QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Намозни ичида қандай кулги таҳоратни бузади?
Anonymous Quiz
8%
Зиҳк
81%
Қаҳқаҳа
6%
Табассум
5%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Имони мужмал (Имоннинг қисқа ифодаси)

آمَنْتُ بِاللهِ كَمَا هُوَ بِاَسْمَائِهِ وَصِفَاتِهِ وَقَبِلْتُ جَمِيعَ اَحْكَامِهِ
"Аманту биллаҳи кама ҳува биасмаа-иҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамиъа ахкамиҳи"

Аллоҳга ва Унинг исм ва сифатларига  имон келтирдим ва барча ҳукмларини  қабул этдим.

Изоҳ: Кимга тавҳид илмининг нозик ма­салаларидан бирортаси мушкул келиб икки­ланиб қолса, дарҳол ушбу калиманинг маъносини кўнглидан ўтказиб, уни ихлос билан айтиши ва билмаганлари ҳақида илм эгала­ридан сўраб олиши лозим.

(давоми бор....)

👆 Ёдлаб олинглар

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн

قدلسي بر تكان يا توشسي  بر قيل
إراده سز ايمس هيج ايش يقين بيل

Қадалса бир тикон ё тушса бир қил,
Иродасиз эмас ҳеч иш яқин бил.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Зуҳруф сурасининг 3-оятида: "Албатта, Биз уни арабча Қуръон қилдик. Шоядки, ақл юритсангиз"-дейди.

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚУРЪОН ҚИРОАТИДАН КЕЙИН СОФФАТ СУРАСИНИНГ ОХИРИНИ ЎҚИШ

CАВОЛ: Бизда Қуръон ўқилгандан кейин “Субҳана роббика роббил иззати” оятини ўқилади. Бунинг асоси борми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу оятлар Соффат сурасининг охирги уч ояти бўлиб, Қуръон қироатидан кейин ўқиш бизда жорий бўлган гўзал одатдир. Уламоларимиз уни қуйидаги ҳадиси шарифга кўра жорий қилганлар.

عن الشعبي قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من سره أن يكتال بالمكيال الأوفى من الأجر يوم القيامة ، فليقل آخر مجلسه حين يريد أن يقوم سبحان ربك رب العزة عما يصفون . وسلام على المرسلين . والحمد لله رب العالمين
  
“Шаъбийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида туришдан аввал: “Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн”ни ўқисин”, - деганлар (Ибн Абу Ҳотим ривояти).
  
Қуръон қироати ҳам алоҳида мажлис, яъни мустақил амал ҳисобланади. Қори Қуръон тиловат қилгач, ушбу оятлар билан якунлаш мазкур ҳадисга мувофиқдир. Аммо ушбу оятни қироатдан кейин ўқиш фарз, вожиб ёки суннат амал эмас. Яъни кимдир ўқимаса, гуноҳкор бўлмайди.
  
Бундан ташқари илмий-маърифий ёки бошқа турдаги суҳбатлар якунида ҳам мазкур оятларни ўқиш маҳбуб амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 23.12.2024
Жумодус-соний - 22
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 23.12.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
06:05
Ифторлик бошланиши: 16 :55

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Жаннат тўлови

Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳаммомга бордилар. Лекин пуллари бўлмагани учун, қанча ялинсалар ҳам, ичкарига қўйишмади. Бўйинлари эгик ҳолда ортга қайтаётган Иброҳим Адҳам шундай ҳайқириб йиғладиларки, бир зумда атрофларига одамлар тўпланди. Бири олиб, бири қўйиб ҳазратни юпата кетишди:

– Бунчалик қайғу чекишингизга ҳожат йўқ, сиз учун ҳаммомга, мана, биз пул тўлаймиз!

Шунда Иброҳим Адҳам йиғилганларга:

– Сизлар мени ҳаммомга киритишмагани учун йиғлаяпти деб ўйлаяпсизми? – дедилар. – Йўқ, асло бундай эмас. Бу дунёдаку пулинг йўқ деб ҳаммомга киритишмаяпти. Бироқ охиратда яхши амалларинг йўқ, дея жаннатга қўймасалар, ҳолим нима кечади? Шуни ўйлаб йиғлаяпман.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Душанба куни 
23-Декабръ  2024йил,  
22- Жумодус-соний 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

جَنَّاتُ عَدْنٍ يَدْخُلُونَهَا وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ ۖ وَالْمَلَائِكَةُ يَدْخُلُونَ عَلَيْهِمْ مِنْ كُلِّ بَابٍ.

"(У) абадийлик боғлари бўлиб, (улар) у жойларга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат солиҳ (банда)лар билан бирга кирурлар" (Раъд сураси, 23-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар. Хушхабар беринглар, бездирманглар», дедилар. (Муттафақун алайҳ)

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Жумодус-соний  ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Бир киши Абу Ҳазимдан:
«Биз нега ўлимдан қўрқамиз?» - деб сўради.

Жавоб ҳақиқатда тафаккур қилишга чорлайди:

«Чунки сиз, охиратингизни хароб қилиб, дунёингизни обод қилдингиз. Обод бўлган дунёдан хароб бўлган охиратга кўчишдан  қўрқасизлар».


👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
22-Жумодус-соний
        м. 2024 йил 23-Декабръ


🌇 Қуёш вақти   07:32
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:15;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 10;
🕌Шом 16:55;
🕌Хуфтон 18:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:50;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:20;
🕌 Шом 16:55;
🕌 Хуфтон 18:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Куръони каримда Саййида Марям онамизни номи неча марта зикр қилинган?
Anonymous Quiz
34%
25 марта
39%
34 марта
14%
40 марта
12%
Энди билиб оламан