiz
23%
Ҳижрий 5-йили, Шаъбон ойида
42%
Ҳижрий 6-йили, Шаъбон ойида
21%
Ҳижрий 7-йили, Шаъбон ойида
15%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн

اولوغ یولنی قوییب اولگونچی ای یار
قدم قویمی تایار یرلارغی زنهار .

Улуғ йўлни қўйиб ўлгунча , эй ёр,
Қадам қўйма, тояр ерларга зинҳор.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: У зоти баракотни “Қалам” сурасининг 4-оятида қуйидагича мақтаган : “Албатта сиз буюк хулқ эгасидирсиз!”-дейди.

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу
Абу Бакр Сиддиқ ибн Абу Куҳофа розияллоҳу анҳу Макканинг Қурайш қабиласи Тамим уруғидан, милодий 573 йили туғилганлар. Исмлари Абдуллоҳ, оталарининг исми Усмон (куняси Абу Куҳофа), оналариники Уммул Хойр. Ота-она томонидан сулолалари Муррада Расулуллоҳ алайҳиссалом сулолалари билан бирлашади. Абу Бакр куняси билан танилган бу зот илк саккиз мусулмоннинг ҳам, Ашараи Мубашшаранинг ҳам, Хулафои рошидиннинг ҳам биринчиси бўлдилар. Халифаликлари  пайтида Қуръони  карим оятларини биринчи бўлиб тўплатганлари учун «Жомиъул Қуръон» унвонига сазовор бўлганлар. Ҳамма ишда адолатни биринчи ўринга қўйдилар. Халифаликлари икки йилу уч ой давом этди. Расулуллоҳдан 142 та ҳадис ривоят қилганлар. Абу Бакр билимдон, бадавлат киши бўлганлар, тижорат билан шуғулланганлар.  Бойликларининг катта қисмини Аллоҳ йўлида сарфлаганлар. Ҳеч қачон бутга сиғинмаганлар, ичкиликни оғизларига олмаганлар. Исломни ҳеч иккиланмай қабул қилганлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожларини эшитган заҳоти тасдиқлаганлари учун «Сиддиқ» унвони берилган.
Абу Бакр Сиддиқ розиялллоҳу анҳунинг фарзандлари:
1. Абдурраҳмон
2. Абдуллоҳ
3. Муҳаммад
4. Асмо
5. Оиша
6. Умму Кулсум

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу жумадул-охир ойининг тугашига саккиз кун қолганда, сешанба куни, олтмиш уч ёшларида вафот этдилар. У кишининг халифаликлари икки йилу уч ою ўн кун давом этди.  Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг охирги сўзлари «Мени мусулмон ҳолимда вафот эттиргин ва солиҳларга қўшгин» ояти бўлган экан. Жанозаларини Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўқиганлар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Оиша онамизнинг ҳужраларига, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига кечаси дафн қилинганлар. У кишининг бошлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг елкаларига тўғрилаб қўйилган. Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин, омин!

👆 Яқинларга тарқатиб юборинг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
​​ УМРА ЁКИ ҲАЖДАГИ ХАТОЛАР УЧУН БЕРИЛАДИГАН САДАҚА ФАҚАТ МАККАДА БЕРИЛИШИ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Умра ёки ҳаж амалларида йўл қўйилган айрим хатолар учун садақа бериш лозим бўлар экан. Шу садақани Маккадан бошқа жойда, масалан, юртимизга келиб берса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожи ёки умра қилувчининг зиммасига садақа қилиш лозим бўлган бўлса, уни ҳарам ҳудудида ҳам, бошқа жойларда ҳам қилиш дуруст. Бундай садақалар ҳарам ҳудудига хосланган бўлмасада, Маккалик муҳтожларга бериш афзал саналади.
   Лекин ҳожи ёки умра қилувчининг зиммасига жонлиқ сўйиш лозим бўлган бўлса, у фақат ҳарам ҳудудида сўйилади. Бошқа жойда сўйилса, зиммадан соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ОЛИМЛАРНИНГ ОНАЛАРИ

Шайхул ислом Авзоий 80000 та саволга оғзаки жавоб берган зот. Эрта болалигидаёқ отасидан етим қолди. Муштипар онасининг сабоғи натижасида Ислом тан олган етук олим бўлиб етишди. Толиби илм учун тўрт нарса: отанинг нафақаси, онанинг парвариши, устознинг эътибори ва шогирднинг ҳаракати керак, деган ҳикмат бор. Имом Авзоийнинг волидаси фарзандига ота ўрнида ота, она ўрнида она бўлолди. Фарзандининг таълими учун барча ҳаражатларни қоплади. Меҳнати ва меҳр-муҳаббатини аямади. Устоз бўлиб, ўғлини олим қилди, илм олишдаги сай-ҳаракатларини доимий қўллаб-қувватлади. Ушбу солиҳа аёл ҳақида тарих китобларида бундай таъриф берилади: «Имом Авзоийнинг онаси ўғлига бера  олган тарбия ва илмни, ҳатто султон ҳам беролмасди».

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Ғафлатда қолманг
Эртага 14.01.2025
Ражаб - 14
СЕШАНБА!


Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, деб марҳамат қилдилар (Имом Байҳақий ривояти).

Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ “Сунан”ида Омир ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Қишда тутилган рўза салқин ўлжадир”, деб марҳамат қилганлар.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривоят қилган).


Саҳарлик ва ифторлик вақти: 14.01.2025 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
06:10
Ифторлик бошланиши: 17 :15

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Имом Ҳасан Басрий дедилар: 

«Тақводорларни қуйидаги аломатлардан таниб олиш мумкин:

– Рост сўзлаш.
– Аҳдга вафо қилиш.
– Қариндошларга силаи раҳм қилиш.
– Заиф ва бечораларга раҳмдил бўлиш.
– Одамлар учун кам мақтаниш.
– Гўзал ахлоқ.
– Аллоҳга  яқинлаштирувчи нарсаларда халойиқнинг олийжаноби.

Эй оламларнинг Робби! Бизларни тақво аҳлидан қил! 🤲🤲🤲


👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Сешанба куни 
14-Январъ  2025йил,  
14- Ражаб 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:  Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْكَبِيرُ.

"Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир" (Буруж сураси, 11-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

﴿عَيْنَانِ لَا تَمَسُّهُمَا النَّارُ: عَيْنٌ بَكَتْ مِنْ خَشْيَةِ اللهِ وَعَيْنٌ بَاتَتْ تَحْرُسُ فِي سَبِيلِ اللهِ﴾) رواه الإمام الترمذي).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилинган: "Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: бири  – Аллоҳнинг азобидан қўрқиб йиғлаган кўз, иккинчиси – Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб бедор бўлган кўз”  (Имом Термизий ривоятлари).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
   Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ:
Инсоннинг хор – у зор бўлиши учун Ватани ва яқинлардан айрилишнинг ўзи кифоя!”, –  деганлар.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ