QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.75K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Луқмони ҳакимдан: “Ҳикматни кимдан ўргангансиз?”,– деб сўрашганида, у зот: “Жоҳиллардан ўрганганман. Ҳар қачон уларда бирор айбни кўрсам, ўша айбдан  сақландим,– деб жавоб берган экан.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Эҳтикор ҳақида

Савол: Эҳтикор нима?
📩 Жавоб: Эҳтикор, луғатда нарсанинг баҳосини ошишини кутиб, сақлаб туришдир. Шариатда одамлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиб, нархини ошишигача сақлаб туриш эҳтикор ҳисобланади. Мазкур нарсаларни сотиб олиб, сақлаб туриши агар кишиларга зиён қилса, макруҳ бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
«Ким бирор таомни қирқ кунгача эҳтикор қилса, у Аллоҳ таолодан, Аллоҳ таоло эса ундан безор бўлган бўлур» (Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Ҳоким ривоят қилишган).
Киши ўз даласида етиштирган ҳосилини сақлаб туришда ва четдан олиб келинган маҳсулотларда эҳтикор бўлмайди (“Ҳидоя”, “Мухтасарул Виқоя”). Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Зикр – сакинат манбаи

«Зикр – бу дунё қийинчиликлари ва машаққатлари қаршисида сакинат манбаидир. Ҳозирги давр маданиятимизда ўқимишлилар кўпайди, турли илмлар кенг тарқалди. Лекин, шунга қарамасдан, руҳий изтироб ва ғамгинлик кўпайса кўпаяяптики, асло камайгани йўқ. Бунинг сабаби нима? Қалбларнинг Аллоҳсиз харобага айланганидир. Қалблар Аллоҳни эсламаяпти. Эсласа, У Зотга ошиқ бўлади. Билмайдиган нафс қандай эсласин?

Албатта, янги маданиятнинг Аллоҳ билан алоқаси узилган. Инсон қанча кучли бўлмасин, барибир заифдир, қанча билмасин, барибир ақли нуқсонлидир. Инсоннинг Раббисига эҳтиёжи худди ёш боланинг меҳр кўрсатадиган ва ҳимоя қиладиган отасига эҳтиёжи кабидир».

📚 Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Сешанба  куни 
7-Январъ  2025йил,  
7- Ражаб 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:  Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ.

"Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз".
(Бақара сураси, 152-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: “Қайсики мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, то кеч киргунича унга етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кеч кирганида зиёрат қилса, то тонг отгунича етмиш минг фаришта унга салавот айтади. Унга жаннатда бир боғ бўлади”, деб айтганларини эшитдим (Имом Термизий ривояти)

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
   Сабр...

Сабр шундай арқонки, сен узилади деб ўйлайсан, у борган сари мустаҳкамланади. Тугайди деб гумон қиласан, у эса кўпайиб боради

Мавлоно Румий ҳазратлари

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
7-Ражаб
        м. 2025 йил 7-Январъ


🌇 Қуёш вақти   07:35
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:15;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 25;
🕌Шом 17:10;
🕌Хуфтон 18:45

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:50;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:35;
🕌 Шом 17:10;
🕌 Хуфтон 19:00

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
"Уммул Қуръон" номи қайси сурага берилган?
Anonymous Quiz
19%
Бақара сураси
21%
Ёсин сураси
55%
Фотиҳа сураси
5%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам қайси саҳобага " У мендандир, мен унданман", дедилар?
Anonymous Quiz
29%
Билол розиялллоҳу анҳуга
34%
Холид ибн Валид розиялллоҳу анҳуга
28%
Жулайбиб розиялллоҳу анҳуга
9%
Энди билиб оламан
Ҳанафий мазҳабида намозда Фотиҳа сурасини ўқиш қандай амал?
Anonymous Quiz
53%
Фарз
28%
Вожиб
13%
Суннати муаккада
5%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн

عذاب ابتسی بو عآلم یا او عالم
ایرور بول عدل ای فرزند أدم .

Азоб этса бу олам ё у олам
Эрур бу адл эй фарзанди олам.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:
"Аллоҳга тақво қилинг, шоядки,ютуққа эришсангиз"-дейди.

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАҲСИНИ ЗАМОКИ БУЗИЛГАНДА МАСҲ ТОРТИШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ: Маҳсини замоки бузилиб, тўпиқдан пастгача очиқ турса масҳ тортишга яроқли бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маҳси оёқнинг тўпиққача бўлган жойини тўлиқ ёпмаса, унга масҳ тортиб бўлмайди. Ҳатто тўпиққача ёпиб турганда ҳам учта кичик оёқ бармоғи кўриниб турадиган тешиги бўлса, унга масҳ тортиб бўлмайди.
  
Бу мавзуда фақиҳ Алоуддин Самарқандий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
ومن الشرائط - أن يكون لابسا خفا يستر الكعبين فصاعدا وليس به خرق كثير، لان الشرع ورد بالمسح على الخفين
  
“Оёққа масҳ тортишнинг шартларидан бири – тўпиқни ёки ундан ҳам баландроқни ёпиб турадиган, кўп тешик (йиртиқ)лари бўлмаган маҳси кийишдир. Чунки шариат маҳсига масҳ тортишни жорий қилди” (“Туҳфатул фуқаҳо” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Тўрт нарса борки, уни бажаргани билан подшоҳ бўлса ҳам, қадри тушиб қолмайди:
1. Ўтирган еридан отасига (ҳурматан) ўрнидан турса.
2. Унга таълим бераётган олим (устоз)га хизмат қилса.
3. Билмаган нарсаси ҳақида савол сўраса.
4. Меҳмонга (иззат  кўрсатиб), хизмат қилса.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Билингки, “Аҳли сунна ва жамоа” бу – Имом Абул Ҳасан Ашъарий ва ҳидоят Имоми Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳумаллоҳга эргашганлардир. Улар салафи солиҳларга ҳамда тўрт мазҳаб: ҳанафий, моликий, шофеий ва ҳанбалийларнинг фозилларига эргашган жамоадир. Мана шулар бу умматнинг катта қисмидирлар ва ҳақ диннинг имомларидирлар.
 
© Аллома Низол Иброҳим ҳафизахуллоҳ

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ