QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
  Билишимиз зарур

Ҳанафий мазҳабимизнинг забардаст имомларидан Абу Жаъфар ат-Таҳовий “Ал-Ақидатут-Таҳовия” китобида:  “Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир”, деб келтирадилар. 

Имом Абу Ҳанифа, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва жумҳур уламолар “Баданий ибодатнинг савоби ўлганларга етади”, деганлар.  

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
"Духон" сураси фазилати 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради. Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар (Имом Термизий, Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади” (Имом Термизий ривояти).

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Исо раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади”.


Дўстларга ҳам улашинг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
44.Ad-Dukhan / الدخان
Abdulbosit Qobilov
Духон сураси (тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Жума  куни 
8-Ноябръ  2024йил,  
6- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ يَهْدِيهِمْ رَبُّهُمْ بِإِيمَانِهِمْ ۖ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ.

"Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. Наим жаннатларида остларидан анҳорлар оқиб турадир".
(Юнус сураси, 9-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Каҳф сураси

Абдулбосит қори

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
"Одамлар, ўлимдан қўрқманглар, сиз ундан ҳеч қаерга қочиб қутула олмайсиз, у албатта сизни топиб келади. Сиз қандай ҳолатда ўлиб кетишингиздан қўрқинг".

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
6-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 8-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   06:50
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:40;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 25;
🕌Шом 17:10;
🕌Хуфтон 18:45

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:35;
🕌 Шом 17:10;
🕌 Хуфтон 19:00

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо онамиз “Фил воқеаси”дан неча йил илгари таваллуд топганлар?
Anonymous Quiz
17%
Ўн йил
42%
Ўн икки йил
30%
Ўн беш йил
11%
Энди билиб оламан
Хадийжа онамизнинг насаблари Расулуллоҳ алайҳиссаломга нечанчи боболарида  бирлашади?
Anonymous Quiz
26%
Бешинчи боболари
45%
Еттинчи боболари
16%
Тўққизинчи боболари
14%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин  (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


🔗 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ