QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
3-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 5-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   06:46
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 25;
🕌Шом 17:10;
🕌Хуфтон 18:45

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:35;
🕌 Шом 17:10;
🕌 Хуфтон 19:00

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Аллоҳнинг амрига биноан, Мусо алайҳиссалом Бану Исроилнинг кўз ўнгида асолари билан тошни урганларида нечта булоқ отилиб чиққан?
Anonymous Quiz
18%
Ўнта
62%
Ўн иккита
9%
Ўн бешта
11%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Саботул_ожизийн

Ўзи бешубҳадир ҳам бенамуна,
Раво эрмас анга чуну чигуна.

Аллоҳ жалла ва аъло ўзидан ўзга тамомий махлуқотларни яратган яккаю ягона зотдир. Унинг ўхшаши, намунаси мавжуд эмас. Шу сабабдан Аллоҳ таолонинг зоти борасида турли хил саволлар, шубҳа-гумонларнинг пайдо бўлиши мутлақо мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг ҳақиқий мўмин бандалари бу каби шайтон алайҳи лаънанинг васвасаларидан иборат бўлган нарсалардан йироқ бўлиши лозим. Бундай фикрлар Ҳақ таолога раво эмас. Холиқ ва махлуқнинг ораси ҳеч қачон бир бўлмайди. Оламлар роббисининг шериги, ўхшаши йўқ. Аллоҳ жалла ва аъло ўзининг каломида буни таъкидлаган. “Ихлос” сураси бунинг яққол исботидир.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда Идрис алайҳис саломнинг номи 2 марта зикр этилган

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Мусибат, қийинчиликларга дучор бўлсангиз, ушбу зикрни кўп айтинг.

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Эй Али, сенга қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?" дедилар. "Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг, ё Расулуллоҳ", дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қийин аҳволга тушиб қолсанг, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм", деб айт. Чунки мана шу дуо билан Аллоҳ хоҳлаганича ҳар турли балолардан халос қилади», дедилар.

Молик Ашжаъийнинг ўғли асирга тушиб қолганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга одам юбориб "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳ"ни кўп айтишни буюрганлар. Натижада ўғли асирликдан халос бўлган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ўз тажрибаларида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳ"ни айтиш билан мушкуллари осон, бало-офатлари даф бўлишини кўп синаб кўрганлар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Шаҳодатнинг мукофоти

Юсуф алайҳиссалом Мисрга под­шоҳ бўлганларидан кейин бир куни қасрдан кўчага қараб турсалар, жулдур кийимдаги нотавон бир йигит­га кўзлари тушди. Унинг ҳолатига раҳмлари келиб, қалблари эзилди.
Шу онда Жаброил алайҳиссалом келиб: – Эй Юсуф, сиз бу йигитни тани­дингизми? – деб сўрадилар.
Юсуф алайҳиссалом: – Йўқ, – де­дилар. .
Жаброил алайҳиссалом: – Эслай­сизми, Миср азизининг хотини сизни ортингиздан қувиб ки­йимингизни орқадан йиртиб юборганда, Миср азизига гувоҳлик учун бешикда ётган эмизикли болани олиб келишган ва у гўдак сизни беайб эканингизга гувоҳлик берган эди. Шу гўдакнинг гапига кўра Азиз сизни кечирган эди.
Юсуф алайҳиссалом: – Ҳа, албатта эслайман, – дедилар.
Жаброил алайҳиссалом: – Ўша гўдак мана шу йигит бўлади, – дедилар.
Юсуф алайҳиссалом йигитни ҳузур­ларига ча­қиртириб келдилар ва унга жуда катта илтифот кўрсатдилар, эгнига янги либослар кийдирдилар.
Буни кузатиб турган Жаброил алай­ҳиссалом табассум қилдилар.
Жаброилнинг табассум қилганини кўрган Юсуф алайҳиссалом: – Эй Жаб­роил, нега табассум қил­япсиз? Мен унинг ҳақидан озроқ нарса бердимми? – деб сўрадилар.
Жаброил алайҳиссалом: – Йўқ. Ме­нинг табассум қилишимнинг боиси, СИЗ унинг бир мартагина гувоҳлик бергани учун шунча иззат-икром кўр­сатдингиз. Аллоҳ таоло Ундан бошқа илоҳ йўқ эканига бир кунда бир неча марта шаҳодат калимасини айтиб гувоҳлик берадиган бандасига қанча иззат-икром кўрсатишини ўйлаб табассум қилдим, – дедилар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зарур_дуолар

Андижонда ёмғир ёғмоқда

🌧🌧🌧

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

Ё Аллоҳ, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг. @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба  куни 
6-Ноябръ  2024йил,  
4- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

رَبَّنَا وَلَا تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْرًا كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِنَا ۚ رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ ۖ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا ۚ أَنْتَ مَوْلَانَا فَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ.

"Эй Раббимиз, агар унутсак ва хато қилсак, бизни койима! Эй Раббимиз, биздан олдин ўтганларнинг зиммасига ортган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт!"(Бақара сураси, 286-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар гуноҳ қилсангиз, гуноҳингиз ер билан осмонгача бўлиб кетса ҳам тавба қилсангиз, Аллоҳ таоло кечиради. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сиз гуноҳ қилмаганингизда Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур”. 
Имом Аҳмад ва Муслим ривоят қилишган.

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ёд олинган нарса илм эмас, Манфаат берган нарса илмдир.

Имом Шофеъий

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
4-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 6-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   06:47
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 25;
🕌Шом 17:10;
🕌Хуфтон 18:45

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:35;
🕌 Шом 17:10;
🕌 Хуфтон 19:00

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қайси сура ўқилган уйдан Шайтон қочади?
Anonymous Quiz
66%
Бақара сураси
16%
Фотиҳа сураси
17%
Фалақ сураси
2%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз алайҳиссалоту қайси сурани камбағалликдан узоқ қилади, кенг ризққа сабаб бўлади деганлар?
Anonymous Quiz
7%
Ёсин сураси
18%
Мулк сураси
74%
Воқеа сураси
2%
Энди билиб оламан