QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг ........ гўзал қилинг», - дедилар». Нуқтага муносиб сўзни қўйинг.
Anonymous Quiz
37%
Тарбиясини
11%
Муомаласини
50%
Одобини
2%
Энди билиб оламан
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 28.11.2024
Жумодул аввал  — 26
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 28.11.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
05:45
Ифторлик бошланиши: 16 :50

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни 
28-Ноябръ  2024йил,  
26- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

سَابِقُوا إِلَىٰ مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا كَعَرْضِ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ أُعِدَّتْ لِلَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ ۚ ذَٰلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ ۚ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ

"Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернинг кенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг. Ана ўша Аллоҳнинг фазли. Кимга хоҳласа беради, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир"(Ҳадид сураси, 21-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилсалар, уни ўргансалар, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади”, - дедилар.
Имом Муслим, Имом Абу Довуд ривояти.


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): “Инсонни икки нарса ҳалок қилади: умидсизлик ва манманлик!” дедилар.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
26-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 28-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   07:13
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:55;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 10;
🕌Шом 16:55;
🕌Хуфтон 18:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:35;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:20;
🕌 Шом 16:55;
🕌 Хуфтон 18:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Куръони каримда аввал қайси пайғамбарни қиссаси зикр қилинган?
Anonymous Quiz
21%
Юсуф алайҳиссаламни
51%
Одам алайҳиссаламни
21%
Иброҳим алайҳиссаломни
7%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалам билан Хадижа онамизни никоҳлари қайси куни ўқилган?
Anonymous Quiz
36%
Душанба
17%
Чоршанба
37%
Жума
10%
Энди билиб оламан
"Гап кумуш бўлса, сукут олтиндир" Бу сўзларни ким айтган?
Anonymous Quiz
19%
Сулаймон алайҳиссалам
24%
Довуд алайҳиссалам
47%
Муҳаммад алайҳиссалам
11%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн.

إراده ايلاگچ خلاق عالم
هر ایشنی بول دیدی بولدی اوشل دم .

Ирода айлагач, Халлоқи олам,
Хар ишни " бўл!" деди, бўлди ўшал дам.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Закариё алайҳис саломнинг номи 7 марта зикр этилган

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Барака нима у?

Барака – у, Аллоҳ таолонинг лашкарларидан бири бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган бандасига юборади.
Барака      молга келса, уни кўпайтиради,
                  фарзандга келса, уни солиҳ қилади,
                  танага келса, уни қувватлантиради,
                  вақтга келса, уни обод этади,
                  қалбга келса, уни баҳтиёр қилади.

Аллоҳим сизу бизларнинг ҳар бир нарсамизга барака берсин.
Буюк Аршнинг раббиси бўлган, беҳожат ва яккаю ёлғиз бўлган, Олий ва Карамли Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрайман, барчангизнинг уйингизга, соғлигингизга, ҳаётингизга, зурриётингизга, молингизга, вақтингизга ва жамики мулкингизга барака берсин.
Ҳар бир кунингиз бетакрор, саодатли ва барака ҳамда раҳматга тўла бўлсин.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ