QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ибрат олайлик

Ҳорун ар-Рашид ўлим тўшагида ётганда
яқинларига: 
«Дафн қилинадиган жойимни кўргим келяпти», деди. 
Яқинлари уни кўмиладиган қабрига олиб боришди. Ҳорун қабрга қараб йиғлаб юборди. Кейин атрофидаги одамларга ўгирилиб, «(Не машаққатлар билан топган) мол-дунёим асқотмади-я! Мулку салтанатим ҳам ҳалок бўлиб кетди-я!» деди (Ҳаққо сураси, 28-29-оятлар). Сўнгра осмонга қараб,йиғлади ва «Эй мулки завол топмайдиган Зот, мулки завол топадиганларга раҳм қил!» деди.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба  куни 
11-Декабръ  2024йил,  
10- Жумодус-соний 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

الَّذِينَ إِنْ مَكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنْكَرِ ۗ وَلِلَّهِ عَاقِبَةُ الْأُمُورِ

"Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўкис адо этарлар, закотни берарлар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарарлар. Ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир".
(Ҳаж сураси, 41-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким субҳ чоғида уч марта «Аъузу биллаҳис самийъил алийм, минаш шайтонир рожийм» деб туриб, Ҳашр сураси охиридан уч оятни тиловат қилса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Улар унга кеч киргунча саловот айтадилар. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади. Ким ўшаларни кеч кирганда айтса, худди ўшандоқ бўлади», - дедилар»(Имом Термизий ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Одамзотни тушуниш қийин.

• Ҳидоятга эргашсин дея, 124 минг пайғамбар юборилди.
• Йўлдан адашиши учун биргина шайтон етарли бўлди.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
10-Жумодус-соний
        м. 2024 йил 11-Декабръ


🌇 Қуёш вақти   07:26
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 10;
🕌Шом 16:50;
🕌Хуфтон 18:25

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:45;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:20;
🕌 Шом 16:50;
🕌 Хуфтон 18:40

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур сифатларидан бири бўлган "амийн" сўзининг маъноси нима?
Anonymous Quiz
28%
Ишончи комил
41%
Иймон келтирган
25%
Омонатдор
6%
Энди билиб оламан
Ҳижрий-қамарий ойларнинг ўн иккинчи ой нима деб номланади?
Anonymous Quiz
17%
Зулқаъда ойи
47%
Зулҳижжа ойи
30%
Шаввол ойи
7%
Энди билиб оламан
Ҳазрати Умар розиялллоҳу анҳу аёлларга қайси сурани ўрганишни тавсия қилганлар?
Anonymous Quiz
35%
Тавба сурасини
37%
Нисо сурасини
21%
Нур сурасини
7%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Тунларингизни таҳажжуд  ила ёритинг

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳлардан қайтарувчидир», - дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «У жисмдан дардни қувгувчидир», ҳам деганлар.

Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн.

ولی کورمکنی بیچون چونان بل
جهتسیز  بل مثلسیز بی مکان بل.

Вале кўрмакни бечуну чунон бил ,
Жихатсиз бил, мисилсиз, бемакон бил.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса, ҳеч қачон фақирликка дучор бўлмайди.

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from Муҳаммад Юсуф
ЎКИНМАНГ ВА ИСТИҒФОРНИ КЎПАЙТИРИНГ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким кўп кечирим сўраса, Аллоҳ таоло унинг учун ҳар қандай ғамдан қутулиш, ҳар қандай тангликдан чиқиш йўлини кўрсатади".

Истиғфорнинг энг улуғини кўп айтиб юринг. Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ"ларида келади: "Эй Аллоҳ, Сен Парвардигоримсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратгансан. Мен Сенинг қулингман, имконим борича аҳду ваъдамда тураман. Қилган ишларимнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман. Неъматларингга қуллуқ қиламан. Гуноҳларимга тавба қиламан. Мени кечир, чунки фақат Сенгина гуноҳларни кечирасан".

Доктор Оиз Карний "Ўкинма" китоби.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
СУРА БОШИДА "БИСМИЛЛАҲ"    АЙТИШ

CАВОЛ: “Ихлос” сурасини 100 марта ўқиганда ҳар сафар “Бисмиллаҳ”ни айтиладими? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сураларни бошлашдан аввал "басмала (Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим)"ни айтиш суннат амал саналади.
   Басмала Қуръони каримдан бир оят бўлиб, сураларнинг орасини ажратиш учун нозил бўлган. Бу ҳақда Аллома Зайлаий айтадилар:
الْبَسْمَلَةُ آيَةٌ مِنْ الْقُرْآنِ لَيْسَتْ مِنْ أَوَّلِ كُلِّ سُورَةٍ وَلَا مِنْ آخِرِهَا وَإِنَّمَا أُنْزِلَتْ لِلْفَصْلِ
   “Басмала Қуръондан бир оят бўлиб, ҳар бир суранинг бошидан ҳам, охиридан ҳам бир оят эмас. Суралар орасини ажратиш учун нозил қилинган” (“Табйинул-ҳақоиқ” китоби).
   Шундан келиб чиқиб, Ихлос сурасини 100 марта ўқимоқчи бўлган киши ҳар ҳар сафар сурани бошлашдан аввал “басмала" айтиши суннатдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш учун босинг

https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 12.12.2024
Жумодус-соний - 11
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 12.12.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
06:00
Ифторлик бошланиши: 16 :50

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Дуо
ЁМОН АХЛОҚ ВА ЁМОН АМАЛДАН
ПАНОҲ ТИЛАШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО


اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُبِكَ مِنْ مُنْكَرَاتِ الْأَخْلَاقِ وَالْأَعْمَالِ وَالْأَهْوَالِ وَالْأَدْوَاءِ.

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузу бика мин мункароотил ахлаақи вал-аъмаали вал-аҳвааи вал адвааи”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ёмон хулқлардан ва ёмон амаллардан, гуноҳга берилишдан ва кассаликлардан паноҳ тилайман”.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ