QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.8K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Якшанба куни 
15-Декабръ  2024йил,  
14- Жумодус-соний 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَالصَّابِرِينَ عَلَىٰ مَا أَصَابَهُمْ وَالْمُقِيمِي الصَّلَاةِ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ

"Улар Аллоҳ зикр қилинган вақтда қалблари титрайдиган ва ўзларига етган мусибатга сабр қилгувчилар ҳамда намозни тўкис адо этгувчилардир, уларга ризқ қилиб берган нарсамиздан инфоқ қиларлар"(Ҳаж сураси, 35-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:
قَالَ رَسُولُ اللهِ : ( لاَ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا، وَلاَ تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا، أَوَلاَ أَدُلُّكُمْ عَلَى شَيْءٍ إِذَا فَعَلْتُمُوهُ تَحَابَبْتُمْ ؟ أَفْشُوا السَّلاَمَ بَيْنَكُمْ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Мўъмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизни яхши кўрмагунингизча мўъмин бўлмайсизлар. Сизларни бир амалга йўллаб қўймайми? Агар уни қилсангизлар, бир-бирингизни яхши кўрасизлар: ўрталарингизда саломни ёйинглар (Имом Муслим ва бошқалар ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
قال الإمام أحمد: العلم مواهب من الله، ليس كل أحد يناله.
(الطبقات)
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Илм бу ҳамма эришаверадиган нарса эмас. Илм Аллоҳ томонидан бериладиган инъомдир".

Табақот китобидан

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
14-Жумодус-соний
        м. 2024 йил 15-Декабръ


🌇 Қуёш вақти   07:28
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 10;
🕌Шом 16:50;
🕌Хуфтон 18:25

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:45;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:20;
🕌 Шом 16:50;
🕌 Хуфтон 18:40

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Куръони каримда "Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир..." қайси сурани қайси оятида зикр қилинган? 
Anonymous Quiz
30%
Бақара сураси, 156-оят
43%
Оли-Имрон сураси, 185-оят
18%
Анфол сураси, 67-оят
9%
Энди билиб оламан
Қўлидан туясининг югани тушиб кетса, туянинг билагига уриб чўктириб, юганни оладиган шахс ким эди?
Anonymous Quiz
20%
Абу Бакр Сиддиқ розиялллоҳу анҳу
45%
Умар ибн Хаттоб розиялллоҳу анҳу
23%
Усмон ибн Аффон розиялллоҳу анҳу
12%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн.

کلام حادث ایر مسدور قدیم بل
انی ایغان سوزی بی کام بی تیل .

Каломи ҳодис эрмасдур , қадим бил,
Ани айғон сўзи бекаму бетил.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Аллоҳ таоло: "Осмонлар ва Ердаги нарсаларга (ибрат назари билан) боқингиз...” (Юнус сураси 101-оят)”

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
❄️ Қор ёғганда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🌨 Ўқилиши: "Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаайаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси".

Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла

(Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ раҳмат ва барака қилсин.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
Кўтаравер, чунки сен кемасан (сафинасан)


Сафина розияллоҳу анҳудан Саид ибн Жамҳон ривоят қилади:
Бир куни Сафинадан: “Исминг нима?” деб сўрадим. У: “Айтмайман”, деди. Бироздан сўнг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени Сафина, деб номлаганлар”, деди. Мен: “Нима учун Сафина?” дедим. У айтди: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар сафарга чиқишди. Уларга юклари оғирлик қилаётганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Кўйлагингни ёз”, дедилар. Айтганларини бажардим. Саҳобалар юкларини менга юклашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кўтаравер, чунки сен кемасан”, дедилар. Ўша куни агар етти туянинг юкини юклашганда ҳам, менга оғирлик қилмасди”.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Қиш фаслида турибмиз. Кундузлари рўзаларни тутиб, кечаларда ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.

👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 16.12.2024
Жумодус-соний - 15
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 16.12.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
06:00
Ифторлик бошланиши: 16 :50

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ ҚУРЪОН ЭШИТИШ
#тиловат_эшитиш 

CАВОЛ: Телефон орқали Қуръони каримни тинглаш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Қуръони каримни телефон ёки шунга ўхшаш бирор восита орқали тинглаш жоиз амал бўлиб, савобли амал саналади. Фақат унинг ўзига яраша одобларига риоя қилиниши шарт.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аъроф сурасида:

وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

"Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутинг ва жим бўлинг. шунда раҳм қилинурсиз", деган (204-ояти).

Мазкур ояти каримага кўра Уламолар Қуръон тиловат қилинганда тинглаш ва жим туриш вожиб эканига иттифоқ қилганлар. Шунинг учун бирор иш билан машғул бўлиб, Қуръон эшитиш жоиз эмас. Қуръони каримни тинглаш қалбга шифо бўлиб, инсонни тоат-ибодат ва тақвога бошлайди. Натижада банда Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфиратига эришади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳ таолонинг китобидан бир оят тингласа, унга битта савоб кўпайтирилиб берилади. Ким Қуръон тиловат қилса, унга қиёмат куни нур бўлади”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ