QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.8K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Душанба куни 
16-Декабръ  2024йил,  
15- Жумодус-соний 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

"Қандай яхшилик қилсангиз, шубҳасиз, Аллоҳ уни Билгувчидир" (Бақара сураси, 215-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Парвардигор азза ва жалла: «Қуръон (тиловати) ва зикрим қайси бандани Мендан сўрашдан машғул қилиб қўйса, ўша бандага сўровчиларга бериладиган (нарсаларнинг) энг афзалини ато этаман. Аллоҳ Каломининг бошқа каломлардан устунлиги Аллоҳнинг (Ўзи яратган жами) махлуқотларидан устунлигига ўхшайди» дейди»(Имом Термизий ривоят қилган).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Жумодус-соний  ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
• Яхшига яхшилик қилаверинг, бу унинг мукофоти!
• Ёмонни эса тек қўйинг, у ўз бошига ўзи етади!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
15-Жумодус-соний
        м. 2024 йил 16-Декабръ


🌇 Қуёш вақти   07:29
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 10;
🕌Шом 16:50;
🕌Хуфтон 18:25

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:45;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:20;
🕌 Шом 16:50;
🕌 Хуфтон 18:40

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Куръони каримнинг Ёсин сурасида "мубин" (яъни очиқ-ойдин) калимаси неча марта келган?
Anonymous Quiz
15%
Беш марта
24%
Олти марта
53%
Етти марта
8%
Энди билиб оламан
Нечта жонзот онасиз дунёга келган?
Anonymous Quiz
32%
Иккита
33%
Учта
20%
Тўртта
15%
Энди билиб оламан
Одам ва Ҳавво онамизни аввалги фарзандлари ким бўлган?
Anonymous Quiz
29%
Ҳобил
31%
Қобил
31%
Шис
9%
Энди билиб оламан
1.Калимаи тоййиба (Ёқимли калима)

لَا اِلَهَ اِلاَّ اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ.
"Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ" яъни  Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир,  Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг элчисидир.

 Изоҳ: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир деган сўздан У зотдан бошқа ибодат қилинишга ҳақли зот йўқдир, деган маъно тушунилади. Ушбу калима барча соғлом фитратли  бандаларга ёқадиган калима ҳисобланади. Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг элчисидир, деган сўздан қуйидаги маънолар тушунилади:

1. Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг танлаб олган бандаси;
2. Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбарларнинг сўнгиси.

(давоми бор....)

👆 Ёдлаб олинглар

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн.

خلايق سوزلامس بی کام تیلسیز
خدا مختاچ ایمس هیچ ایشگی هرگیز .

Халойиқ сўзламас бекому тилсиз,
Худо муҳтож эрмас хеч ишга
ҳаргиз.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Аллоҳ таоло:
“...Ер юзи бўйлаб саёҳат қилинглар...” (Тавба сураси, 2-оят).

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:

- Одамларнинг доноси ким?
- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.

- Баланд ҳимматлик кимдур?
- У дунё неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.

- Одамларнинг қудратлиси ким?
- Ақли комил бўлгани.

- Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди?
- Шаҳват.

- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?
- Ҳасад.

- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас?
- Адолат.

- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?
- Сабр.

- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур?
- Тезлик.

- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздур?
- Аҳмоқлик.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Жаҳрий ва махфий намозлар, махфийлик даражаси

Савол: Намоздаги махфийлик ёки овоз чиқариб ўқиш тўғрисида: беш вақт намозда фарз намозлари энг ками ўзи эшитадиган даражада ўқиладими?

📩Жавоб: Қироат намознинг рукнларидан бўлиб, қайси намозларда қироат жаҳрий қилинади ва қайси намозларда махфий қилинади ҳамда уларнинг даражаси қай йўсинда буни билиб олишимиз керак.
“Мухтасарул виқоя” китобида бу мавзуда бундай дейилади:
“Имом жума ва икки ҳайит намозларида, шунингдек, бомдод намозида, шом ва хуфтон намозларининг аввалги икки ракатида овоз чиқариб қироат қилади. Намозни вақтида адо қилса ҳам, қазо қилса ҳам. Бошқаларида овоз чиқариб қироат қилмайди”.
Яъни имом пешин ва аср намозларида, шом намозининг учинчи ракатида ва хуфтон намозининг кейинги икки ракатида овозини чиқармай қироат қилади.
“Ёлғиз намоз ўқувчи намозни вақтида адо этса, жаҳрий ёки махфий ўқишда ихтиёрли. Ёлғиз ўқувчи қазо намозини ўқиса, махфий қироат қилиши вожибдир (“Захира” ва “Қозихон” китобларида ёлғиз намози ўқувчи қазо намозини ўқиганда ҳам жаҳрий ва махфий ўқишда ихтиёрли бўлиши саҳиҳ кўрилган).
“Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг паст даражаси ўзидан бошқага эшиттиришдир. Махфий ўқишнинг энг паст даражаси ўзи эшитадиган даражада бўлишидир”.
Ўзидан бошқа эшитмайдиган даражадаги қироатни “овоз чиқариб қироат қилиш” деб бўлмайди. Демак, овоз чиқариш лозим бўлган қироатда ақалли ўзига энг яқин турган киши эшитиши лозим экан.
Махфий қироат намозхоннинг ўзи эшитадиган даражада бўлмаса, қироат дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИГА ДАЛИЛ

Бир киши Жаъфар ас-Содиқ розияллоҳу анҳуга: «Аллоҳнинг борлигига қандай далил бор? Фақат менга олам, ундаги дунё матоҳи ва дуру гавҳарлардан далил келтирма!» деди. Жаъфар розияллоҳу анҳу унга: «Денгизга тушганмисан?» деди. У: «Ҳа», деди. Жаъфар розияллоҳу анҳу: «Денгизда кетаётганингда шамол туриб, денгизга чўкиб кетиш хавфи бўлдими?» деди. У: «Ҳа», деди. Жаъфар розияллоҳу анҳу: «Тагингдаги кема ва ёнингдаги денгизчилар сени қутқара олишидан умидинг узилдими?» деди. У: «Ҳа», деди. Жаъфар розияллоҳу анҳу: «Ўша ерда сени қутқарадиган кимдир борлигини ҳис қилдингми?» деди. У яна: «Ҳа», деди. Жаъфар розияллоҳу анҳу: «Ана ўша Зот Аллоҳдир!» деди.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Сешанба куни 
17-Декабръ  2024йил,  
16- Жумодус-соний 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

اللّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُواْ يُخْرِجُهُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّوُرِ وَالَّذِينَ كَفَرُواْ أَوْلِيَآؤُهُمُ الطَّاغُوتُ يُخْرِجُونَهُم مِّنَ النُّورِ إِلَى الظُّلُمَاتِ أُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ.

"Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутлардир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадийдирлар"(Бақара сураси, 257-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ