QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Душанба куни 
28-Октябръ  2024йил,  
25- Робиъус-соний  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَلْتَنظُرْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ لِغَدٍ وَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ إِنَّ ٱللَّهَ خَبِيرٌۢ بِمَا تَعْمَلُونَ

"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эрталик учун нима тақдим қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир" (Ҳашр сураси, 18-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир. Сизларнинг менга энг ёқмайдиганингиз, қиёмат куни мендан энг узоқ ўтирадиганингиз сергап (бировга гап бермайдиган), тили узун ва мутафайқиҳингиздир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сергап ва тили узунни биламиз, мутафайқиҳлар кимлар?» дейишди. «Мутакаббирлар», дедилар» (Имом Термизий ривоят қилганлар).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Робиъус-соний  ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Эй инсонлар, Ошиқ бўлинг!

Қора кўзларга эмас, қора кўзларни яратган Зотга Ошиқ бўлинг!
Гулга эмас, уни йўқдан бор қилганга ошиқ бўлинг!..

Жалолиддин Румий роҳимаҳуллоҳ


👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
25-Робиъус соний
        м. 2024 йил 28-Октябръ


🌇 Қуёш вақти   06:38
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:25;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 40;
🕌Шом 17:25;
🕌Хуфтон 19:00

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:50;
🕌 Шом 17:25;
🕌 Хуфтон 19:15

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қуръони каримдаги қайси суранинг номи "Момақалдироқ" деган маънони англатади?
Anonymous Quiz
35%
Раъд сураси
20%
Наҳл сураси
35%
Анкабут сураси
10%
Энди билиб оламан
Тил билан нутқ қилиб, дил билан тасдиқлаб, жисм билан амал билишимиз керак бўлган нарса нима?
Anonymous Quiz
24%
Зикр
57%
Иймон
15%
Дуо
4%
Энди билиб оламан
"Истихора" сўзи қандай маънони англатади?
Anonymous Quiz
3%
Бойлик сўраш
45%
Яҳшилик сўраш
46%
Омонлик сураш
6%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизийн

Ақийда билмаган шайтона элдур,

Агар минг йил амал деб қилса, елдур.  

 Aқида-эътиқодот илми, асосан, иймондаги еттита фарз, Aллоҳ жалла ва аълога, унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қазойи қадарга, қиёматда қайтадан тирилишга иймон келтириш ҳисобланади. Бошқа масалалар мана шу асосдан келиб чиқиб, ҳар хил қарашлар келиб чиқаверади. Aммо Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи икромлар, тобеинлар, мана шу пайтгача келган салафлар амал қилиб келган эътиқодотлари аҳли сунна вал жамоа эътиқодидир. Хусусан, Aбу Мансур Мотурудий Самарқандий раҳимаҳуллоҳ бобомиз эътиқодот борасидаги 2та аҳли сунна имомларидан бирилар. Ҳанафий мазҳабида эътиқодот мана шу зотнинг эътиқодлари бўйича адо этилади.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Каъбанинг ичида нозил бўлган оят- Нисо сурасининг 58-ояти

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳақиқий дўст

Буюк саҳобий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Қанча дўстингиз бор?
У зот шундай жавоб бердилар:
- Буни ҳозир билмайман, чунки бугун дунёда иқболим келиб турибди, ҳамма менинг дўстим. Бу нарсани дунё мендан юз ўгирганда билишим мумкин. Дўстнинг яхшиси - дунё мендан юз ўгирганда менга иқбол қилувчисидир.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
​​ИЖАРАЧИ УЙДАН ОЙНИНГ ЎРТАСИДА ЧИҚИБ КЕТИШИ
#ижара

CАВОЛ: Мен ижарада тураман. Ойлик тўлов пулини келишганман. Яқинда янги уйим таъмири тугаб чиқиб кетадиган бўлдим. Янги ойдан 10 кун ўтиб қолди. Мен ижарани ўн кунга тўлайманми ёки бир ойгами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида ижара битимида фойдаланиш муддати аниқ қилиб олиниши керак. Масалан, бир уйни ижара олишда ундан фойдаланиш муддати ва унга бериладиган ижара ҳақини аниқ белгилаб олиш лозим. Ижара ҳақини бир бутун қилиб ёки ҳар ойда бўлиб бериш мумкин. Аммо бир уйни яшаш учун ижарага олинганда қанча туриш айтилмаса, лекин ҳар ойига шунчадан ижара ҳақи тўлайман деса, ижара биринчи ой учун тузилган бўлади. Агар ой тугаганда чиқиб кетмай, кейинги ойнинг аввалида ҳам уйда тураверса шу ойга ҳам ижара битими тузилган бўлади. Бу хусусда “Мухтасарул виқоя” китобида:
إجَارَةُ دَارٍ كُلَّ شَهرٍ بِكَذَا بِلَا بَيَانِ المُدَّةِ في وَاحِدٍ فَقَط، وفِي كُلِّ شَهرٍ يَسكُنُ فِي أَوَّلِهِ،
   “Уйни ижара муддати айтилмасдан ҳар ой учун шунча ҳақ эвазига ижарага бериш аввалги бир ой учун, шунингдек, аввалги кунларида турилган кейинги ҳар бир ой учун ҳам ижара дуруст бўлади”.
   Сизнинг ҳолатингизда бир ой тугагандан кейин, кейинги ойнинг аввалида туриб қўйган ой учун ҳам ижара битими тузган ҳисобланасиз ва бир ойлик ижара ҳақи тўлайсиз. Бироқ, уй эгаси ўзи рози бўлиб турмаган кунларингиз учун ижара ҳақидан кечса ва сиз турган кунингиз учун ҳақ тўласангиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Муҳаббат - Аллоҳ яхши кўрган нарсани яхши кўришинг, Аллоҳ ёмон кўрган нарсани ёмон кўришинг, яхши ишларнинг барчасини қилишинг, Аллоҳдан тўсадиган барча нарсадан юз ўгиришинг, Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмаслигинг, мўминларга меҳрибон, кофирларга қаттиққўл бўлишинг ва динда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга эргашишингдир.

Зуннун Мисрий.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Эртадан бошлаб намоз вақтлари
29.10.2024й.Андижон вақти билан

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ота-онанинг фарзандида
ўн ҳаққи бор:

1.  Ота-она оч қолса, тўйдиради.

2.  Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради.

3.  Иш буюрса, бажаради.

4.  Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

5.  Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади.

6.  Ота-онага юмшоқ гапиради.

7.  Исмларини айтиб чақирмайди.

8.  Уларнинг ортида юради.

9.  Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

10.   Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:

1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.

2.  Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...

3.  Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан...

“Ҳикматлар хазинаси” китобидан.

Ота-оналаримизни қадрларига етайлик!

👆 Яқинларга ҳам улашинг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ