QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Аллоҳим! Байтуллоҳни зиёрат этмокликни QUBOUZ каналимизнинг барча мухлисларига насиб қилгин.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни
12- Август 2020 йил,
22- Зул ҳижжа 1441 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Бугунги кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Зарурат бўлмаса уйда қолинг!
Ҳамиша дуода бўлинг

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Туяга ўхшаб бир ҳўпламда ичманглар. Лекин икки ва уч хўплам қилиб ичинглар. Ичаётганда: «Бисмиллаҳ», денглар. Ичиб бўлиб: «Алҳамдулиллаҳ», деб айтинглар», дедилар(Имом Термизий ривояти).

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Қалб софлиги ҳалол луқма билан бўлади.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1441 йил 22-зулҳижжа
м. 2020 йил 12-август

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:56
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:15
🕋 Шом 19:20
🕋 Хуфтон 20:50

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 04:45
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:25
🕋 Шом 19:20
🕋 Хуфтон 21:00

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Аллоҳим! Байтуллоҳни зиёрат этмокликни QUBOUZ каналимизнинг барча мухлисларига насиб қилгин.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни
13- Август 2020 йил,
23- Зул ҳижжа 1441 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Бугунги кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Истиғфорни кўпайтиринг.
Ҳамиша дуода бўлинг

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси:
وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ العَبْدُ يَوْمَ القِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ صَلاَتُهُ، فَإِنْ صَلُحَتْ، فَقَدْ أَفَلَحَ وَأَنْجَحَ، وَإِنْ فَسَدَتْ، فَقَدْ خَابَ وَخَسِرَ، فَإِنِ انْتُقِصَ مِنْ فَرِيضَتِهِ شَيْئًا، قَالَ الرَّبُّ، عَزَّ وَجَلَّ: انْظُرُوا هَلْ لِعَبْدِي مِنْ تَطَوُّعٍ، فَيُكَمَّلُ بِهَا مَا انْتَقَصَ مِنَ الفَرِيضَةِ؟ ثُمَّ تَكُونُ سَائِرُ أَعْمَالِهِ عَلَى هَذَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни банданинг биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган амали намоздир. Агар у яроқли бўлса, нажот топиб, муваффақиятга эришибди. Агар яроқсиз бўлса, ҳасрат-надоматда қолибди. Агар бордию фарз амалларидан бирор камчилик бўлса, Аллоҳ Таоло: «Бандамнинг нафл амалларига қаранглар-чи?» дейди. Агар нафл амаллар бўлса, фарзнинг камчиликлари тўлдирилади. Кейин бошқа амаллари ҳам мана шу тарзда ижро этилади», дедилар” (Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис дедилар).

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ барчамиз учун фойдали бўлган сўзлари бор:

إذا ﻧصحتني ﻋلى انفراد فقد ﻧصحتني

وإذا ﻧصحتني أمام اﻟﻧاس فقد فضحتني

“Агар сен менга алоҳида насиҳат қилсанг, демак сен менга насиҳат қилибсан. Агар сен менга жамоат ичида насиҳат қилсанг, демак сен мени шарманда қилибсан”, деганлар.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👉 @QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1441 йил 23-зулҳижжа
м. 2020 йил 13-август

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:57
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:15
🕋 Шом 19:20
🕋 Хуфтон 20:50

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 04:45
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:25
🕋 Шом 19:20
🕋 Хуфтон 21:00

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
Расман: 17 августдан масжидлар ўз фаолиятини бошлайди

📃Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан юртимиздаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини давом эттиради. Бунда карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади. Бу ҳақида Республика махсус комиссиясининг қарорида шундай дейилади: «Махсус комиссия қарори билан 17 августдан бошлаб диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда) рухсат берилади.
Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади».

Шунингдек, қуйидаги муҳим тавсия ва талабларга сўзсиз амал қилиш, масжидлар фаолиятининг давомли бўлишига асосий омил бўлади, жумладан:
📍масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;
📍ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;
📍масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;
📍ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);
📍ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;
📍масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);
📍масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;
📍ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;
📍ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;
📍масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;
📍масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;
📍таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.
❗️Муҳтарам юртдошлар, мазкур белгиланган карантин тартиб-қоидаларига амал қилайлик. Синовли кунларда ўзимиз, яқинларимиз, халқимиз саломатлигини асраб-авайлайлик.
Коронавирус хасталигини жиловлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга ўзаро ҳамжиҳат бўлайлик!

Дин ишлари бўйича қўмита
ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизматлари


Каналга уланинг👇👇👇
@QUBOUZ
КАРАНТИН_ҚОИДАЛАРИНИНГ_ЮМШАТИЛИШИГА ОИД ИЗОҲ !

Махсус комиссиянинг қарорида кўрсатилган баъзи ибодатлар чеклови деганда катта жамоа йиғиладиган ибодатлар назарда тутилган, жума намози ва ноисломий бошқа дин вакилларининг шанба ва якшанба кунги жамоавий ибодатлари кўзда тутилган.

➡️ Масжидларда хафтанинг барча кунларида 5 вақт намозлар ўқилади иншааллоҳ фақат жума ибодати муваққат тўхтаб туради.

🔗 Каналга обуна бўлинг
👉 @QUBOUZ
Андижон вақти билан
14 – Августдан 21 - Августгача
Намоз вақтлари.
Бомдод: 4:00. 04 : 50+05
Пешин: 12:45. 13 : 00
Аср: 17:15 .17 :25-05
Шом: 19 : 16-05
Хуфтон: 20:45. 20 :55-05
Ассалому алайкум ! QUBOUZ каналининг мухлислари. Бугун 13 август Пайшанба дуолар ижобат бўладиган Жума кечаси Хуфтондан кейин 3 та "Хатми Қуръон" бағишлаймиз. Шу муносабати билан "Дуо талаблар бўлса" қуйидаги ботга ёзинг. Дуода эслаб дуо қиламиз. Ҳеч бирингиз назардан четда қолмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз алайҳис салом: “Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Ҳалол бойлик топсанг, жуда аълодир,
Савоб ишлар қилсанг, яна авлодир.
Ҳақиқий бойликни қидирсанг агар,
Ҳақиқий бойлик бу-яҳши дуодир.

👇👇👇👇👇
Шунга юборинг
@QUBO_BOT
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Юртимизда бўлиб турган бу касалликни тез кунда кўтаргин ва масжидларимизда жамоат билан жума намозларини ҳам ўқишни насиб қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
Ҳикмат

Нажмиддин Кубро айтади:

➡️ “Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез ўтиб кетадиган, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узунроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан”.

🔗 Каналган аъзо бўлинг
👉 @QUBOUZ
"Духон" сураси фазилати 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради. Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар (Имом Термизий, Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади” (Имом Термизий ривояти).

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Исо раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади”.


Дўстларга ҳам улашинг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Жума айёмингиз муборак бўлсин ! Азиз юртдошлар.