QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.71K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
▶️. Биласизми..

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Кимки жума намозидан кейин "Ихлос" сурасини ва "Фалақ" сурасини ва "Нас" сурасини 7 маротабадан ўқиса Аллоҳ уни кейинги жума кунигача ёмонликлардан сақлайди...

Дўстларга ҳам юборинг

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).

Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Шанба  куни 
9-Ноябръ  2024йил,  
7- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ ۖ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ ۖ فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ

"Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар".
(Бақара сураси, 186-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: 

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: "خَيْرُكُمْ خَيْرُكُمْ لِأَهْلِهِ وَأَنَا خَيْرُكُمْ لِأَهْليِ"
(رواه الترمذي).

яъни: “Сизларнинг ичингиздаги энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Ваҳолангки, мен ҳам ичингизда аҳлимга энг яхши (муносабатда)ман” (Имом Термизий ривояти).


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳукамолар айтади:

"Эр аёли касал бўлганда билинади. Аёл эри камбағал бўлганда билинади.
Фарзандлар ота - оналари қариганда,
ака-укалар мерос тақсимланганда,
дўстлар қийинчиликда, қариндошлар бошга машаққат тушганда,
ҳақиқий муҳаббат манфаат тугаганида,
ҳақиқий мўмин эса бошига синов тушганда билинади.
Яна шундайлар борки, ҳолат ва вазиятга қараб ўзгараверганидан уларни билиш ўта мушкул иш".


👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
7-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 9-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   06:51
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:40;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 25;
🕌Шом 17:10;
🕌Хуфтон 18:45

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:35;
🕌 Шом 17:10;
🕌 Хуфтон 19:00

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қиёматда огоҳлантирувчи сурни қайси фаришта чолади?
Anonymous Quiz
21%
Микоил алайҳиссалом
62%
Исрофил алайҳиссалом
13%
Азроил алайҳиссалом
4%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизийн

ولی فکر ایت خدانینگ قدرتیغی
عچایب اشلاریغی صنعتیغی.

Вале фикр эт худонинг қудратига
Ажойиб ишларига санъатига
.

Лекин ҳар бир банда Аллоҳ таолонинг қудрати, санъати, унинг яратган мавжудот, махлуқотлари ҳақида фикр юритиши, иймон-эътиқодини мустаҳкам қилиши зарур. Биз  Аллоҳ жалла ва аълонинг ажойиб ишлари, санъати, бутун борлиқ, ундаги мавжудоту махлуқотлар, ер, осмон, кундузи, кечаси, сув ҳамда қуруқликдаги қудратлари, буларнинг барчаси борасида тафаккур қилишимиз, Аллоҳ таолонинг мана шундай қудрат соҳиби эканлигига иймон келтиришимиз ҳамда иймонизми мустаҳкам қилишимиз лозим. Ҳақиқий мўминнинг ҳаётда тутган чин йўли шу саналади
.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Солиҳ алайҳис саломнинг номи 8 марта зикр этилган

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Буюклар_бисотидан

Ҳаким ибн Ҳизам розияллоҳу анҳу Қурайшнинг катталаридан бўлишига қарамасдан Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан илм ўрганарди. Ҳолбуки, у Муоздан 50 ёш катта эди. Унга "Шу боладан илм ўрганасанми?" дейишганда, "Бизни кибр ҳалок қилди" деган эди.

Дарҳақиқат, илм олишнинг эрта ёки кечи бўлмайди ва ишончли олим топилса ундан илм олиш шартдир! Бу йўлда кибрланиш, уялиш ёки гап-сўзлардан қўрқиш кетмайди.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ "Уялувчи ва кибрланувчи одам илмга эришолмайди" деганлар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
    #Буюк_имом   #иқтибос

Зуҳд ва тақвода танилган Имом Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: “Абу Ҳанифа фиқҳда таниқли, парҳезда машҳур, илмда буюк эди”, деганлар.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.


👆 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ