QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.71K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bizning_allomalarimiz
🌙 БИЗНИНГ АЛЛОМАЛАРИМИЗ: MUHAMMAD AL-XORAZMIY (2-cон)

🗣“Бизнинг алломаларимиз” номли лойиҳада юртимиз олимларининг илмий кашфиётлари ва маънавий меросларига оид маълумотлар баён этилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси

Ривоят қилинишича, бир киши машҳур математик Ал-Хоразмийдан инсоннинг қадри ҳақида сўраган экан. У шундай жавоб берган экан:

"Агар инсон яхши хулқ-атворли бўлса, унинг қадри = 1га тенг бўлади. Агар инсон гўзал бўлса, бу бирга нол қўшади = 10 бўлади. Агар инсон бой бўлса, яна бир нол қўшилади = 100 бўлади. Агар инсон яхши насабли бўлса, яна бир нол қўшилади = 1000 бўлади.

Агар 1 (яхши хулқ-атвор) йўқолса, инсон қадри ҳам йўқолади ва фақат қадрсиз 000 лар қолади."

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
САВОЛ: Маййит қабрга суннатга мувофиқ ётқизилмаган бўлса ёки оёғи бош томонга қилиб қўйилган бўлса, тупроқ тортилгандан сўнг, тўғрилаб қўйиш учун қайта очса бўладими?
ЖАВОБ: Лаҳадга ғишт терилганидан кейин ғиштни олиб туриб, маййитни тўғрилаб қўйиш жоиз, тупроқ тортилгач эса жоиз эмас.
وَلَوْ وُضِعَ الْمَيِّتُ لِغَيْرِ الْقِبْلَةِ أَوْ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْسَرِ أَوْ جُعِلَ رَأْسُهُ مَوْضِعَ رِجْلَيْهِ وَأُهِيلَ عَلَيْهِ التُّرَابُ لَمْ يُنْبَشْ وَلَوْ سُوِّيَ عَلَيْهِ اللَّبِنُ وَلَمْ يُهَلْ عَلَيْهِ التُّرَابُ نُزِعَ اللَّبِنُ
«Маййит қабрга қиблага тескари ҳолатда, ёки чап ёнбоши билан, ёки боши оёғ тарафга қилиб ётқизилган бўлса-ю, тупроқ тортиб бўлинган бўлса, очиш мумкин бўлмайди. Ҳали тупроқ тортилмасдан, лаҳадга ғишт териб бўлинган ҳолатда ғиштни олиб, маййит тўғрилаб қўйилади» («Фатавои Ҳиндия»).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Сешанба  куни 
12-Ноябръ  2024йил,  
10- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَنُدْخِلُهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۖ وَعْدَ اللَّهِ حَقًّا ۚ وَمَنْ أَصْدَقُ مِنَ اللَّهِ قِيلًا

"Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритамиз. Унда абадий–бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми?" (Нисо сураси, 122-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ كَانَتْ لَهُ مَظْلَمَةٌ لِأَحَدٍ مِنْ عِرْضِهِ أَوْ شَيْءٍ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ قَبْلَ أَنْ لَا يَكُونَ دِينَارٌ وَلَا دِرْهَمٌ، إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلَمَتِهِ، وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ رواه البخاري
   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолишидан олдин – рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади; яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб, бунга юклатилади”. (Имом Бухорий ривояти).
  
🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтади:

«Илм талабида бўлганни жаннат, гуноҳ ортидан югурганни дўзах кутиб туради».

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
10-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 12-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   06:55
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:45;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 20;
🕌Шом 17:05;
🕌Хуфтон 18:40

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:25;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:30;
🕌 Шом 17:05;
🕌 Хуфтон 18:55

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Фотима розиялллоҳу анҳо онамиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қанча муддатдан кейин вафот этганлар?
Anonymous Quiz
62%
Олти ойдан кейин
14%
Бир йилдан кейин
17%
Уч йилдан кейин
7%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кийимлари билан кафанланиш бахтига мушарраф бўлган аёл?
Anonymous Quiz
37%
Фотима бинт Ҳамза розиялллоҳу анҳо
33%
Фотима бинт Шайба розиялллоҳу анҳо
18%
Фотима бинт Асад розиялллоҳу анҳо
12%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча ёшларида Абу Толибнинг уйига кўчиб ўтганлар?
Anonymous Quiz
36%
Олти ёшида
36%
Саккиз ёшида
23%
Ўн икки ёшида
4%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул ожизийн.

Aллоҳ таолонинг саккиз адад субутий сифатлари қуйидагича баён қилинади: 

- Ҳаёт, яъни Aллоҳ таоло тирик, ҳеч ўлмайдиган, доимо барҳаёт бўлган зот; 

- Aлийм, яъни Aллоҳ таоло ҳамма нарсани билгувчи, бандасининг дилидагилардан ҳам хабардор, олим бўлган зот;

(давоми бор)

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Исмоил алайҳис саломнинг номи 12 марта зикр этилган

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Фотима бинти Асад розиялллоҳу анҳо


Фотима бинт Асад вафот этганида Пайғамбар алайҳиссалом кийимларини ечиб кафанлик қилганлар, қабрига тушиб кавлаганлар, тупроғини қўллари билан текислаб ёйганлар. Қабрдан чиққанларида икки кўзларидан ёш оқар эди.

Қабрга тупроқ тортилаётганда баъзилар: ё Расулуллоҳ! Ҳозир сиздан илгари ҳеч кимга қилмаган бир ишни қилганингизни кўрдик, бунинг сабаби нима?-деб сўрашди. Шунда Расулуллоҳ: мен бу аёлга ўз кийимимни кийдирдимки, жаннатнинг кийимларидан кийсин учун. Қабрга тушганимнинг сабаби, қабрнинг сиқиши енгилроқ бўлсин учун. Бу аёл Абу Толибдан кейин менга кўп яхшилик қилган кишидир.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг кийимлари билан кафанланиш бахтига мушарраф бўлган бу аёл Фотима бинт Асад ибн Ҳишом ибн Абду Маноф ал-Қурашийя ал-Ҳошимиядир. Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толибнинг аёли, Али ибн Абу Толибнинг онасидир.

Пайғамбар алайҳиссалом боболари Абдул Мутталибнинг қарамоғида саккиз ёшларигача бўлганлар. Боболари вафот этганидан сўнг, амакилари Абу Толибнинг уйига кўчиб ўтганлар.

Бу уй Пайғамбар алайҳиссаломни ўз бағрига олар экан, уй бекаси Фотима бинт Асад ўз фарзандидек, балки фарзандларидан ҳам ортиқроқ кўрди.

Баъзи ривоятларга қараганда Абдул Мутталиб вафот этганда Абу Толиб Фотиманинг олдига келиб: Эй Фотима, бу менинг инимни ўғли. У мен учун ўз жонимдан ҳам, молимдан ҳам азизроқ. Ҳеч ким бунга ҳеч нарсада эътироз билдирмасин, деди. Шунда Фотима табассум қилиб: менга ўз ўғлим Муҳаммад ҳақида насиҳат қиляпсизми, аҳир у менга ўзимдан ҳам, болаларимдан ҳам севиклироқку, деди. Бу гапни эшитган Абу Толиб жуда хурсанд бўлди.

Фотима пайғамбар алайҳиссаломга жуда эътиборли эди. Уни ўз болаларидан ҳам кўпроқ яхши кўрар, едириш, кийинтиришда ҳам ўз болаларидан олдинга қўяр эди. Чўмилтириб қўяр, сочларини ёғлаб, тараб, хуш бўйларни суртиб қўяр эди. Ўз навбатида пайғамбар алайҳиссалом ҳам Фотимани яхши кўрар, уни онам дер эдилар. Чунки, Фотимачалик ҳеч кимдан бунчалик эътибор кўрмаган эдилар.

Пайғамбар алайҳиссаломни ҳаддан ташқари яхши кўрганлигидан у киши Хадича онамизга уйланганларида қарамоғларида улғайиши учун Фотима ўзининг жигар пораси Алини уларнинг тарбиясига берди. Дарҳақиқат, пайғамбар алайҳиссалом Фотимадан кўрган яхшиликлари эвазига Алини ўз қарамоғларида катта қилдилар.

Кейинчалик пайғамбар алайҳиссалом кенжа қизларига у кишига оналик қилган айнан мана шу аёлнинг исмини Фотима деб қўйдилар.

Бир киши пайғамбар алайҳиссаломга ипак матодан тикилган кийимни ҳадия қилганда: бу кийимни тўртта Фотималарга рўмол қилиб беринглар, деганлар. Улар: Фотимаи Заҳро, Фотима бинт Асад, Фотима бинт Ҳамза ва Фотима бинт Шайба.

Фотима бинт Асад эри Абу Толиб вафот этганидан кейин Исломни қабул қилди. Сўнгра фарзандлари билан Мадинага ҳижрат қилди.

Фотима бинт Асад разияллоҳу анҳо пайғамбар алайҳиссаломдан ҳадис ривоят қилган аёллардан бири. У Расулуллоҳдан қирқ еттита ҳадис ривоят қилган.

Пайғамбар алайҳиссалом бу аёлни зиёратига бориб турар эдилар. Гоҳида унинг уйида ухлаб қолар эдилар. Бир куни Фотима бинт Асад Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни: киёмат кунида одамлар яланғоч тириладилар, деганларини эшитиб, ҳаёлари кучлилигидан: вой авратлар очиқ бўладими?-дебдилар. Шунда пайғамбар алайҳиссалом: мен Аллоҳ Таолодан сизни кийимингизда тирилтиришини сўрайман, деганлар.

Анас ибн Молик айтадилар: Фотима бинт Асад вафот этганида Расулуллоҳ у кишини ҳузурига кириб, бош томонларига ўтирдилар ва: Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, Эй онам. Сиз менга онамдан кейин онам эдингиз. Ўзингиз оч бўлиб, мени тўйдирдингиз. Ўзингиз яланғоч бўлиб, мени кийдирдингиз. Албатта, буларнинг ҳаммасини Аллоҳнинг розили учун ва охират умидида қилгансиз. Ҳаёт берадиган ва ўлдирадиган зот, ҳамиша барҳаёт ва зинхор ўлмайдиган Аллоҳ, онам Фотима бинт Асаднинг гуноҳларини кечир, ҳужжатини осон қил, қабрини кенг қил, деб дуо қилдилар.

Аллоҳ барчаларини раҳматинга ғарқ айлагин!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ