QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ақлим қалбимдан имон нимадир дея сўради. Қалбим ақлимнинг қулоғига эгилиб «Иймон одобдир» деди.

©️ Жалолиддин Румий

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
25-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 27-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   07:12
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:55;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 10;
🕌Шом 16:55;
🕌Хуфтон 18:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:35;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:20;
🕌 Шом 16:55;
🕌 Хуфтон 18:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
"Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз", қайси сурани қайси оятида келган?
Anonymous Quiz
33%
Бақара сураси, 204-оят
31%
Аъроф сураси, 204-ояти
25%
Каҳф сураси, 104-оят
11%
Энди билиб оламан
Ихлос сурасида "Аллоҳ" лафзи неча марта такрорланган?
Anonymous Quiz
45%
2
36%
3
14%
5
5%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн.

Халойиқнинг жамиъи феълу қавли
Эмас бир зарра бетақдири Мавли.

Халойиқнинг жамики бажарган амаллари, оғзидан чиққан сўзлари Aллоҳ жалла ва аълонинг заррача тақдирисиз бўлмайди. Банданинг феъл-атвори, ҳар бир сўзи, амалда бажарадиган ишлари Aллоҳ таолонинг еру осмонни яратишдан аввал битиб қўйган тақдири асосида амалга ошади
.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Зулкифл алайҳис саломнинг номи 2 марта зикр этилган

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:

  “Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:
— Аллоҳ уни яхши кўради.
— Бадани соғлом бўлади.
— Фаришталар қўриқлайди.
— Ҳовлисига барака ёғилади.
— Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
— Қалбини мулойим қилиб қўяди.
— Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
— Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
— Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди”.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг ........ гўзал қилинг», - дедилар». Нуқтага муносиб сўзни қўйинг.
Anonymous Quiz
37%
Тарбиясини
11%
Муомаласини
50%
Одобини
2%
Энди билиб оламан
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 28.11.2024
Жумодул аввал  — 26
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 28.11.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
05:45
Ифторлик бошланиши: 16 :50

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни 
28-Ноябръ  2024йил,  
26- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

سَابِقُوا إِلَىٰ مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا كَعَرْضِ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ أُعِدَّتْ لِلَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ ۚ ذَٰلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ ۚ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ

"Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернинг кенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг. Ана ўша Аллоҳнинг фазли. Кимга хоҳласа беради, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир"(Ҳадид сураси, 21-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилсалар, уни ўргансалар, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади”, - дедилар.
Имом Муслим, Имом Абу Довуд ривояти.


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): “Инсонни икки нарса ҳалок қилади: умидсизлик ва манманлик!” дедилар.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ