QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.7K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизийн

ولی فکر ایت خدانینگ قدرتیغی
عچایب اشلاریغی صنعتیغی.

Вале фикр эт худонинг қудратига
Ажойиб ишларига санъатига
.

Лекин ҳар бир банда Аллоҳ таолонинг қудрати, санъати, унинг яратган мавжудот, махлуқотлари ҳақида фикр юритиши, иймон-эътиқодини мустаҳкам қилиши зарур. Биз  Аллоҳ жалла ва аълонинг ажойиб ишлари, санъати, бутун борлиқ, ундаги мавжудоту махлуқотлар, ер, осмон, кундузи, кечаси, сув ҳамда қуруқликдаги қудратлари, буларнинг барчаси борасида тафаккур қилишимиз, Аллоҳ таолонинг мана шундай қудрат соҳиби эканлигига иймон келтиришимиз ҳамда иймонизми мустаҳкам қилишимиз лозим. Ҳақиқий мўминнинг ҳаётда тутган чин йўли шу саналади
.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Солиҳ алайҳис саломнинг номи 8 марта зикр этилган

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Буюклар_бисотидан

Ҳаким ибн Ҳизам розияллоҳу анҳу Қурайшнинг катталаридан бўлишига қарамасдан Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан илм ўрганарди. Ҳолбуки, у Муоздан 50 ёш катта эди. Унга "Шу боладан илм ўрганасанми?" дейишганда, "Бизни кибр ҳалок қилди" деган эди.

Дарҳақиқат, илм олишнинг эрта ёки кечи бўлмайди ва ишончли олим топилса ундан илм олиш шартдир! Бу йўлда кибрланиш, уялиш ёки гап-сўзлардан қўрқиш кетмайди.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ "Уялувчи ва кибрланувчи одам илмга эришолмайди" деганлар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
    #Буюк_имом   #иқтибос

Зуҳд ва тақвода танилган Имом Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: “Абу Ҳанифа фиқҳда таниқли, парҳезда машҳур, илмда буюк эди”, деганлар.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.


👆 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Тарбия

Ўғил отага деди:
— Ахлатчи келди.
Ота деди:
— Ўғлим Ахлатчи бизмиз.
У тозаловчи, бизни тозалайди, бизга ёрдам беради...

Тарбия мана шундай бўлади.          
Тарбия мана шундай бўлиши керак.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ҒАЗАЛ

Жаҳони бевафодин охири бир кун кетар бордур,
Бу дунё бир работ, ҳар ким қўнуб бир-бир ўтар бордур.

Ишонма боғу роғинг, молу мулку тахту бахтингга,
Қуёшдин ибрат олғил, турмайин охир ботар бордур.

Агар минг йил умр кўрсанг, жаҳонға подшо бўлсанг,
Бўлуб хоки мазаллат, гўр аросида ётар бордур.

Ибодат айлағил тангриға доим, ухламай тунлар,
Имонингни саломат элтгали неча хатар бордур.

Йигитлик даврини сургил, қариб тоат қилурсан деб,
Савобингға худо муҳтож эмас, деб ўргатар бордур.

Ҳазиний, бандаликда, бас юрурсан бехабар, ғофил,
«Кироман котибайн»ким хайру шаррингни битар бордур.

Ҳазиний Ҳўқандийнинг
"Баёзи Ҳазиний" китобидан.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ВИТРДА ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШ
#намоз

CАВОЛ: Витр намозида қунут дуоси ёдимдан чиқиб, саждага кетибман. Намозим бузиладими ёки саждаи саҳв қилсам намозим комил бўладими?

💬 ЖАВОБ:  Намозингиз бузилмайди, намознинг охирида саждаи саҳв қилиш билан дуруст бўлиб кетади. Бу ҳақда “Фатавои Ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَمِنْهَا الْقُنُوتُ ، فَإِذَا تَرَكَهُ يَجِبُ عَلَيْهِ السَّهْوُ ، وَتَرْكُهُ يَتَحَقَّقُ بِرَفْعِ رَأْسِهِ مِنْ الرُّكُوعِ

“Витрда қунут дуосини ўқиш намознинг вожибларидан бири. Уни тарк қилиш саждаи саҳвни вожиб қилади. Рукудан бош кўтариши билан қунутни тарк қилган ҳисобланади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Якшанба  куни 
10-Ноябръ  2024йил,  
8- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

خَالِدِينَ فِيهَا ۚ حَسُنَتْ مُسْتَقَرًّا وَمُقَامًا.

"Улар ўша жойда мангу қолурлар. У энг гўзал қароргоҳ (энг гўзал) манзилдир!"(Фурқон сураси, 76-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: 
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ وَحِينَ يُمْسِي: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ مِائَةَ مَرَّةٍ لَمْ يَأْتِ أَحَدٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِأَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ إِلاَّ أَحَدٌ قَالَ مِثْلَ مَا قَالَ أَوْ زَادَ عَلَيْهِ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِىَّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ва кечқурун кирганда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни айтса, қиёмат куни бирор киши у келтирган нарсани келтира олмайди. Илло, у айтган нарсани айтган ёки ундан зиёда қилган киши келтириши мумкин, холос», - дедилар» (Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Саодатга яқинлар

Беш киши саодатга яқиндир:
1. Солиҳ ўғил. (ота-онасига яхшилик қилувчи фарзанд).
2. Солиҳа аёл.  (эрига итоатли, яхши хулқли аёл)
3. Вафодор дўст. (биродарига садоқатли, елкадош дўст)
4. Мўмин қўшни. (озори тегмайдиган, ишончли қўшни)
5. Фақиҳ олим. (динни яхши тушунган ва амал қилувчи олим)

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
8-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 10-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   06:52
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:40;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 25;
🕌Шом 17:10;
🕌Хуфтон 18:45

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:35;
🕌 Шом 17:10;
🕌 Хуфтон 19:00

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Ўлимидан Раҳмоннинг Арши ларзага келган саҳобий. Саъд ибн Муоз розиялллоҳу анҳу неча ёшида вафот этдилар?
Anonymous Quiz
18%
Ўттиз бир ёшида
36%
Ўттиз беш ёшида
32%
Ўттиз етти ёшида
13%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз алайҳиссалом "Жаннатга кирдим. Қадам товушларини эшитдим. Қарасам, олдимда    ........ турибди"-дедилар. У қайси саҳобия аёл эди?
Anonymous Quiz
26%
Ҳалимаи Саъдия розиялллоҳу анҳо
28%
Умму Сулайм розиялллоҳу анҳо
35%
Сумайя розиялллоҳу анҳо
11%
Энди билиб оламан
Анас розиялллоҳу анҳунинг оналари фарзандини Расулулоҳ алайҳис саломнинг хизматларига топширганда Анас розиялллоҳу анҳу неча ёшда эдилар?
Anonymous Quiz
47%
Ўн ёшда
36%
Ўн икки ёшда
8%
Ўн беш ёшда
9%
Энди билиб оламан
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ