QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.79K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Онага яхшилик қилишдан кўра Аллоҳ азза ва жаллага яқин қиладиган амални билмайман.

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
19-Робиъус соний
        м. 2024 йил 22-Октябръ


🌇 Қуёш вақти   06:30
🌆 Қиём вақти   12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 45;
🕌Шом 17:30;
🕌Хуфтон 19:05

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:00;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:55;
🕌 Шом 17:30;
🕌 Хуфтон 19:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Беморни кўргани борганда қаерда ўтириш керак бўлади?
Anonymous Quiz
17%
Беморнинг бош тарафида
66%
Беморнинг оёқ тарафида
10%
Фарқи йўқ
7%
Энди билиб оламан
Ким беморни кўргани борса,жаннатнинг хурфасида бўлар экан. Жаннатнинг хурфаси нима?
Anonymous Quiz
19%
Жаннатнинг мевалари
36%
Жаннатнинг ҳурлари
34%
Жаннатнинг анҳорлари
11%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизийн

Насиҳат тингламас дил сахти маҳжуб,

Кўкармас тоша ёмғур ёғса ҳам кўб

Аллоҳ таолонинг раҳматидан тўсилган, дили қаттиқ бўлган маҳжуб одам насиҳатни тингламайди, уни қабул қилмайди, насиҳат қулоғига кирмайди, кўзига кўринмайди. Бу худди, қаттиқ тошга ҳар қанча кўп ёмғир ёғгани билан тошдан бир ўсимлик ўсиб чиқмаганига ўхшайди. Қалби қаттиқ одамларнинг қалби ўша тош кабидир. Чиройли, юмшоқ бўлган ерга Аллоҳ таолонинг оби раҳмати ёғилиши билан таъсирини ўтказиб, ундан турли-туман навниҳоллар ўсиб чиқади. Мўмин-мусулмонларнинг юмшоқ, очиқ бўлган қалблари Аллоҳ таолони таниган, оҳиратдан умидвор кимсаларнинг қалблари шундай чиройли, юмшоқ ерга ўхшайдики, агар унга насиҳат ёмғири ёғилса, уни ўзига қабул қилиб, эзгу амал, яхши эътиқодотнинг ниҳоллари униб чиқади, ўзини-ўзи ўнглайди. 

Насиҳат чиройли, фойдали бўладиган бўлса, жон қулоғи, қалб қулоғи билан эшитади. Аммо, дили маҳжуб бўлган кимса насиҳатни тингламайди.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қурьони каримда биринчи нозил бўлган оят -Алақ сурасининг 1-5 оятларидир.

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи вассаллам душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.


👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ҚОРОНҒУ ЖОЙДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ
#намоз

CАВОЛ: Менинг саволим шундан иборатки қоронғу жойда ҳам намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Чунки, қоронғу жойда намоз ўқишнинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қоронғуда намоз ўқиганлари ҳақида ҳадислар мавжуд. Жумладан, қуйидаги ҳадисда мана бундай дейилади:

عن عائشة رضي الله عنها قالت: فَقَدْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ لَيْلَةٍ فَجَعَلْتُ أَطْلُبُهُ بِيَدِي فَوَقَعَتْ يَدِي عَلَى قَدَمَيْهِ وَهُمَا مَنْصُوبَتَانِ (رواه مسلم والترمذي)

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: ''Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўрниларида йўқотиб қўйиб, қўлим билан пайпаслаб, излай бошладим. Ногаҳон қўлим оёқларининг остига тегди. Ўзлари саждада ва оёқларининг таг қисмини тик тургизиб олган ҳолда эканлар" (Имом Муслим ва Термизий ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеомақола #Ақида

📖 Ақида нима..?! (2-қисм)


🎙 Нуриддин домла Хошимов
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
АСАЛАРИГА ЧАҚТИРИБ ДАВОЛАНИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Асаларига чақтириб даволаниш мумкинми? Эшитишимча ҳадисларда арини ўлдиришдан қайтарилган экан. Маълумки, ари инсонни чаққандан кейин ўлади. Бу уни ўлдиришга кирмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Асаларига чақтириб даволаш табиблар томонидан қадимдан қўлланилиб келаётган муолажа турларидан ҳисобланади. Бу хусусда ҳаттоки машҳур ҳаким Буқрот (Гиппократ)нинг китобларида ҳам маълумотлар учрайди. Чаққан асалари танасидаги заҳари унинг ниши орқали инсон танасига кириб, айрим хасталикларга шифо бўлиши исботланган.
   Фиқҳий китобларимизда айнан асаларига чақтириш орқали даволаш ҳақида сўз юритилмаган бўлса ҳам бироқ шунга ўхшаш бўлган заҳар билан даволаниш масаласи зикр қилинган. Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ “Муғний” китобида қуйидаги сўзларни айтади:
و ما فيه السموم من الأدوية: إن كان الغالب من شربه واستعماله الهلاك به أو الجنون: لم يبح شربه، وإن كان الغالب منه السلامة ويرجى منه المنفعة: فالأوْلى إباحة شربه لدفع ما هو أخطر منه كغيره من الأدوية.
   “Заҳар қўшилган дорилар аксар ҳолда ҳалокат ёки мажнунликка сабаб бўлса, уни ичиш мубоҳ эмас. Агар аксар ҳолда саломатликка сабаб бўлса ва ундан манфаат умид қилинса, уни ҳам бошқа манфаатли дорилар каби мубоҳ дейиш афзалдир. Чунки бунда заҳар ичишнинг зараридан кўра хатари кучлироқ бўлган касалликларни бартараф қилиш бор. Зотан, кўп дориларда қандайдир хавф мавжуд бўлишига қарамай ундан ёмонроқ касалликларни даволаш учун уларни ичиш мубоҳ ҳисобланади”.
   Умумий тарзда айтилган ушбу ҳукмдан келиб чиқилса, асаларига чақтириб даволаш ҳам шу ишда  моҳир бўлган табиб ёки мутахассис томонидан ёки унинг назорати остида амалга оширилса жоиз эканлиги келиб чиқади.
   Асаларини ўлдиришдан қайтарилган ҳадисга биноан бундай даволанишни жоиз эмас, дейилмайди. Чунки мазкур ҳадис асаларини беҳуда ўлдириш ҳолатларига тегишлидир. Аммо инсон учун манфаат бўлса, бу иш жоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни 
23-Октябръ  2024йил,  
20- Робиъус-соний  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَيْلٌ لِّلْمُطَفِّفِينَ
"Вайл
(вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга" (Мутоффифун сураси, 1-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг зикридан бошқа сўзларни кўпайтирманглар. Чунки Аллоҳнинг зикридан бошқа сўзлар бағритош қилиб қўяди. Инсонларнинг Аллоҳдан энг узоғи бағритошларидир», дедилар (Имом Термизий ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ