QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.76K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Audio
Санжарбек домла
"Мунаббиҳот" китобидан
20.08.20й 22-қисм
@QUBOUZ
▶️ Биласизми

🌙 МУҲАРРАМ ОЙИ ҲАҚИДА

Муҳаррам ойи луғатда «ҳурматланувчи», «улуғланувчи» деган маъноларни англатади.

Бу ой уруш ҳаром қилинган муқаддас ойдир, ўнинчи куни – Ашуро куни ҳисобланади.

“Аллоҳнинг ойи” деб номланадиган Муҳаррам, Рамазондан кейинги энг барокатли ва фазилатли ойдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаррам ойида тутилган рўзани Рамазондан кейинги энг афзал рўза эканини таъкидлаганлар

Каналга уланиш учун👇👇👇
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ! QUBOUZ каналининг мухлислари. Бугун 20 август Пайшанба дуолар ижобат бўладиган Жума кечаси Хуфтондан кейин 2 та "Хатми Қуръон" бағишлаймиз. Шу муносабати билан "Дуо талаблар бўлса" қуйидаги ботга ёзинг. Дуода эслаб дуо қиламиз. Ҳеч бирингиз назардан четда қолмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз алайҳис салом: “Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Ҳалол бойлик топсанг, жуда аълодир,
Савоб ишлар қилсанг, яна авлодир.
Ҳақиқий бойликни қидирсанг агар,
Ҳақиқий бойлик бу-яҳши дуодир.

👇👇👇👇👇
Шунга юборинг
@QUBO_BOT
Очиқлик ва шаффофлик нишонаси

Дарҳақиқат, ҳар бир жамиятда бир ишни қилишдан аввал уни ўша жамият аъзолари билан маслаҳатлашиб, ҳамфикрлашиб қилинсагина жамиятнинг манфаатлари химоя қилинган бўлади.
Бугун «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Бу эса ўз-ўзида ҳар бир юртдошимизнинг қалбига ҳурсандчилик олиб кирди десак асло муболаға бўлмайди. Бу эса янгиланаётган Ўзбекистонимизнинг ўзига ҳос бўлган жиҳатларидан десак хато қилмаган бўламиз.
Хозирда юртимиздаги қай бир соҳани кўрмайлик очиқлик ва ошкоралик принципи асосида иш олиб бормоқдалар. Биз эса ушбу ишларнинг замирида мамлакатимиз аҳолисини ҳимояси, уларнинг манфаатлари энг устувор вазифа сифатида кўрилаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.
Албатта шу ўринда барча юртдошларимиздан ушбу жараёнлардан четда қолмасдан, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этишларини сўраб қолган бўлар эдик.

Андижон вилояти бош имом-хатиби
Мирзамақсуд домла Алимов


Манба: @at_tavfiquz

👉 Каналга уланиш учун
@QUBOUZ
Андижон вақти билан
21 – Августдан 28 - Августгача
Намоз вақтлари.
Бомдод: 4:10. 05 :00+05
Пешин: 12:45. 13 : 00
Аср: 17:10 .17 :20-5
Шом: 19 : 08-7
Хуфтон: 20:40. 20 :50-05
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Юртимизда бўлиб турган бу касалликни тез кунда кўтаргин ва масжидларимизда жамоат билан жума намозларини ҳам ўқишни насиб қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Жума куни
21- Август 2020 йил,
2- Муҳаррам 1442 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Бугунги Жума кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Истиғфорни кўпайтиринг.


🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мусулмондан дунё машаққатларидан бир машаққатни кўтарса, Аллоҳ таоло ўша бандадан қиёмат кунида қиёмат машаққатини кўтаради. Ким бир мусулмоннинг дунёда айбини тўсса, Аллоҳ таоло охиратда унинг айбини тўсади. Ким бир мусулмонга дунёда ёрдам қилса, Аллоҳ охиратда унга ёрдам қилади”
(Имом Муслим ривояти).

👉 Каналга уланиш учун
https://t.me/QUBOUZ
Audio
Санжарбек домла
"Мунаббиҳот" китобидан
21.08.20й 23-қисм
@QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1442 йил 2-Муҳаррам
м. 2020 йил 21-август

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 4:10
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:10
🕋 Шом 19:08
🕋 Хуфтон 20:40

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 05:00
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:20
🕋 Шом 19:12
🕋 Хуфтон 20:50

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Суннат

Жума куни тирноқ олиш
Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам “Ким жума куни тирноқларини қисқартирса, Аллоҳ таоло ундан касалликни чиқариб, ўрнига шифо киргизиб қўяди”, деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни тирноқ олса, Аллоҳ уни кейинги жумагача балолардан сақлайди. Уч кун қўшимчаси ҳам бор”, дедилар.

Демак, тирноқ олиш орқали инсон турли касалликлардан халос бўлар экан. Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Кимки, жума куни тирноқларини қисқартирса, у инсон мохов касалидан ҳам омон бўлади”.

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
#ХИЖРИЙ_ОЙЛАР

Хижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир. Чунки, Рамазон ойи, ҳаж ойи, мавлид ойи ва бошқа ибодат ойлари ушбу хижрий ойларига боғлиқдир:

1. Муҳаррам.
2. Сафар.
3. Робийъул-аввал.
4. Робийъус-соний.
5. Жумадул-увла.
6. Жумадул-охир.
7. Ражаб.
8. Шаъбон.
9. Рамазон.
10. Шаввол.
11. Зул-қаъда.
12. Зул-ҳижжа.


Яқинларингизга улашинг!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
@QUBOUZ
Солиҳлардан бири деди: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим".

Товус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
("Тариху восит")
Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди. ("Ахбарул қудот")
Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яъни дуо билан машғул бўлар эди. ("Зодул маод", 1/382).

. Каналга уланиш учун босинг
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Шанбаа куни
22- Август 2020 йил,
3- Муҳаррам 1442 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Бугунги кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Истиғфорни кўпайтиринг.


🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хўрознинг кечаси қичқирганини эшитсангиз, у фариштани кўрган бўлади, Аллоҳдан фазлу марҳаматини сўранг. Агар эшакнинг ҳанграганини эшитсангиз, у шайтонни кўрган бўлади, “Аъуузу биллааҳи минаш шайтонир рожийм” денг”, дея марҳамат қилдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Audio
Санжарбек домла
"Мунаббиҳот" китобидан
22.08.20й 24-қисм
@QUBOUZ