QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.73K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизийн

Кўнгилга кечса, кўзга тушса ҳар шай,
Эрур андин муназзаҳ Холиқу Ҳай. 

Аллоҳ жалла ва аъло инсоннинг ақл-тафаккур доирасида пайдо бўлган ҳар қандай ўй-хаёл, фикридан муназзаҳ ҳисобланади. Банда Аллоҳ таолони маълум бир чегара доирасида танийди. Аллоҳ таолонинг зоти, унинг улуғлиги, азамати, жамоли, буюклиги инсон тафаккуридан анча юқоридир.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Нуҳ алайҳис саломнинг номи 43 марта зикр этилган

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг сўнги васиятлари

Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) яраланганда, унга сут ичиришди. У сутни ичганда қорнидаги жароҳатларидан сут оқиб чиқиб кетди. Шунда шифокор унга: "Эй Амирул-мўъминин, васият қилинг, чунки сиз кўп яшамайсиз", деди. Ҳазрати Умар ўғли Абдуллоҳни чақириб, унга: "Ҳузайфа ибн Ямонни менга келтир", дедилар..

Ҳузайфа келди. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга мунофиқларнинг исмини айтган саҳобий эди. Бу исмларни Аллоҳ, Расули ва Ҳузайфадан бошқа ҳеч ким билмас эди.
Умар (розияллоҳу анҳу) белидан қон оқиб турган ҳолида Ҳузайфага: "Эй Ҳузайфа ибн Ямон, Аллоҳ номи билан сўрайман, Расулуллоҳ менинг номимни мунофиқлар қаторида зикр қилганмилар?-деб сўрадилар.
Ҳузайфа разияллоҳу анҳу сукут қилдилар ва кўзлари ёшланиб: "Расулуллоҳ мени бу сирга омонат қилиб қўйганлар, эй Умар. Мен буни сизга айта олмайман", дедилар.
Умар разияллоҳу анҳу яна сўрадилар: "Аллоҳнинг исми билан сўрайман, Расулуллоҳ менинг номимни ҳам улар орасида айтгандиларми?"
Шунда Ҳузайфа йиғлаб: "Сизга айтаман, бошқаларга айтмайман. Аллоҳга қасамки, сизнинг номингизни айтмаганлар", дедилар.
Шунда Умар ўғли Абдуллоҳга қараб: "Бу дунёда битта орзуим қолди", дедилар.
Абдуллоҳ: "У нима, отажон?", деб сўрадилар.
Умар розияллоҳу анҳу шундай дедилар: "Оиша онамизнинг ҳузурига бориб, унга шундай деб айт: 'Умар сизга салом йўллади, дегин, лекин амирул-мўъминин демагин, чунки мен энди мўъминларнинг амири эмасман. Умар ибн Хаттоб ўзини икки дўсти ёнига дафн этилиши учун сиздан изн сўрайди, дегин.
Абдуллоҳ  Оиша розияллоҳу анҳонинг олдига бориб салом берди ва киришга рухсат сўради. У кирганда, Оиша онамиз йиғлаётган эдилар. Шунда Абдуллоҳ шундай деди: "Умар ибн Хаттоб сизга салом йўллади ва ўзини икки дўстининг ёнига дафн этилиши учун сиздан рухсат сўрайди", деди.
Оиша онамиз: "Мен бу жойни ўзим учун сақлаб қўйган эдим, лекин бугун Умарни ўзимдан устун қўяман", дедилар.
Абдуллоҳ хурсанд қайтиб келиб: "Эй ота, рухсат бердилар", деди.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу юзини ерга қўйиб тупроққа ишқалади, Абдуллоҳ эса отасининг юзини кўтариб тўшагига қўйди. Умар ўғлига қараб: "Не учун юзимни ердан олиб қўйдинг?" деди. Абдуллоҳ: "Эй ота", деди. Умар розияллоҳу анҳу: "Отангнинг юзини ерга қўй, юзини ерга сурсин. Агар Аллоҳ кечирмаса, Умарнинг ҳоли не кечади", деб йиғладилар.
Умар розияллоҳу анҳу васият қилиб, ўғлига шундай дедилар: "Менга жаноза ўқила бошлаганда,  Ҳузайфани кузатгин. Агар Ҳузайфа менга жаноза ўқиса, мени Расулуллоҳнинг уйига олиб боринглар. Оишанинг эшиги олдига борганда: Эй онам, фарзандингиз Умар келди, деб айтгин, амирул-мўъминин демагин. Чунки, аввалги марта сўраганингда тирик бўлганим учун изн берган бўлишлари мумкин. Вафотимдан кейин эҳтимол фикрлари ўзгарар. Агар киришга рухсат берсалар, мени Расулуллоҳнинг ёнига дафн этинглар. Агар рухсат бермасалар, бошқа қабристонга дафн этинглар", дедилар.
Абдуллоҳ Умар розияллоҳу анҳунинг жанозасини ўқидилар. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ҳам жанозада қатнашдилар. Шундан кейин Абдуллоҳ хотиржам бўлиб Умар розияллоҳу анҳуни Расулуллоҳнинг уйлари томон олиб бордилар ва: "Эй онамиз, фарзандингиз Умар эшик олдида, рухсат берсангиз олиб кириб Расулуллоҳнинг ёнларига дафн этамиз", деди.
Оиша онамиз: "Киринлар", деб жавоб бердилар.
Шундай қилиб, Умар розияллоҳу анҳу икки дўстларининг ёнига дафн этилдилар.

Аллоҳ таоло Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан рози бўлсин ва у зотга раҳм қилсин.

Хулоса:
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ер юзини адолат билан тўлдирдилар ва жуда ҳам Аллоҳдан қўрқар эди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ алайҳиссалом у зотга жаннат билан ҳушхабар берган эдилар. Шунга қарамай у зот ўзларининг исмларини мунофиқларнинг қаторида зикр қилиб қолинишидан хавотирда бўлганлар.
Биз эса бугун ўзимиз ҳақимизда Аллоҳ розими ёки йўқлигини билмаймиз. Аммо ўзимизни ҳаммадан аъло мусулмон санаймиз, ўзгаларни имонини тафтиш қиламиз.
Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин.

👆 Яқинларга ҳам улашинг! Азизларим!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Гуноҳларга каффорат бўлувчи амаллар

1.
Алллоҳга иймон келтириш, ширкдан сақланиш ва солиҳ амаллар қилиш.
2. Катта гуноҳлардан четланиш.
3. Аллоҳга холисона тавба қилиш.
4. Истиғфор айтиш
5. Таҳоратни яхшилаб мукаммал қилиш.
6. Намоз ўқиш ва намоз ўқиш учун пиёда юриб бориш.
7. Садақа улашиш.
8. Ҳаж ва умра қилиш.
9. Мусибат келиши.
«Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортади» (Нисо сураси, 123-оят)
10. Рамазон рўзасини тутиш ва тунларини ибодат билан ўтказиш.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 7.11.2024
Жумодул аввал  — 5
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 7.11.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
05:30
Ифторлик бошланиши: 17 :05

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
САФАРДА СУННАТ ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли фатво ҳайъати аъзолари мусофир киши намознинг суннатларини ўқийдими?

💬 ЖАВОБ: Мусофир киши суннатларни тўлиқ ўқийди. Бу ҳақда ҳанафий мазҳабимизнинг энг мўътабар асарларидан бири бўлмиш Имом Сарахсийнинг “Ал-Мабсут” китобида шундай дейилади: “Сафар сабабли суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Сафарда фарз намозлар қаср қилиб (қисқартириб) ўқилади, лекин суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Уларни ўзи аслида неча ракаат бўлса, шунча ўқилади. Чунки, сафарда намозни қаср қилиб ўқиш Аллоҳ таолонинг амри билан бўлган ва у амр фақат фарз намозларига тегишлидир”.

Бу масала ҳақида  “Бадоеъус-саноеъ” китобида шундай дейилган: “Сафарда суннат ва нафл намозларини қисқартириб ўқиш йўқ.Чунки, (фарз намозларини) қисқартириш Аллоҳ таолонинг амри билан бўлган. Суннат ва нафл намозлари ҳақида бундай амр йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Пайшанба  куни 
7-Ноябръ  2024йил,  
5- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

"Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутинг ва жим бўлинг. шунда раҳм қилинурсиз", деган (Аъроф сураси, 204-ояти).


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳ таолонинг китобидан бир оят тингласа, унга битта савоб кўпайтирилиб берилади. Ким Қуръон тиловат қилса, унга қиёмат куни нур бўлади”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Банданинг “Аллоҳу акбар” (Аллоҳ улуғдир) дейиши, дунё ва ундаги барча нарсадан яхшироқдир”, дедилар.

“Жомеъу аҳкомил Қуръон” асаридан.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
5-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 7-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   06:49
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 25;
🕌Шом 17:10;
🕌Хуфтон 18:45

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:35;
🕌 Шом 17:10;
🕌 Хуфтон 19:00

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Куръони карим оятларида неча маротаба илмга ундаш бор?
Anonymous Quiz
15%
500 маротаба
45%
715 маротаба
26%
811 маротаба
14%
Энди билиб оламан
"Уялувчи ва кибрланувчи одам илмга эришолмайди" деганлар. Муаллифини топинг?
Anonymous Quiz
19%
Баҳоуддин Нақшбандий
39%
Имом Бухорий
34%
Жалолиддин Румий
8%
Энди билиб оламан
Куръони каримда: " Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз!", деб буюрган , қайси суранинг қайси оятида келган?
Anonymous Quiz
23%
Юсуф сураси, 43-оят
27%
Наҳл сураси, 43-оят
39%
Бақара сураси, 43-оят
11%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ