QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалам хачирларининг номи?
Anonymous Quiz
29%
Қасво
26%
Яъфур
40%
Дулдул
5%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн.

Керакмасдур Худоға ҳеч қаю шай,

Ғанидур барча оламдин ўшал Ҳай.     

Aллоҳ жалла ва аълонинг ҳеч бир нарсага эҳтиёжи йўқ. Ҳамма эҳтиёжмандлик, муҳтожлик у яратган махлуқоту мавжудотда, инсониятда бўлади. Банда ҳаётининг илк лаҳзасидан то сўнгги нафасигача беҳисоб нарсаларга эҳтиёж сезади. Aллоҳ таоло бутун олам, барча нарсалардан беҳожат ҳисобланади.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Мусо алайҳис саломнинг номи 136 марта зикр этилган

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ЎКИНМАНГ ВА ИСТИҒФОРНИ КЎПАЙТИРИНГ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким кўп кечирим сўраса, Аллоҳ таоло унинг учун ҳар қандай ғамдан қутулиш, ҳар қандай тангликдан чиқиш йўлини кўрсатади".

Истиғфорнинг энг улуғини кўп айтиб юринг. Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ"ларида келади: "Эй Аллоҳ, Сен Парвардигоримсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратгансан. Мен Сенинг қулингман, имконим борича аҳду ваъдамда тураман. Қилган ишларимнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман. Неъматларингга қуллуқ қиламан. Гуноҳларимга тавба қиламан. Мени кечир, чунки фақат Сенгина гуноҳларни кечирасан".

Доктор Оиз Карний "Ўкинма" китоби.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ХОТИРАСИДА ҚУРЪОН БЎЛГАН ТЕЛЕФОН БИЛАН ҲОЖАТХОНАГА КИРИШ
#ҳожатхона_кириш

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Хотирасида Қуръон суралари ёзилган телефон билан ҳожатхонага кириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Мумкин. Уламоларимиз хотирасига оятлар ёзилган уяли телефонни инсон хотирасига ўхшатишган. Аммо телефон экранида оят, ҳар хил зикрлар, Аллоҳ лафзи ёки Пайғамбаримизнинг исмлари кўриниб турса, у билан ҳожатхонага кириб бўлмайди.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "كَانَ إِذَا دَخَلَ الْخَلَاءَ وَضَعَ خَاتَمَهُ" (رواه الإمام الترمذي).

яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатга кирганларида узукларини ечар эдилар” (Имом Термизий ривояти). Сабаби, У зотнинг узукларида “Муҳаммадур расулуллоҳ” ёзуви бор эди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИГА САЗОВОР БЎЛИШ УЧУН:

  «ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ! «Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Бақара сураси, 195-оят).

  ТАВБА ҚИЛИНГ! «Аллоҳ тавба қилувчиларни севади».
(Бақара сураси, 222-оят).

  ПОК ЮРИНГ! «Аллоҳ ўзини мудом пок тутувчиларни севади».
(Бақара сураси, 222-оят).

  ТАҚВОДОР БЎЛИНГ! «Зеро, Аллоҳ тақво қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 76-оят).

  САБРЛИ БЎЛИНГ! «Аллоҳ сабр қилувчиларни севади». (Оли Имрон сураси, 146-оят).

  «АЛЛОҲГА ТАВАККУЛ ҚИЛИНГ!  У Зот Ўзига таваккул қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 159-оят).

  АДОЛАТЛИ БЎЛИНГ!  «Аллоҳ адолат қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 42-оят).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба  куни 
20-Ноябръ  2024йил,  
18- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

رَبَّنَا وَآتِنَا مَا وَعَدْتَنَا عَلَىٰ رُسُلِكَ وَلَا تُخْزِنَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۗ إِنَّكَ لَا تُخْلِفُ الْمِيعَادَ

"Роббимиз, бизга Пайғамбарларингга ваъда қилган нарсаларингни бергин ва бизни қиёмат куни шарманда қилмагин. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан», дерлар".
(Оли Имрон сураси, 194-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарига тўйганича таом берса, сероб бўлганича суғорса, Аллоҳ таоло у билан дўзах ўртасида еттита хандақ қўяди. Ҳар хандақлар ораси беш юз йиллик масофадир”, – дедилар» (Имом Табароний ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Одамларга Қуръондан қанча ўқиганингни айтма. Очни тўйдир, юпунни кийинтир, етимга меҳрибонлик кўрсат, озор берганларни кечириб юбор, онангни эъзозла, барчага табассум қил...

Одамлар уни ахлоқингда кўришсин.


👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
18-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 20-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   07:04
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:50;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 15;
🕌Шом 17:00;
🕌Хуфтон 18:35

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:30;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:25;
🕌 Шом 17:00;
🕌 Хуфтон 18:50

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Тоҳо сурасининг 114-оятида Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаламга нима дейишни буюрган?
Anonymous Quiz
30%
Роббим ота-онамга раҳм қил
30%
Роббим менинг қалбимни кенг қил
31%
Роббим илмимни зиёда қилгин
9%
Энди билиб оламан
Ҳазрати Билол розиялллоҳу анҳу неча ёшларида вафот этдилар?
Anonymous Quiz
20%
63 ёшида
44%
65 ёшида
25%
68 ёшида
11%
Энди билиб оламан
Фарз неча қисмга бўлинади?
Anonymous Quiz
43%
2 қисмга
23%
3 қисмга
24%
4 қисмга
10%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ