QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
БИЛАСИЗМИ?

Намозда нима учун икки марта сажда таъйин қилинди?

Ҳазрат Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ айтадилар:
Биринчи сажда, мен ушбу турпоқдан яратилганман, деган ўйни (фикрни) нафсга огоҳ этиш учундир.

Иккинчи сажда эса, мен яна шу турпоқга қайтиб кетаман деган ўйни (фикрни) нафсга огоҳ этиш учундир.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам отларининг номи:

1. Яъсуб
2. Луҳайф
3. Муртажиз
4. Сакб
5. Лизоз
6. Вард

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларининг номи:

Қасво.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳачирларининг номи:
Дулдул.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эшакларинининг номи:
Яъфур.

Абдулқаюм Комил

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Қазо_намози..

6 ойда 15 йиллик қазо намозини қандай ўқиса бўлади.

1 кунда - 1 ойлик қазо намоз
12 кунда - 1 йиллик
1 ой 6 кунда - 3 йиллик
2 ойда - 5 йиллик
4 ойда - 10 йиллик
6 ойда - 15 йиллик

Аввал бомдод намозидан бошлайсиз.

Ҳар куни ҳар намоздан кейин (бомдод ва аср намозларидан олдин ўқилса тўғри бўлади) бомдод намозининг 2 ракат фарзидан 6 марта ўқийсиз.

Яъни;

2+2+2+2+2+2 / бомдоддан аввал
2+2+2+2+2+2 / пешиндан кейин
2+2+2+2+2+2 / асрдан аввал
2+2+2+2+2+2 / шомдан кейин
2+2+2+2+2+2 / хуфтондан кейин витрдан олдин(чунки витр куннинг охирги намози бўлса тўғрироқ бўлади).

Шу бир кунда 1 ойлик намозни ўқиган бўласиз.

Чунки 6×5 = 30 бўлади
30 кун = 1 ой дегани эмасми?!

Агар ҳар куни 1 ойлик бомдод намози қазосидан қутилиб олсангиз, 12 кунда бир йиллик бомдод намозини ўқиб бўлган бўласиз. Тасаввур қилиб кўринг...

12 кундан кейин пешин намозини бошланг, энди сал қийинроқ бўлиши мумкин, лекин охири албатта ҳузур бўлади. Вафот этгач биринчи сўраладиганимиз намоз бўлади. Намоздан ўтиб олсак, у ёғи биизниллаҳ марра бизники бўлади.

Пешинни 4 ракатдан 6 марта
Асрни ҳам 4 ракатдан 6 марта
Шомни 3  ракатдан 6 марта
Хуфтонни 4 ракатдан 6 марта
Витрни 3 ракатдан 6 мартадан ўқиб чиқасиз ҳар 12 кунда.

Алалоқибат,
72 кунда яъни атиги 2 ойу 12 кунда 1 йиллик тўлиқ намоз билан охиратдаги захирангизни тўлдириб олган бўласиз.

Хаёл қилиб кўринг, 2 ойдан кейин елкангиздаги оғир юкни қанақадир маънода енгиллаштирган бўласиз. Хаёлининг ўзи қанчалик мароқли...

Бундай 2 ойларнинг ҳеч нимасиз  қанчаси ўтиб кетмоқда. 

Унутманг, машаққатлар ўткинчидир, лаззатлар боқийдир.

Аллоҳ ҳаммамизга қазолардан қутулиб, кўп кўп сажда қилиб Ўзига яқин бўлувчилардан қилсин.

Меҳрибон Аллоҳнинг Ўзи ҳаммамизга солиҳ амалларда бардавом бўлишликка кўмак берсин.

👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Сешанба  куни 
19-Ноябръ  2024йил,  
17- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

#кун_ояти

وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَا تَنَازَعُوا فَتَفْشَلُوا وَتَذْهَبَ رِيحُكُمْ ۖ وَاصْبِرُوا ۚ إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ

"Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар биландир".
(Анфол сураси, 46-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким мусулмон биродарининг ҳожатини раво қилиш учун юриб, унга тўғри маслаҳат берса, Аллоҳ у билан дўзах ўртасида еттита хандақ қилади. Ҳар бир хандақ ораси ер ва осмон орасича”, – дедилар».
Абу Нуъайм ва Ибн Абу Дунё ривояти.


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
“Самолётда, уни бошқараётган учувчини танимасангиз-да, хотиржам бўласиз. Кемада эса, капитанни танимасангиз-да, хотиржамсиз. Лекин ҳаётингизни Аллоҳ бошқараётганини билсангиз-да, нега хотиржам бўлмайсиз?”
Шайх Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ


👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
17-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 19-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   07:03
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:50;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 15;
🕌Шом 17:00;
🕌Хуфтон 18:35

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:30;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:25;
🕌 Шом 17:00;
🕌 Хуфтон 18:50

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Расулулоҳ алайҳиссалам: "Ҳалол ва харомни энг яҳши биладиганлардан", деб кимни таърифлаганлар?
Anonymous Quiz
33%
Усмон ибн Аффон розиялллоҳу анҳу
36%
Муоз ибн Жабал розиялллоҳу анҳу
20%
Абу Мусо Ашъарий розиялллоҳу анҳу
10%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалам хачирларининг номи?
Anonymous Quiz
29%
Қасво
26%
Яъфур
40%
Дулдул
5%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн.

Керакмасдур Худоға ҳеч қаю шай,

Ғанидур барча оламдин ўшал Ҳай.     

Aллоҳ жалла ва аълонинг ҳеч бир нарсага эҳтиёжи йўқ. Ҳамма эҳтиёжмандлик, муҳтожлик у яратган махлуқоту мавжудотда, инсониятда бўлади. Банда ҳаётининг илк лаҳзасидан то сўнгги нафасигача беҳисоб нарсаларга эҳтиёж сезади. Aллоҳ таоло бутун олам, барча нарсалардан беҳожат ҳисобланади.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Мусо алайҳис саломнинг номи 136 марта зикр этилган

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ЎКИНМАНГ ВА ИСТИҒФОРНИ КЎПАЙТИРИНГ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким кўп кечирим сўраса, Аллоҳ таоло унинг учун ҳар қандай ғамдан қутулиш, ҳар қандай тангликдан чиқиш йўлини кўрсатади".

Истиғфорнинг энг улуғини кўп айтиб юринг. Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ"ларида келади: "Эй Аллоҳ, Сен Парвардигоримсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратгансан. Мен Сенинг қулингман, имконим борича аҳду ваъдамда тураман. Қилган ишларимнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман. Неъматларингга қуллуқ қиламан. Гуноҳларимга тавба қиламан. Мени кечир, чунки фақат Сенгина гуноҳларни кечирасан".

Доктор Оиз Карний "Ўкинма" китоби.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ХОТИРАСИДА ҚУРЪОН БЎЛГАН ТЕЛЕФОН БИЛАН ҲОЖАТХОНАГА КИРИШ
#ҳожатхона_кириш

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Хотирасида Қуръон суралари ёзилган телефон билан ҳожатхонага кириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Мумкин. Уламоларимиз хотирасига оятлар ёзилган уяли телефонни инсон хотирасига ўхшатишган. Аммо телефон экранида оят, ҳар хил зикрлар, Аллоҳ лафзи ёки Пайғамбаримизнинг исмлари кўриниб турса, у билан ҳожатхонага кириб бўлмайди.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "كَانَ إِذَا دَخَلَ الْخَلَاءَ وَضَعَ خَاتَمَهُ" (رواه الإمام الترمذي).

яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатга кирганларида узукларини ечар эдилар” (Имом Термизий ривояти). Сабаби, У зотнинг узукларида “Муҳаммадур расулуллоҳ” ёзуви бор эди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ