QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАННИНГ ҚИРОАТИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Жума  намозида имом қироат қилаётганда баъзи кишилар хам бирга овоз чиқариб қироат қилиши қулоққа чалиниб туради. Шу амал дурустми?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом. Имом қироат қилаётган пайтда унга иқтидо қилган киши ҳам ичида қироат қилиши макруҳ амал саналади. Чунки  Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аъроф сурасида:
 
وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

"Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутинг ва жим бўлинг. Шунда раҳм қилинурсиз", деган (204-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ушбу оят намозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларида туриб овоз чиқариш ҳақида нозил бўлган” (Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мардавайҳ ва Ибн Асокир ривояти).

Кўплаб ҳадиси шарифларда имомнинг қироати иқтидо қилган шахс учун ҳам кифоя қилиши очиқ айтиб ўтилган. Масалан Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом: "Имомнинг қироати унга иқтидо қилганнинг қироатидир", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Машҳур муҳаддис олим Бадриддин Айний: “Саксонга яқин саҳобалар имом ортидан қироат қилишдан қайтаришган”, деган (“ал-Биноя фи шарҳил- Ҳидоя”).

Имом Шаъбий айтадилар: “Мен Бадр ғазотида қатнашган саҳобаларнинг етмиштаси билан учрашдим. Уларнинг ҳаммаси имомга иқтидо қилувчини қироатдан қайтаришар эди”.

Ушбу ва ундан бошқа ривоятларга кўра барча мазҳаб фуқаҳолари имом жаҳрий (овоз чиқариб) қироат қилганда унга иқтидо қилган киши қироат қилиши жоиз эмас, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.

👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Истиғфор туфайли қанча-қанча бўйдоқлар уйланган, қанча-қанча беморлар шифо топган, қанча-қанча бепуштлар фарзандли бўлган, қанча-қанча фақирлар бойиган, қанча-қанча ғам-қайғулар ариган ва қанча-қанча маҳзунликлар хурсандчиликка айланган.

Истиғфорни кўпайтиринг!

Астағфируллоҳ ва атубу илайҳ

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
"Духон" сураси фазилати 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради. Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар (Имом Термизий, Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади” (Имом Термизий ривояти).

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Исо раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади”.


Дўстларга ҳам улашинг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
44.Ad-Dukhan / الدخان
Abdulbosit Qobilov
Духон сураси (тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Жума  куни 
15-Ноябръ  2024йил,  
13- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ 
    яъни: “Албатта, мўминлар динда ўзаро биродардирлар. Бас, сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, шояд, раҳм қилинсангиз” (Ҳужурот сураси 10-оят).


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:  Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:
حَقُّ الْمُؤْمِنِ عَلَى الْمُؤْمِنِ سِتُّ خِصَالٍ أَنْ يُسَلِّمَ عَلَيْهِ إِذَا لَقِيَهُ وَيُشَمِّتَهُ إِذَا عَطَسَ وَإِنْ دَعَاهُ أَنْ يُجِيبَهُ وَإِذَا مَرِضَ أَنْ يَعُودَهُ وَإِذَا مَاتَ أَنْ يَشْهَدَهُ وَإِذَا غَابَ أَنْ يَنْصَحَ لَهُ
    яъни: “Мўминнинг мўъмин устидаги ҳаққи олтитадир: йўлиққанда салом бериш, акса урса жавоб қайтариш, зиёфатга чақирса бориш, касал бўлса зиёрат қилиш, вафот этса (жанозага) иштирок этиш, йўқлигида самимий бўлиш (ортидан ғийбат қилмаслик)” (Имом Аҳмад ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Каҳф сураси

Абдулбосит қори

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Хотинининг инжиқликларига чидаган эрга Аллоҳ Айюб алайҳиссаломнинг ажрини, эрининг зулмига чидаган хотинга эса Фиръавннинг хотини Осиё хонимнинг ажрини беради!

✍️Каъб ал-Ахбор.

📚Танбеҳ ул-муғтаррин


👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
13-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 15-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   06:58
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:50;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 15;
🕌Шом 17:00;
🕌Хуфтон 18:35

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:30;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:25;
🕌 Шом 17:00;
🕌 Хуфтон 18:50

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қуръони каримда ибодатга доир бўлган оятлар сони қанча?
Anonymous Quiz
22%
110 та
37%
120 та
28%
130 та
12%
Энди билиб оламан
Куръони каримда Пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
Anonymous Quiz
19%
4 та
43%
6 та
27%
8 та
11%
Энди билиб оламан
Қуръони каримда ахлоқга доир бўлган оятлар сони қанча?
Anonymous Quiz
23%
1204 та
30%
1304 та
36%
1504 та
11%
Энди билиб оламан