QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.78K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
20-Робиъус соний
        м. 2024 йил 23-Октябръ


🌇 Қуёш вақти   06:31
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 45;
🕌Шом 17:30;
🕌Хуфтон 19:05

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:00;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:55;
🕌 Шом 17:30;
🕌 Хуфтон 19:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассаллам кимнинг дуосидан қўрқишни ва Аллоҳ билан унинг дуоси орасида парда йўқлигини таъкидлаганлар?
Anonymous Quiz
40%
Етимнинг
7%
Мискиннинг
49%
Мазлумнинг
4%
Энди билиб оламан
Абу Ҳурайра розиялллоҳу анҳу қайси қабиладан эдилар?
Anonymous Quiz
41%
Қурайш қабиласидан
18%
Давс қабиласидан
33%
Бану Қурайза қабиласидан
7%
Энди билиб оламан
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассаллам ким ҳақида: "У ҳаёли инсон, ундан Аллоҳнинг фаришталари ҳаё қилади, нима учун мен ҳаё қилмайн", деганлар?
Anonymous Quiz
18%
Абу Зарр Ғифорий розиялллоҳу анҳу
50%
Усмон ибн Аффон розиялллоҳу анҳу
25%
Умар ибн Хаттоб розиялллоҳу анҳу
7%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизийн

Аллоҳ таолони танимоқ баёни

Недур қуллуқ ани муштоқи бўлмоқ,

Ўзидин фони Ҳақға боқи бўлмоқ.   

Қуллик нима? Ҳақиқий қуллик, ҳамма нарсадан аввал Aллоҳ жалла ва аълонинг муштоқи бўлиш ҳисобланади. “Муштоқ” сўзи “хоҳлаш, исташ” маъноларини англатади, яъни доим Aллоҳ таолони хоҳлаб туришдир. Кун давомида, тонгдан тунгача, уйқуда ҳам доим Aллоҳнинг иштиёқида, унинг шавқида бўлиш ҳақиқий қулликдир. Шу билан бирга, қуллик ўзидан фоний бўлиш, ўзини унутиш, Ҳақ таолога боқий бўлишликдир. Бу ҳаётдан асл мақсад инсоннинг шахс, нафс хоҳишидан тийилиб, Aллоҳ таолога боқий бўлиши, биргина унинг розилиги билан яшашидир. Aслида Aллоҳ таоло шу учун инсонга вужуд берди, йўқдан бор қилди.

Aллоҳ таоло айтадики: “Эй бандам, сен мени эсла, мен сени эслайман”. Aллоҳ жалла ва аъло зокир бандаларини эслайди. Ғофил бандаларини эса эсламайди. 


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қурьони каримда суранинг таркибида умуман "м" ҳарфи ишлатилмаган сура- Кавсар сураси

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТМА

🌧 Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).

Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Юсуф алайҳиссалом

пайғамбар, мен эса...


Умар розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳу Баҳрайнга волий этиб тайинланади. Бир сафар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадинага келганида ёнида ўн минг дирҳам пул бор эди. Уни кўрган Умар розияллоҳу анҳу Абу Ҳурайрага: “Буларни ўзлаштирдингми, эй Аллоҳнинг ва Китобининг душмани”, деди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Мен Аллоҳнинг ва Китобининг душмани эмас, балки у иккисига душман бўлганларнинг душманиман”, деди. “Унда булар сенга қаердан келди”, деди халифа. “Отим бор эди, туғди. Уни сотиб, пулини тижорат учун айлантиришга бердим”, деди Абу Ҳурайра. Умар розияллоҳу анҳу бу ҳолатни текшириб кўрди ва пулни қаердан олганини аниқлагач, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга бу пул ҳалол эканини англаб етди ва унинг волийлик ишлари баракасини
сўраб дуо қилди.
Умар розияллоҳу анҳу унга: “Ёмон кўрсанг ҳам сенга яхшиликни истаб шундай қилдим”, деди ва Юсуф алайҳиссалом ҳақларида сўз очмоқчи эди, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Юсуф алайҳиссалом пайғамбар бўлган. Мен эса, Абу Ҳурайраман, билмасдан гапиришдан қўрқаман, чунки таъзирим берилиши,
молим тортиб олиниши ва шаънимга ёмон сўзлар айтилиши мумкин”, деди.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
​​БЎҒОЗ ДЕБ СОТИЛГАН ҲАЙВОН АЙТИЛГАНДЕК ЧИҚМАСА
#савдо

CАВОЛ: Ҳайвон савдосида бўғоз деб сотилган ҳайвон бўғоз чиқмай қолган ҳолати кўп кузатилади. Шу ҳолатда харидор қайтариб олиб келса, сотган одам қайтиб олиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда харидор ихтиёрли ҳисобланади. Агар қайтиб бераман, деса, сотувчи қайтариб олади. Чунки ҳайвон савдода айтилгандек чиқмаган.
   “Мабсути Сарахсий”да бу ҳақда қуйидагилар айтилган:
ولو اشترى ... على أن هذا الحيوان حامل فوجدها غير حامل، جاز البيع وله الخيار
   “Харидор ҳайвонни бўғоз деб сотиб олгандан кейин у бўғоз бўлиб чиқмаса, савдо дуруст бўлади. Лекин харидор савдони бузиш ва ҳайвонни қайтариб бериш ихтиёрига эга”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Исломда таомдан олдин икки қўлни ювиш диний таълимотлар орасига қўшилган ва у «барака» деб аталган.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таомнинг баракаси ундан олдин (икки қўлни) ювишдир ва ундан кейин (икки қўлни) ювишдир», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


Олим ва катта ёшдаги кишилар таом тановул қилишни бошламагунларича, бошқаларнинг кутиб туриши юксак одоб намуналаридандир. Бу одобни бошқа одоблар қатори, болаларга ҳам ёшликларидан ўргатиб бориш керак. Баъзи халқларда ушбу одоб аллақачон унутилиб қолган. Бизда унга амал қилиш ҳозир яхши даражада, дея оламиз. Фақат бу одобга амал қилишда бардавом бўлиш керак.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан таомга ҳозир бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошламагунларича, қўлларимизни узатмас эдик».
Имом Муслим ривоят қилган.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 24.10.2024
Робиъус-соний — 21
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 24.10.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
05:15
Ифторлик бошланиши: 17 :25

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#mutolaa #sunnat
🌙 УНУТИЛГАН СУННАТ (ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИ)

🗣
Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:

يا رسولَ اللهِ علِّمْني كلماتٍ أَدْعو بهِنَّ

“Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай”, деди.

У зот алайҳиссалом:

قال: تُسبِّحينَ اللهَ عَشْرًا وتَحمَدينَه عَشْرًا وتُكبِّرينَه عَشْرًا ثُم سَلي حاجَتَكِ

“Ўн марта тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ”), ўн марта таҳмийд (“Алҳамдулиллаҳ”) ва ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”) айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло:

فإنَّه يقولُ: قد فعَلْتُ قد فعَلْتُ

“батаҳқиқ амалга оширдим”, “батаҳқиқ амалга оширдим”, деб айтади”, дедилар (Имом Термизий ва Насоий ривояти).

💬 Ушбу ҳадисда саҳобия аёлларнинг илмга рағбати, дуо қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилиш лозимлиги, дуонинг ижобат бўлиши каби бир қанча фойдалар мужассам.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни 
24-Октябръ  2024йил,  
21- Робиъус-соний  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ
"Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин" (Ҳумаза сураси, 1-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

عَجَبًا لِأَمْرِ الْمُؤْمِنِ، إِنَّ أَمْرَهُ كُلَّهُ لَهُ خَيْرٌ وَلَيْسَ ذَلِكَ لِأَحَدٍ إِلَّا لِلْمُؤْمِنِ، إِنْ أَصَابَتْهُ سَرَّاءُ شَكَرَ وَكَانَ خَيْرًا لَهُ، وَإِنْ أَصَابَتْهُ ضَرَّاءُ صَبَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ (رواه مسلم)
    яъни: “Мўминнинг иши ажабланарли. Унинг ҳамма иши унга яхшиликдир. Бу фазилат фақат мўминга бўлади. Унга хурсандчилик етса, шукр қилади, бу унга яхши бўлади. Унга ёмонлик етса, сабр қилади, бу унга яхши бўлади” (Имом Муслим ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Илмдан бир бобни ўрганиб бирор мусулмонга ўргатишим мен учун бутун дунёни Аллоҳни йўлида садақа қилишимдан яхшироқдир".

📙 "Ал фақиҳ вал мутафаққиҳ".

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
21-Робиъус соний
        м. 2024 йил 24-Октябръ


🌇 Қуёш вақти   06:33
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 45;
🕌Шом 17:30;
🕌Хуфтон 19:05

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:00;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:55;
🕌 Шом 17:30;
🕌 Хуфтон 19:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ