QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
ЎКИНМАНГ ВА ИСТИҒФОРНИ КЎПАЙТИРИНГ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким кўп кечирим сўраса, Аллоҳ таоло унинг учун ҳар қандай ғамдан қутулиш, ҳар қандай тангликдан чиқиш йўлини кўрсатади".

Истиғфорнинг энг улуғини кўп айтиб юринг. Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ"ларида келади: "Эй Аллоҳ, Сен Парвардигоримсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратгансан. Мен Сенинг қулингман, имконим борича аҳду ваъдамда тураман. Қилган ишларимнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман. Неъматларингга қуллуқ қиламан. Гуноҳларимга тавба қиламан. Мени кечир, чунки фақат Сенгина гуноҳларни кечирасан".

Доктор Оиз Карний "Ўкинма" китоби.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба  куни 
13-Ноябръ  2024йил,  
11- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

التَّائِبُونَ الْعَابِدُونَ الْحَامِدُونَ السَّائِحُونَ الرَّاكِعُونَ السَّاجِدُونَ الْآمِرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَالنَّاهُونَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَالْحَافِظُونَ لِحُدُودِ اللَّهِ ۗ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

"Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!".
(Тавба сураси, 112-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: 

عَنْ عَلِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أَعْوَادِ الْمِنْبَرِ يَقُولُ: "مَنْ قَرَأَ آيَةَ الْكُرْسِي فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ لَمْ يَمْنَعْهُ مِنْ دُخُولِ الْجَنَّةَ إِلاَّ الْمَوْتَ وَمَنْ قَرَأَهَا حِيْنَ يَأْخُذُ مَضْجَعَهُ آمَنَهُ اللهُ عَلَى دَارِهِ وَدَارِ جَارِهِ وَأَهْلِ دُوَيْرَاتِ حَوْلِهِ". (رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي "شعب الْإِيْمَانِ".)

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб айтганларини эшитдим: “Ким ҳар намознинг ортидан Оятул Курсийни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақат ўлим тўсиб туради. Ким тўшакка ётишдан олдин Оятул Курсийни ўқиса, унинг (ўқиган кишининг) ҳовлиси ва қўшнисининг ҳовлиси ҳамда унинг аҳли атрофидагилари Аллоҳнинг омонатида бўлади”, - дедилар».
Имом Байҳақий “Шуъабул ийман”.

  
🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Оғриқнинг бир дақиқаси бир кундек, бир кунлик роҳат эса бир дақиқадек, қувончнинг бир кечаси қисқа, ғамнинг бир куни асрларга тенг.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
11-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 13-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   06:56
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:45;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 20;
🕌Шом 17:05;
🕌Хуфтон 18:40

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:25;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:30;
🕌 Шом 17:05;
🕌 Хуфтон 18:55

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Азоннинг зикри Куръони каримнинг қайси сурасида келган?
Anonymous Quiz
28%
Бақара сураси, 281-оят
50%
Жума сураси, 9-оят
12%
Марям сураси 34-оят
10%
Энди билиб оламан
Қуръоннинг жамланган саҳифаларидан нусха кўчириб бошқа юртларга тарқатиш ишларини қайси саҳоба йўлга қўйган?
Anonymous Quiz
29%
Умар ибн Хаттоб розиялллоҳу анҳу
33%
Усмон ибн Аффон розиялллоҳу анҳу
29%
Убай ибн Каъб розиялллоҳу анҳу
8%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн.

Aллоҳ таолонинг саккиз адад субутий сифатлари қуйидагича баён қилинади: 

- Қудрат, яъни Aллоҳ жалла ва аъло чексиз қудрат эгаси, осмонда ҳам, ерда ҳам барча нарсага қодир бўлган зот; 

- Басар, яъни ҳамма нарсани бетўсиқ, бепарда кўргувчи бўлган зот; 

(давоми бор)

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Исҳоқ алайҳис саломнинг номи 15 марта зикр этилган

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
#ЭСЛАТМА

🌧 Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).

Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Маҳсига масҳ тортиш ҳақида маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Маҳси таҳорат олингандан сўнг кийилган бўлса, кейинги таҳоратда унга масҳ қилиш мумкин. Масҳ маҳсининг устки қисмига тортилади. Муғийра разияллоҳу анҳу айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳсиларининг устига масҳ тортганларини кўрганман» (Имом Аҳмад ва Термизий ривояти).

Пайғамбар алайҳиссалом: «Маҳсига масҳ тортиш муддати мусофир учун уч кеча-кундуз, муқимга эса бир кеча-кундуздир», деганлар (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари).

Маҳсига қилинган масҳни тўрт нарса бекор қилади:
1. Муддатнинг тугаши.
2. Жунуб бўлиш.
3. Маҳсининг ечилиб кетиши, яъни товоннинг чиқиб кетиши.
4. Оёқнинг кичик уч бармоғи кўринадиган тешик.
Бундай ҳолатларда маҳсини ечиб, оёқни ювиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ