QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизийн

انینگ فرمانیدین هیچ کیم قوتولمس
توانادور همیشی اوزگی بولماس.

Анинг фармонидин ҳеч ким қутулмас,
Тавонадур хамиша ўзга бўлмас.    

Аллоҳ таоло Маликул-мулк, подшоҳларнинг подшоҳи, тамомий борлиқнинг эгаси бўлган зот. Унинг амру фармонидан ҳеч ким қутулмайди, унинг фармонидан ҳеч нарса, ҳеч ким ташқарида бўлмайди. У ҳамиша қодир бўлган зотдир. Бирор лаҳзага ҳам тавоно, яъни қодирлик қудратини йўқотмайди.   

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримдаги вақт номлари билан келган суралар-Фажр, Лайл, Зуҳо, Аср

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ТАРБИЯ

«Ҳозир олдингларга Абу Жаҳлнинг ўғли Икрима киради. Зинҳор базинҳор унинг олдида отасини ёмон сўз билан эсламанглар!»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг инсон туйғусини риоя қилиш борасида умматга берган дарсларидан

Ота-онам сизга фидо бўлсин, я Расулуллоҳ ﷺ


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
​​НИКОҲДА ЭР ВА АЁЛ БИР-БИРИНИНГ РОЗИЛИГИНИ ЭШИТИШ ШАРТМИ?

CАВОЛ: Киёв никоҳ пайтида қулоғи оғирлиги учун келинни "топширдим", деган гапини эшитмаган. Шу никоҳ жоизми?

ЖАВОБ:
Бу никоҳ жоиз бўлмаган. Зудлик билан қайтадан никоҳ ўқитиб олишлари лозим. Чунки куёвнинг қулоғи кар эмас, балки оғирроқ холос. Баландроқ овоздаги гапларни эшита олади. Никоҳнинг шартларидан бири никоҳланувчилар (келин-куёв) бир-бирларининг розиликларини ифодаловчи сўзларни эшитишлари лозим. Шунингдек, гувоҳлар ҳам келин-куёвнинг шу гапларини эшитишлари шартдир. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:

وشرط سماع كل من العاقدين لفظ الآخر ليتحقق رضاهما.
  
“Никоҳланувчиларнинг никоҳланишга рози эканликлари маълум бўлиши учун ҳар иккиси ҳам бир-бирларининг гапларини эшитишлари шарт”. Чунки розилик қалб иши бўлгани сабабли уни ўзга томон билиши  учун тил билан ифодалаш керак бўлади.
  
Агар келин ёки куёвнинг қулоғи кар бўлиб, эшитишдан буткул маҳрум бўлган бўлса, бу ҳолатда ёзиш, уни ҳам билмаса, розиликни ифодаловчи ишора қилиш каби ишлар билан никоҳланадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
   Ҳижрий ойлар

  Ҳижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир. Чунки, Рамазон ойи, ҳаж ойи, мавлид ойи  ва бошқа ибодат ойлари ушбу хижрий ойларига боғлиқдир:


  1. Мухаррам - المحرم
  2. Сафар - صفر
  3. Робиьул-аввал - ربيع الاول
  4. Робиьус-соний - ربيع الثانى
  5. 👉Жумадул-увлa- جمادى الأولى
  6. Жумадул-ахир - جمادى الآخرة
  7. Ражаб - رجب
  8.  Шаъбон -شعبان
  9. Рамазон - رمضان
  10. Шаввол - شوال
  11. Зул-қаъда - ذوالقعدة
  12. Зул-ҳижжa - ذو الحجة

👆 Ёдлаб олинг ва дўстларга юборинг.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Биласизми..

«Жумодул аввал» ва «Жумодул ахир» – «жумод» дегани музлаш, қотиб қолиш деганидир. 5 ва 6-ойларнинг бундай номланишига сабаб айнан ушбу икки ойда сувлар музлаган.

Бу ҳодисалар Килоб даврида ойларни номлаётганда содир бўлгани учун араблар шу номларни беришган.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_лойиҳа #bizning_allomalarimiz
БИЗНИНГ АЛЛОМАЛАРИМИЗ: ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ (1-cон)

☪️ Мовароуннаҳр мутафаккирларининг илмий-маънавий мероси, жаҳон илм-фани, цивилизация ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси дунё олимлари ҳамда жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳамиша юксак эътироф этилади.

🗣“Бизнинг алломаларимиз” номли янги лойиҳада юртимиз олимларининг илмий кашфиётлари ва маънавий меросларига оид маълумотлар баён этилади.

Лойиҳамизнинг илк сони ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳазратларининг илмий меросларига бағишланди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Якшанба  куни 
3-Ноябръ  2024йил,  
1- Жумодул аввал 1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَيَجْعَلُ لَهُمُ الرَّحْمَٰنُ وُدًّا.

“Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Раҳмон, яъни Аллоҳ муҳаббат пайдо қилур”(Марям сураси, 96-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: 
عن أبي هُرَيرةَ رَضِيَ اللهُ عنه قال: قال صلَّى اللهُ عليه وسلَّم:   من كان يؤمِنُ باللهِ واليَومِ الآخِرِ فلْيُكْرِمْ ضَيفَه، ومَن كان يؤمِنُ بِاللهِ واليَومِ الآخِرِ فلْيَصِلْ رَحِمَه، ومن كان يؤمِنُ باللهِ واليَومِ الآخِرِ فلْيَقُلْ خَيرًا أو لِيَصمُتْ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!”, - дедилар (Муттафақун алайҳ).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳунар ўрган, чунки ҳунарда кўп сир,
Ёпиқ эшикларни очар бирма-бир.

Низомий Ганжавий

Кимдир орзу-истакларига илм орқали эришса, кимдир касб-ҳунари билан етишади. Илму маърифат ва касбу ҳунар ҳамма замонда кишилик жамияти тараққиёти учун муҳим омил бўлиб келган.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
1-Жумодул аввал
        м. 2024 йил 3-Ноябръ


🌇 Қуёш вақти   06:44
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 30;
🕌Шом 17:15;
🕌Хуфтон 18:50

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:40;
🕌 Шом 17:15;
🕌 Хуфтон 19:05

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Ҳанафий мазҳаби бўйича кимларга закот бериб бўлмайди?
Anonymous Quiz
28%
Фақат зиммийга
26%
Мажнун ва ёш болага
31%
Мажнун ва зиммийга
14%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз алайҳиссалоту васаллам Қуръон ўқимайдиган мўминни қайси мевага ўҳшатганлар?
Anonymous Quiz
9%
Хурмога
14%
Анжирга
68%
Лимонсимон ўсимликка
9%
Энди билиб оламан