QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
АБИТУРИЕНТЛАРГА


عنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ , قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، يَقُولُ : " اللَّهُمَّ انْفَعْنَا بِمَا عَلَّمْتَنَا , وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَا , وَزِدْنَا عِلْمًا إِلَى عِلْمِنَا

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Эй Аллоҳим бизларга билдирган нарсаларингни манфаатли қилгин, фойда берадиган илм бергин ва илмимизни зиёда қилгин” дер эдилар". Валлоҳу аълам!


👉 Дўстларга ҳам улашиб савобга эга бўлинг.

▶️ @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни
26- Август 2020 йил,
7- Муҳаррам 1442 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Бугунги кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Истиғфорни кўпайтиринг.


🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси:Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам олдларидан бир киши ўтиб қолди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у кишидаги куч ва фаолликни кўриб:
- “Эй Аллоҳнинг расули? Агар бу киши Аллоҳ таоло йўлида ҳаракат қилса ажойиб бўлар эди” - дейишди.
Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Агар у киши ёш фарзандларини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир. Агар кекса ота онасини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир.
Агар бошқалардан сўрамасдан, ўз иффатини сақлаш мақсадида пул топиш учун кўчага чиқса, у ҳам Аллоҳ йўлидадир.
Агар риё ва фахр учун чиқса, у шайтон йўлидадир” - деб айтдилар.

(Имом Табароний ривояти).

Каналга уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Абу Қатодадан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ашуро куни рўзаси ўтган йилги гуноҳларга каффорат бўлишидан умид қиламан!” деганлар (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

Азиз мухлисларимиз, бу йилги Ашуро Рўзасини тутиб, ажру савобларга, гуноҳлар мағфиратига эришиш фурсатини бой берманг!!!

Оғиз очиш ва оғиз ёпиш вақтлари (Андижон вақти билан):

9 Муҳаррам – 28 августь (жума): 04:15 – 19:02

10 Муҳаррам (Ашуро куни) – 29 августь (шанба): 04:16 – 19:01

11 Муҳаррам – 30 августь (якшанба): 04:17 – 18:59
Audio
Санжарбек домла
"Мунаббиҳот" китобидан
26.08.20й 27-қисм
@QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1442 йил 7-Муҳаррам
м. 2020 йил 26-август

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 4:15
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:05
🕋 Шом 19:03
🕋 Хуфтон 20:30

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 05:05
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:15
🕋 Шом 19:05
🕋 Хуфтон 20:40

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ.

Дўстларга ҳам тарқатиб, катта савобга эга бўлинг.

▶️ Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни
27- Август 2020 йил,
8- Муҳаррам 1442 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Бугунги кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Истиғфорни кўпайтиринг.


🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади, (унга) омонат топширилса, омонатга хиёнат қилади”. (Муттафақун алайҳ).

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
#ТЎРТ_НАРСАДАН_САҚЛАНИНГ:

Тўрт нарса қашшоқ турмушни, заиф хотирани, тор қалбни мерос қолдиради:

1.Аллоҳнинг қазойи қадарига норозилик билдириш.

2.Гуноҳ қилиб, тавба қилмаслик.

3.Инсонларга гина сақлаш, улардан ўч олишга интилмоқ ҳамда Аллоҳ бошқаларга берган фазл-марҳаматга ҳасад қилмоқ.

Ҳадис:
"Ҳасадчининг роҳати йўқдир".

4.Аллоҳнинг зикридан юз ўгирмоқ.
"Ким Менинг Эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз".
(Тоҳа сураси, 124-оят).

"Маҳзун бўлма" китобидан.

Дўстларга ҳам улашинг!
•••┄┄༻✿༺┄┄•••
👉 @QUBOUZ
Ашуро қанақа кун?

▶️ Золим Фиръавн ва унинг навкарлари Мусо алайҳиссалом ҳамда Бану Исроилга кўп азоб берган. Улар зулмдан қочиб кетаётганларида, душманлар ортларидан қувган. Аллоҳ талонинг инояти билан Мусо алайҳиссалом ва Бану Исроил эсон-омон сувдан ўтиб олган. Фиръавн ва унинг аскарлари эса сувга ғарқ бўлган.

👉 Каналга уланиш учун босинг
@QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1442 йил 8-Муҳаррам
м. 2020 йил 27- август

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 4:15
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:05
🕋 Шом 19:02
🕋 Хуфтон 20:30

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 05:05
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:15
🕋 Шом 19:02
🕋 Хуфтон 20:40

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
Ассалому алайкум ! Бугун пайшанба, дуолар ижобат бўладиган Жума кечаси Хуфтондан кейин 2 та "Хатми Қуръон" бағишлаймиз. Дуо талаблар бўлса, қуйидаги ботга ёзинг. Дуо қиламиз. Ҳеч ким назардан четда қолмайди.

▶️ 👆👆👆 Дўстларингизни ҳам хабардор қилинг.
***

Ҳалол бойлик топсанг, жуда аълодир,
Савоб ишлар қилсанг, яна авлодир.
Ҳақиқий бойликни қидирсанг агар,
Ҳақиқий бойлик бу-яҳши дуодир.

👇👇👇👇👇
Шунга юборинг
@QUBO_BOT
Андижон вақти билан
28 – Августдан 4- Сентябргача
Намоз вақтлари.
Бомдод: 4:20. 05 :10
Пешин: 12:45. 13 : 00
Аср: 17:00 .17 :10
Шом: 18 : 58-8
Хуфтон: 20:25. 20 :35-5
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Юртимизда бўлиб турган бу касалликни тез кунда кўтаргин ва масжидларимизда жамоат билан жума намозларини ҳам ўқишни насиб қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
#ЭСЛАТМА:

Ашуро рўзасининг фазилати!

Ким ўтган йилги гуноҳлардан покланишни истаса Ашуро кунининг рўзасини тутсин! Бу жорий йилнинг 29-август - Шанба кунига тўғри келади. Суннат мукаммал бўлиши учун яна бир кунни ёки икки кунни қўшиб рўза тутиш афзал ҳисобланади.

Бунинг учун қуйидаги уч кўринишнинг бирини танлашингиз мумкин:

(🅰+🅱; 🅱+🅾; 🅰+🅱+🅾)

🅰 28-август-2020 = 9-муҳаррам-1442
🅱 29-август-2020 = 10-муҳаррам-1442
🅾 30-август-2020 = 11-муҳаррам-1442


Рўзанинг нияти:

«Навайту ан асуума совма шаҳрил муҳарроми (шанба куни ушбуни қўшиб айтилади: ЯВМА АШУРОО А,) минал фажри илал мағриби хоолисал лиллааҳи таъаалаа Аллооҳу акбар».

Оғиз очиш дуоси:

«Аллооҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афтарту, фағфирлии йаа ғоффаару маа қоддамту ва маа аххорту. Бироҳматика йаа арҳамар рооҳимийн».


Жаннатда кӯришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...
Аллоҳ қилаётган ожизона ҳаракатларимизни муносиб тақдирласин. Омин.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Жума куни
28- Август 2020 йил,
9- Муҳаррам 1442 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Бугунги кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Истиғфорни кўпайтиринг.


🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
# Кун ҳадиси

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَدِمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ فَرَأَى الْيَهُودَ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ فَقَالَ: مَا هَذَا قَالُوا: هَذَا يَوْمٌ صَالِحٌ هَذَا يَوْمٌ نَجَّى اللهُ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ فَصَامَهُ مُوسَى قَالَ: فَأَنَا أَحَقُّ بِمُوسَى مِنْكُمْ فَصَامَهُ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ.

Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага борганларида яҳудийлар Ашуро куни рўза тутаётганларини кўриб, “Бу нима?” деб сўрадилар. Шунда: “Бу хайрли куни бўлиб, унда Аллоҳ бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу сабаб Мусо ушбу кунда рўза тутган”, деб жавоб берилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: “Мен Мусога сизлардан кўра ҳақлироқман”, дедилар ва ушбу кун рўзасини тутиб, бошқаларни ҳам рўза тутишга амр қилдилар” ( Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривояти).

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни бомдод намозидан олдин: "Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. (Ибн Сунний ривоятлари).

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ
Audio
Санжарбек домла
"Мунаббиҳот" китобидан
28.08.20й 28-қисм
@QUBOUZ