QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.7K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Иброҳим алайҳис саломнинг номи 69 марта зикр этилган

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Саботул ожизийн.

الله تعالي نينگ صفاتلار ی بیانی .

Аллоҳ таолонинг сифатлари баёни

Бу қисм Aллоҳ жалла ва аълонинг субутий сифатлари ҳақида ҳикоя қилади. Aллоҳнинг бирлигига иймон келтирган мўмин банда, аввало, у зотни яхши таниши, бу борада маърифат ҳосил қилиши лозим. Бу маърифат эса Aллоҳ жалла ва аълонинг субутий сифатларини билиш орқали ҳосил бўлади.

Субутидур анинг саккиз сифоти,
Сифат зоти эмас, на ғайри зоти.

Бу байтда Aллоҳ жалла ва аълонинг саккиз сифатлари субутий эканлиги таъкидланган. Яъни Aллоҳ таолонинг бу саккиз сифати унинг зотидан бир лаҳза ҳам ажралмаган, доимий бўлган. Aллоҳ таолонинг сифатлари унинг зоти эмас. Лекин бу сифатларни унинг зотидан айри, алоҳида ҳам тушунилмайди. Бу сифатлар доимо Aллоҳ жалла ва аълонинг зоти билан бирга ҳисобланади. Биз мусулмонларнинг эътиқодотимиз шундай. 

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳасан Басрийнинг энг гўзал гаплари:

"Шундай одамларни учратдимки, уларнинг айби йўқ эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапирдилар ва натижада Аллоҳ уларда ҳам айбларни пайдо қилди.

Яна шундай одамларни ҳам учратдимки, уларнинг айблари бор эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапиришдан тийилдилар ва натижада Аллоҳ уларнинг айбларини яширди".

Аллоҳим, айбларимизни яширгин, биз нотавон қулларингга раҳм қилгин, бизни саломатлик йўлларига йўллагин.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ЎЗГАЛАРДАН ОЛИНГАН ҲАҚНИ АДО ЭТИШ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Мен бир пайтлар ўзим билиб ёки билмаган ҳолда бошқаларни ҳақларини еб қўйганман. Ҳозир уларни топишни ҳам иложиси йўқ. Чунки уларни танимайман ҳам. Бу ишим нотўғрилигини энди англаб етдим. Уларни қандай қилиб рози қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бировларнинг ҳаққини ноҳақдан олган киши тавба қилмоғи лозим бўлади. Тавбаси ўша ҳақларни ўз эгаларини топиб бериб, уни рози қилиш, қилган гуноҳи учун истиғфор айтиши билан бўлади. Ҳақдорни рози қилмаса, тавбаси ҳақиқий ҳисобланмайди. Ҳадиси шарифларда дунёнинг ўзида ҳақдорларнинг ҳаққини адо қилиб қўйиши борасида кўп марта огоҳлантирилган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ كَانَتْ لَهُ مَظْلَمَةٌ لِأَحَدٍ مِنْ عِرْضِهِ أَوْ شَيْءٍ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ قَبْلَ أَنْ لَا يَكُونَ دِينَارٌ وَلَا دِرْهَمٌ، إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلَمَتِهِ، وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ رواه البخاري
   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолишидан олдин – рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади; яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб, бунга юклатилади”. (Имом Бухорий ривояти).
   Зиммадаги ҳақларни аввало эгаси қидирилади. Ҳозирги кунда эгасини топишнинг турли ва қулай усуллари бор. Топилгач, эгаларига берилади. Агар вафот этган бўлса, меросхўрларига берилади.
   Агар ҳақдорни топишнинг иложи бўлмаса, унинг номидан камбағалларга садақа қилинади. Ана шундан кейин эгаси топилиб қолса, унинг номидан садақа қилиб юборганини айтади. Ҳақ эгаси шунга рози бўлса, иш шу билан битади. Агар ҳақини талаб қилса, ҳақини беради ва садақанинг савоби ўзига бўлади. “Табйинул ҳақоиқ” китобида бундай дейилган:
وَيَرُدُّونَهَا عَلَى أَرْبَابِهَا إنْ عَرَفُوهُمْ، وَإِلَّا تَصَدَّقُوا بِهَا؛ لِأَنَّ سَبِيلَ الْكَسْبِ الْخَبِيثِ التَّصَدُّقُ إذَا تَعَذَّرَ الرَّدُّ عَلَى صَاحِبِهِ.
   “(Олинган) нарсаларнинг эгасини билса, уларга қайтариб беради. Билмаса, садақа қилиб юборади. Чунки нопок йўл билан топилган маблағни эгасини топишнинг иложи бўлмаса, садақа қилинади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 11.11.2024
Жумодул аввал  — 9
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 11.11.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
05:30
Ифторлик бошланиши: 17 :05

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
ЖАННАТ СОҒЛОМ ҚАЛБЛАРГА МУШТОҚ!

Ҳаёт жуда ҳам қисқа. Уни қалб иллатларидан бўлган кек сақлаш, ҳасад қилиш, мунофиқлик ёки силаи раҳмни узиш кабиларга сарфлаб юбориш муносиб эмас. Тез кунда биз ҳам хотирага айланамиз. Табассум қилинг, сизга ёмонлик қилганларга нисбатан кечиримли бўлинг. Чунки жаннат сиз каби соғлом қалбларга муштоқдир!.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Душанба  куни 
11-Ноябръ  2024йил,  
9- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ

«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир» (Ҳужурот сураси, 12-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:  Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, у зот: «Сизлардан бирингиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми?» дедилар. Шунда у зотнинг ҳам мажлисларидан бир киши: «Қандоқ қилиб биримиз минг ҳасана касб қилади?» деб сўради. «Юзта тасбеҳ айтади. Бас, унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади», - дедилар».

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Жумодул аввал  ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Дунёнинг барча ширинликларини тотдим. Офиятдан ширинроқ нарса кўрмадим. Унинг бор аччиқликларини ҳам татиб кўрдим. Одамларга ҳожатинг тушишдан кўра аччиқроқ нарса топмадим.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
9-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 11-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   06:53
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:40;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 25;
🕌Шом 17:10;
🕌Хуфтон 18:45

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:35;
🕌 Шом 17:10;
🕌 Хуфтон 19:00

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
"Уммул Қуръон" номи қайси сурага берилган?
Anonymous Quiz
23%
Бақара
21%
Ёсин
50%
Фотиҳа
5%
Энди билиб оламан
Ҳанафий мазҳабида намозда Фотиҳа сурасини  ўқиш қандай амал?
Anonymous Quiz
55%
Фарз
31%
Вожиб
10%
Суннати муаккада
4%
Энди билиб оламан
"Албатта, бирингизнинг ...... тўҳтаб турмоғи унинг учун биродарининг олдидан ўтишидан кўра яҳшидир". Нуқталар ўрнини тўлдиринг.
Anonymous Quiz
43%
100 йил
20%
80 йил
26%
70 йил
11%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ