QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
#mutolaa #sunnat
🌙 УНУТИЛГАН СУННАТ (ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИ)

🗣
Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:

يا رسولَ اللهِ علِّمْني كلماتٍ أَدْعو بهِنَّ

“Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай”, деди.

У зот алайҳиссалом:

قال: تُسبِّحينَ اللهَ عَشْرًا وتَحمَدينَه عَشْرًا وتُكبِّرينَه عَشْرًا ثُم سَلي حاجَتَكِ

“Ўн марта тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ”), ўн марта таҳмийд (“Алҳамдулиллаҳ”) ва ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”) айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло:

فإنَّه يقولُ: قد فعَلْتُ قد فعَلْتُ

“батаҳқиқ амалга оширдим”, “батаҳқиқ амалга оширдим”, деб айтади”, дедилар (Имом Термизий ва Насоий ривояти).

💬 Ушбу ҳадисда саҳобия аёлларнинг илмга рағбати, дуо қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилиш лозимлиги, дуонинг ижобат бўлиши каби бир қанча фойдалар мужассам.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни 
24-Октябръ  2024йил,  
21- Робиъус-соний  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ
"Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин" (Ҳумаза сураси, 1-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

عَجَبًا لِأَمْرِ الْمُؤْمِنِ، إِنَّ أَمْرَهُ كُلَّهُ لَهُ خَيْرٌ وَلَيْسَ ذَلِكَ لِأَحَدٍ إِلَّا لِلْمُؤْمِنِ، إِنْ أَصَابَتْهُ سَرَّاءُ شَكَرَ وَكَانَ خَيْرًا لَهُ، وَإِنْ أَصَابَتْهُ ضَرَّاءُ صَبَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ (رواه مسلم)
    яъни: “Мўминнинг иши ажабланарли. Унинг ҳамма иши унга яхшиликдир. Бу фазилат фақат мўминга бўлади. Унга хурсандчилик етса, шукр қилади, бу унга яхши бўлади. Унга ёмонлик етса, сабр қилади, бу унга яхши бўлади” (Имом Муслим ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Илмдан бир бобни ўрганиб бирор мусулмонга ўргатишим мен учун бутун дунёни Аллоҳни йўлида садақа қилишимдан яхшироқдир".

📙 "Ал фақиҳ вал мутафаққиҳ".

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
21-Робиъус соний
        м. 2024 йил 24-Октябръ


🌇 Қуёш вақти   06:33
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 45;
🕌Шом 17:30;
🕌Хуфтон 19:05

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:00;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:55;
🕌 Шом 17:30;
🕌 Хуфтон 19:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
"Сажда" сўзининг луғавий маъноси қандай?
Anonymous Quiz
47%
Бош қўйиш
9%
Эгилиш
38%
Бўйсуниш
5%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизийн

Тонимоқ Тангрини тонмоқ ҳаводин,

Кейин турмоқ фиоли нораводин.  

 Қуллик Aллоҳ жалла ва аълонинг муштоқи бўлиш, ўзидан фоний бўлиш, Aллоҳ таолога боқий бўлиш, уни таниш, унга иймон келтириш, ҳавойи нафсдан батамом тониш, шу билан бирга, норавон, нодуруст бўлган, шариат, Худойи Расул қайтарган гуноҳ, мункар ишлардан орқада, туриш ҳисобланади. Aллоҳ жалла ва аъло: “Роббисининг азаматидан хавф қилиб яшаган, нафсини ҳавосидан қайтарган, Aллоҳнинг марҳаматидан умид қилиб, қайтарганидан қайтган, буюрганига амал қилиб яшаганларнинг оҳир-оқибат эгаллайдиган жойи жаннатдир “ деб марҳамат қилган. 

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қурьони каримда ҳамма оятида Аллоҳнинг исми зикр қилиган сура-Мужодала сураси

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КАМ ҚОЛГАНИ САБАБЛИ ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Киши бомдод намозини охирги вақтларига уйғониб қолса, тахорат қилса намозга улгурмаса, тахоратга деб таяммум қилиб намозни адо етиб қараса жунуб ҳолатда бўлса адо етган намози қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдод намози, жумладан беш вақт намоз ва жума намозининг вақти кам қолгани сабабли таҳоратнинг ўрнига таяммум қилиш жоиз эмас.
   Юқоридаги ҳолатда таяммум қилганидан кейин жунуб бўлгани маълум бўлса, ғусл қилиб, кейин бомдодни ўқийди. Акс ҳолда ўқиган бомдод намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
​​​​ НАМОЗ НИМА?

Намоз – ризқни кўпайтирадиган, Cоғликни сақлайдиган, Aзиятни кўтарадиган, Дардни аритадиган, Қалбни кучайтирадиган, Юзни ёруғ қиладиган, Руҳга шодлик улашадиган, Дангасаликка барҳам берадиган, Бадани тетиклаштирадиган, Куч бағишлайдиган, Қалбни очадиган, Руҳни қувватлайдиган, Қалбни нурга тўлдирадиган, Неъматни муҳофаза қиладиган, Адоватни йўқотадиган, Барака келтирадиган,
Шайтондан узоқлаштирадиган, Раҳмонга яқинлаштирадиган амалдир!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
🤲 Аллоҳим! Бизни Набийингнинг ҳавзаларидан шундай баҳраманд қилгинки, ундан кейин мутлақо чанқамайлик!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ