QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Кун ҳадиси: 

عَنْ عَلِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أَعْوَادِ الْمِنْبَرِ يَقُولُ: "مَنْ قَرَأَ آيَةَ الْكُرْسِي فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ لَمْ يَمْنَعْهُ مِنْ دُخُولِ الْجَنَّةَ إِلاَّ الْمَوْتَ وَمَنْ قَرَأَهَا حِيْنَ يَأْخُذُ مَضْجَعَهُ آمَنَهُ اللهُ عَلَى دَارِهِ وَدَارِ جَارِهِ وَأَهْلِ دُوَيْرَاتِ حَوْلِهِ". (رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي "شعب الْإِيْمَانِ".)

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб айтганларини эшитдим: “Ким ҳар намознинг ортидан Оятул Курсийни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақат ўлим тўсиб туради. Ким тўшакка ётишдан олдин Оятул Курсийни ўқиса, унинг (ўқиган кишининг) ҳовлиси ва қўшнисининг ҳовлиси ҳамда унинг аҳли атрофидагилари Аллоҳнинг омонатида бўлади”, - дедилар».
Имом Байҳақий “Шуъабул ийман”.

  
🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Оғриқнинг бир дақиқаси бир кундек, бир кунлик роҳат эса бир дақиқадек, қувончнинг бир кечаси қисқа, ғамнинг бир куни асрларга тенг.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
11-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 13-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   06:56
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:45;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 20;
🕌Шом 17:05;
🕌Хуфтон 18:40

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:25;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:30;
🕌 Шом 17:05;
🕌 Хуфтон 18:55

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Азоннинг зикри Куръони каримнинг қайси сурасида келган?
Anonymous Quiz
28%
Бақара сураси, 281-оят
50%
Жума сураси, 9-оят
12%
Марям сураси 34-оят
10%
Энди билиб оламан
Қуръоннинг жамланган саҳифаларидан нусха кўчириб бошқа юртларга тарқатиш ишларини қайси саҳоба йўлга қўйган?
Anonymous Quiz
29%
Умар ибн Хаттоб розиялллоҳу анҳу
33%
Усмон ибн Аффон розиялллоҳу анҳу
29%
Убай ибн Каъб розиялллоҳу анҳу
8%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн.

Aллоҳ таолонинг саккиз адад субутий сифатлари қуйидагича баён қилинади: 

- Қудрат, яъни Aллоҳ жалла ва аъло чексиз қудрат эгаси, осмонда ҳам, ерда ҳам барча нарсага қодир бўлган зот; 

- Басар, яъни ҳамма нарсани бетўсиқ, бепарда кўргувчи бўлган зот; 

(давоми бор)

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Исҳоқ алайҳис саломнинг номи 15 марта зикр этилган

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
#ЭСЛАТМА

🌧 Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).

Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Маҳсига масҳ тортиш ҳақида маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Маҳси таҳорат олингандан сўнг кийилган бўлса, кейинги таҳоратда унга масҳ қилиш мумкин. Масҳ маҳсининг устки қисмига тортилади. Муғийра разияллоҳу анҳу айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳсиларининг устига масҳ тортганларини кўрганман» (Имом Аҳмад ва Термизий ривояти).

Пайғамбар алайҳиссалом: «Маҳсига масҳ тортиш муддати мусофир учун уч кеча-кундуз, муқимга эса бир кеча-кундуздир», деганлар (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари).

Маҳсига қилинган масҳни тўрт нарса бекор қилади:
1. Муддатнинг тугаши.
2. Жунуб бўлиш.
3. Маҳсининг ечилиб кетиши, яъни товоннинг чиқиб кетиши.
4. Оёқнинг кичик уч бармоғи кўринадиган тешик.
Бундай ҳолатларда маҳсини ечиб, оёқни ювиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ЭГАСИДАН БЕРУХСАТ ОЛИНГАН ДАРАХТЛАР
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Бир хонадонда бир нечта олма дарахтлари бор экан. Суриштириб билинса, бу дарахтлар ниҳоллик вақтида ўғирлаб олиб келинган экан. Хонадон эгаси қилган хатосини тушуниб, нима қилишни билмаяпти. Кесиб ташласинми ёки бошқа нимадир қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда ҳеч ким ўзгага тегишли нарсани унинг рухсатисиз ейиши, ишлатиши мумкин эмас.
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لا يحل مال امرئ مسلم الا عن طيب نفسه رواه احمد
“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берса, ҳалол бўлади”. (Имом Аҳмад ривояти). Ўғирланган нарсалар ҳақиқий эгасининг ҳақи ҳисобланади. Шунинг учун бу одам ниҳол эгасини топиб, дарахтни ҳам, мевасини ҳам қайтариши ва қилган ўғирлиги учун истиғфор айтиши лозим бўлади. Ёки қийматини бериб, эгасининг розилиги билан мазкур дарахтлардан фойдаланиши ҳам мумкин.
Агар эгасини топишнинг иложи бўлмаса, дарахтни кўчириб, бирор умумий фойдаланиш жойларига, масалан, кўча, болалар боғчаси, мактабларга экиб берсин. Ана шунда савоби эгасига бориб туради.
Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда мана шундай дейилган:
مَنْ عَلَيْهِ دُيُونٌ وَمَظَالِمُ جَهِلَ أَرْبَابَهَا وَأَيِسَ مِنْ مَعْرِفَتِهِمْ فَعَلَيْهِ التَّصَدُّقُ بِقَدْرِهَا مِنْ مَالِهِ وَإِنْ اسْتَغْرَقَتْ جَمِيعَ مَالِهِ وَيَسْقُطُ عَنْهُ الْمُطَالَبَةُ فِي الْعُقْبَى
“Бирор кишининг зиммасида қарзлар ёки зулм билан олинган нарсалар бўлса ва уларнинг эгалари топилмаса, гарчи барча мол-мулкига тенг миқдорда бўлса ҳам олган нарсалари миқдорича садақа қилади. Шу билан у охиратдаги жавобгарликдан қутилади” (“Танвирул абсор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 14.11.2024
Жумодул аввал  — 12
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 14.11.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
05:35
Ифторлик бошланиши: 17 :00

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Бу дунё аслида қанчалар қадрсиз ва ҳеч кимга вафо қилмаслигини, яқинларимизни ўз қўлларимиз ила қабрга кўмаётгандагина англаб етамиз...

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро сураси 100-101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар: "Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши: 
 - “Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!” - дейди. Шунда унга:
 - "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
 - "Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.
    Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
 - "Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.
 - "Йўқ", деб жавоб берилади.
 - "Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими?" дейдилар.
 - "Йўқ", дейилади.
 - "Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.
 - "Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади.
   Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро сураси, 100-102). Кошки, дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан дўст бўлсак, дейдилар.

👆Дўстларни кўпайтирайлик!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ