QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.73K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
24-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 26-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   07:11
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:55;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 10;
🕌Шом 16:55;
🕌Хуфтон 18:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:35;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:20;
🕌 Шом 16:55;
🕌 Хуфтон 18:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Бақара сурасида қайси пайғамбарни исми биринчи зикр қилинган?
Anonymous Quiz
31%
Мусо алайҳиссаламни
36%
Иброҳим алайҳиссаломни
26%
Одам алайҳиссаламни
8%
Энди билиб оламан
Рўза дастлаб фарз қилинган пайтда ифтор қайси вақтда бўлган?
Anonymous Quiz
15%
Хуфтондан саҳаргача
43%
Қуёш ботгандан хуфтонгача
32%
Шомдан саҳаргача
11%
Энди билиб оламан
Ўзи пайғамбар отаси ҳам пайғамбар акаси ҳам пайғамбар хамда фарзанди ҳам пайғамбар?
Anonymous Quiz
44%
Яқуб алайҳис-салам
27%
Исҳоқ алайҳис-салам
23%
Сулаймон алайҳис-салам
6%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн.

کونگلگه کچسه قیسی حالی پیشه
ایمس پوشید ه علمیدین همیشه.

Кўнгилга кечса қайси ҳоли пеша,
Эмас пўшида илмидин ҳамиша.     

Ҳаттоки банданинг кўнглидан ўтадиган бирор бир ҳолат, ўй-фикрини ҳам билиб, кўриб туришга қодир ҳисобланади. Банданинг Aллоҳ жалла ва аълонинг илмини тўғри билиши, англаши, тақдир мавзусини тушунишида ҳам ёрдам беради. 

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Алясаъ алайҳис саломнинг номи 2 марта зикр этилган

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
БЕМОРЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ
#Касал_кўриш

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Яқинда шом намозидан кейин касал кўргани борган эдим. Беморнинг яқинлари шомдан сўнг касал кўрилмайди, деб мени беморнинг олдига қўйишмади. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Шомдан кейин ҳам беморларни зиёрат қилса бўлади. Бунга қуйидаги ҳадис очиқ-ойдин далил ҳисобланади.

عن عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "مَنْ عَادَ مَرِيضًا بَكَرًا شَيَّعَهُ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ، كُلُّهُمْ يَسْتَغْفِرُ لَهُ حَتَّى يُمْسِيَ، وَكَانَ لَهُ خَرِيفٌ فِي الْجَنَّةِ، وَإِنْ عَادَهُ مَسَاءً شَيَّعَهُ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ، كُلُّهُمْ يَسْتَغْفِرُ لَهُ حَتَّى يُصْبِحَ، وَكَانَ لَهُ خَرِيفٌ فِي الْجَنَّةِ" (رواه الإمام أبو داود).

яъни: Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Ким эрталаб касал кўргани борса, у билан бирга етмиш минг фаришта бирга боради ва кун ботгунича у учун истиғфор айтади. У жаннатда хурмо мевалари билан мукофотланади. Кун ботганидан кейин касал кўргани борган киши билан ҳам етмиш минг фаришта бирга боради ва тонг отгунча унга истиғфор айтади ҳамда у жаннатда хурмо мевалари билан мукофотланади” (Имом Абу Довуд ривояти).

Демак, кечаю кундуз беморларни зиёрат қилиш мумкин. Муҳими беморга малол келадиган вақтда зиёрат қилмаса бас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Бир оят тафсири

إِذْ قَالَتِ الْمَلَائِكَةُ يَا مَرْيَمُ إِنَّ اللَّهَ يُبَشِّرُكِ بِكَلِمَةٍ مِنْهُ اسْمُهُ الْمَسِيحُ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ وَجِيهًا فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةِ وَمِنَ الْمُقَرَّبِينَ وَيُكَلِّمُ النَّاسَ فِي الْمَهْدِ وَكَهْلًا وَمِنَ الصَّالِحِينَ

"Эсланг, фаришталар: «Эй, Марям, Аллоҳ сенга Ўзининг «Калимаси» хушхабарини берадиким, унинг исми Исо Масиҳ ибн Марям бўлиб, (у) дунёю охиратда обрўли ва (Аллоҳга) муқарраб (яқин) кишилардандир" (Оли Имрон, 45-оят).
"Одамлар билан гўдаклик чоғида ҳам, вояга етганда ҳам гаплашадиган, солиҳ бандалардан бўлур», – дедилар" (Оли Имрон, 46-оят).

Изоҳ:
- Исо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг наздида дунё ва охиратда ҳурматлидир.
- Қиёматда Аллоҳ таоло у зотни ўзига яқин бандалардан қилади.
- Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни отасиз ва онасиз яратгани каби Исо алайҳиссаломни отасиз яратди. Одамлар эса бунинг ҳикматини тушунмай биби Марямни зинокорликда айблашди.
- Аллоҳ таоло биби Марямнинг поклигини исботлаши учун Исо алайҳиссаломга бешикдаёқ гапириш қобилиятини берди.
- Исо алайҳиссалом вояга етганда Аллоҳ таоло ваҳий қилган сўзларни одамларга етказдилар.
- Исо алайҳиссалом бошқа пайғамбар биродарлари каби солиҳ зотлардан эдилар (“Тафсири Табарий”).

🔗 Яқинларга улашинг:

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Бир аёл илм мажлиси олдидан ўтиб кетатуриб: орангизда қай бирингиз фақиҳроқ?-деб сўради. Ораларидан бирларига ишора қилдилар. Аёл ундан: таом қандай ейилади?-деб сўради. У: Бисмиллоҳни айтиб, ўнг қўл билан, ўз олдидан олиб, кичик луқма олиб, яхшилаб чайнаб ейилади, деди. Аёл яна: Қандай уҳланади?-деб сўради. У: Таҳорат олиб, ўнг томонга ёнбошлаб, дуоларни ўқиб ётилади,-деди. Шунда аёл: Сиз қандай ейиш кераклигини ҳам, қандай ухлаш кераклигини ҳам билмас экансиз, деди. Ўтирганлар ҳайрон бўлишди. Унақада қандай бўлади?-дейишди. Аёл жавоб берди: таомни қандай ҳолатда ейишингиз сизнинг ҳохишингиз, энг муҳими қорнингизга ҳаром кирмасин. Қандай ҳолатда уҳлашингиз сизнинг ҳоҳишингиз, энг муҳими қалбингизда бирор кимсага нисбатан ғилли ғашлик бўлмасин. Сизнинг менга айтганларингиз одоблардир. Менинг сизга айтганларим, гавҳарлардир. Кўпчилик одамлар зоҳирдагиларни бажаришда ҳаддан ташқари муболаға қиладилар. Аммо гавҳарларга аҳамият бермайдилар. Гавҳар нима дегани? Салафлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ейишлари, ичишлари ва кийинишларидан кўра, у зотнинг буюк аҳлоқларидан, покиза сийратларидан, гўзал одобларидан, мулойим муомалаларидан кўпроқ ўрнак олдилар. Натижада, қўйларни етаклайдиган умматдан, инсонларни бошқарадиган умматга айландилар, - деди ва йўлида давом этди.

tuhur


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни 
27-Ноябръ  2024йил,  
25- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَصُوحًا عَسَىٰ رَبُّكُمْ أَنْ يُكَفِّرَ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ يَوْمَ لَا يُخْزِي اللَّهُ النَّبِيَّ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ ۖ نُورُهُمْ يَسْعَىٰ بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَتْمِمْ لَنَا نُورَنَا وَاغْفِرْ لَنَا ۖ إِنَّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса. Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса, Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни кечир, албатта, Сен барча нарсага қодирсан, дерлар"(Таҳрим сураси, 8-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: Пайғамбаримиз  алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар:

مِنْ حُسْنِ إِسْلَامِ المَرْءِ تَرْكُهُ مَا لَا يَعْنِيهِ

  (رواه الإمام الترمذيُّ)

яъни: “Киши исломининг гўзал бўлиши – ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир”
(Имом Термизий ривоятлари).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ақлим қалбимдан имон нимадир дея сўради. Қалбим ақлимнинг қулоғига эгилиб «Иймон одобдир» деди.

©️ Жалолиддин Румий

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
25-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 27-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   07:12
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:55;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 10;
🕌Шом 16:55;
🕌Хуфтон 18:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:35;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:20;
🕌 Шом 16:55;
🕌 Хуфтон 18:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
"Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз", қайси сурани қайси оятида келган?
Anonymous Quiz
33%
Бақара сураси, 204-оят
31%
Аъроф сураси, 204-ояти
25%
Каҳф сураси, 104-оят
11%
Энди билиб оламан
Ихлос сурасида "Аллоҳ" лафзи неча марта такрорланган?
Anonymous Quiz
45%
2
36%
3
14%
5
5%
Энди билиб оламан