QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Сешанба куни 
29-Октябръ  2024йил,  
26- Робиъус-соний  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

فَإِذَا فَرَغْتَ فَانْصَبْ وَإِلَى رَبِّكَ فَارْغَبْ
     яъни: “Бас, (эй, Муҳаммад!) Қачонки, (намоздан) фориғ бўлсангиз, (ўрнингиздан) туринг ва Раббингиз сари рағбат (билан дуо) қилинг!”  (Шарҳ сураси 7-8-оятлар).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ нарса еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Бир шам бошқа шамни ёқса ўз нуридан ҳеч нарсани йўқотмайди. Аксинча, зулматни ёритишга ёрдам беради.

✍️ Мавлоно Румий

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
26-Робиъус соний
        м. 2024 йил 29-Октябръ


🌇 Қуёш вақти   06:39
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:30;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 35;
🕌Шом 17:20;
🕌Хуфтон 18:55

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:10;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:45;
🕌 Шом 17:20;
🕌 Хуфтон 19:10

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қуйидаги қайси сўз "яҳшиликка маблағ чиқариш" деган маънони билдиради?
Anonymous Quiz
54%
Ҳайрия
17%
Нафақа
25%
Садақа
4%
Энди билиб оламан
Қўл билан таом еганда нечта бармоқ билан олинади?
Anonymous Quiz
60%
3 та
24%
4 та
14%
5 та
2%
Энди билиб оламан
Ҳанафий, Моликий ва Шофеъий мазҳаблари меҳмонга зиёфат қилишни суннат деганлар. Ҳанбалийлар нима дейдилар?
Anonymous Quiz
15%
Фарз
43%
Вожиб
31%
Мустаҳаб
11%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизийн

Уёлма маърифатни ўрганурдин,

Танур жойинг бўлур, қолсанг танурдин.  

Банда илм олиш ҳамда эътиқодот борасидаги нуқсонларини тўлдиришда мўътабар манбалардан фойдаланиши, тўғри йўл кўрсатадиган юрт уламоларидан сўраб, билимини бойитиши ва бундан асло уялмаслиги лозим. Aгар банда Aллоҳ жалла ва аълони танишдан қолиб, эътиқодотлари мустаҳкам бўлмай умр кечирадиган бўлса, қиёматдаги жойи қизиган дўзах бўлиб қолиши мумкин. Барча нарсага илм орқали эришилади. Сабаби, илм барча нарсадан устун саналади. Ибодатларнинг энг афзали, энг улуғи ҳам илм ҳисобланади. Ҳамма нарсага нур, бу – илм, ундан кейин амал ва ихлос. Илм ўргангандан кейин унга амал қилинади, амал қилганда ҳам ихлос билан қилиш керак. Буларнинг барчаси Aллоҳ таолонинг ризолиги учун бўлиши зарур. 

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони каримда "Мунжия"
(Нажот берувчи) деб номланган сура- Мулк сураси

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Сизни саодатга етакловчи
тўққизта амал:

🔷 Саодатни истасангиз, намозни ўз вақтида қоим қилинг!

🔷Ёруғ юзли бўлишни истасангиз, тунги намозни одат қилинг!

🔷Фаровонликни истасангиз, қуръон тиловатини тўхтатманг!

🔷Саломатликни истасангиз, нафл рўзаларни қўлдан бой берманг!

🔷Роҳатни истасангиз, истиғфорни ҳеч қўйманг!

🔷Ғам-қайғуни йироқлашини истасангиз, дуони канда қилманг!

🔷Фалокот кўтарилишини истасангиз, "ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи" калимасини тилга жо айланг!

🔷Барака истасангиз, Набий алайҳиссаломга салавот йўлланг!

👆Машаққатсиз савобга эришишни истасангиз, мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ФАРЗ ИБОДАТЛАРНИНГ САВОБИНИ ЎЗГАЛАРГА БАҒИШЛАШ ЖОИЗМИ?
#намоз

CАВОЛ: Кўпинча гувоҳ бўламизки, баъзи намозхонлар намозларидан кейин ўқилган барча намозларини (фарз, суннат) савобларини ўтганларга бағишлайдилар. Фарз ибодатларни савобини ҳам ўтганларга бағишлаш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Ибодатларнинг савобини марҳумларга бағишлаш жоиз. Ҳаттоки фарз ибодатларни савобини ҳам. "Раддул муҳтор" китобида шундай дейилади:

وفي البحر: من صام أو صلى أو تصدق وجعل ثوابه لغيره من الاموات والاحياء جاز، ويصل ثوابها إليهم عند أهل السنة والجماعة، كذا في البدائع، ثم قال: وبهذا علم أنه لا فرق بين أن يكون المجعول له ميتا أو حيا.
والظاهر أنه لا فرق بين أن ينوي به عند الفعل للغير أو يفعله لنفسه بعد ذلك يجعل ثوابه لغيره، لاطلاق كلامهم، وأنه لا فرق بين الفرض والنفل اه.

“"Баҳр" китобида: "Бирор киши рўза тутса ёки намоз ўқиса ёки садақа берса ва шу ишни савобини вафот этганларга ва тирикларга бағишлаш жоиз. Аҳли сунна вал жамоа наздида унини савоби уларга етиб боради. "Бадоиъ" китобида ҳам шундай келган. Сўнгра мусанниф (Ибн Обидин) айтадилар: "Юқоридаги сўзлардан маълум бўладики, савоб ҳадя қилинаётган инсон вафот этган ёки тирик бўлишини фарқи йўқдир. Яна, бир ибодатни бошқа инсон учун, деб ният қилиши ёки уни ўзи учун қилиб, савобини бошқага бағишлашининг фарқи йўқлиги уламолар сўзларининг умумийлигидан маълумдир. Қолаверса савобини бағишлашда фарз ва нафл ибодатлар ўртасида ҳам фарқ йўқлиги очиқдир” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
​​ Шайтонни қувиш сабабларидан

1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали.
2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали.
3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан.
4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, “бисмиллаҳ” айтиш орқали.  
5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан.
6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан.
7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан.
8. Намозда васваса бўлганда: “Аъузу биллаҳи мин ханзаби” деб,  сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан.
9. Масжидга кирганда: “”Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик”, дуосини айтиш билан. Маъноси, “Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин”.
10. Қуръон тиловат қилганда: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи” дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни 
30-Октябръ  2024йил,  
27 Робиъус-соний  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَكُلُوا وَاشْرَبُوا وَلَا تُسْرِفُوا

«Енглар, ичинглар, (лекин) исроф қилманглар»("Аъроф" сураси, 31-оят);

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ