QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.71K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
«Ўтмишдаги бир қавмнинг хулкини эслатиб юбординг»

Ҳасан Басрий рахимахуллоҳнинг бир уйлари бўлиб, унинг эшиги очиб кўйилса, «Киришга рухсат» дегани бўлар эди. У кишининг дўстлари келганда эшик очик бўлса, кириб келаверишарди. Бир куни бир одам ўша уйга келди.Эшик очиқлигини кўриб, уйга кирди. Қараса, Ҳасан Басрий йўк экан. Каравотнинг тагидаги саватга кўзи тушиб, уни тортиб олди. Ичида егулик бор экан. Ундан ея бошлаган эди, Ҳасан Басрий келиб қолдилар. Дўстининг қилаётган ишига қараб, кўзларига ёш тўлиб, йиғлай бошладилар. Ҳалиги одам ҳайрон бўлиб," Эй Абу Саъид, нега йиғлапсан?" деди. Ҳасан Басрий: "Ўтмишдаги қавм(саҳобалар)нинг хулкини эслатиб юбординг",дедилар.

Изоҳ: Саҳобалар бир-бирлари билан шу даражада яқин бўлганларки, бир- бирларининг уйига кириб, бемалол овқатланиб кетишарди. Ўрталарида ортиқча мулозамат тўсиқ бўлмасди.

Каналга уланиш
учун
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

Жуда таъсирли бўлган воқеа албатта эшитамиз..

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов
Тошкент шаҳар "Мирза Юсуф" масжиди имом-хатиби

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
​ КУНИГА ҚАНЧА СУВ ИЧАСИЗ?

Шифокорларнинг айтишича, Қонимизнинг 83 фоизи, суягимизнинг 22 фоизи, мускулларимизнинг 76 фоизи, миямизнинг 85 фоизи сувдан иборат экан. Танамизда содир бўлаётган ҳар қандай ҳолат, деярли сув билан боғлиқ. Масалан, биз нафас олиш ва чиқариш эвазига кун давомида ярим литр, бир суткада эса 1,5 литгача сув йўқотамиз. Сув организмдаги ёғ, крахмал ва бошқа минералларни эритади ҳамда қон тўқималаридаги ҳужайраларни ва организмдаги токсинларни тозалайди.

Турли хилдаги газли ичимликлар, шарбатлар, чой ва кофе инсон организми учун керакли миқдордаги сувга бўлган эҳтиёжни қондиролмайди. Қиёслаш учун, Сиз кийимларингизни ювиш учун сувдан фойдаланасизми ёки чойдан? Албатта, сувдан! Шундай экан, инсон танаси ҳам табиий сувга ҳар доим эҳтиёж сезади.

Агар сизнинг танангиз керакли миқдордаги сув билан тўйинмаса, унда турли муаммолар келиб чиқа бошлайди. Бу дастлаб буйрагингиз, сўнгра жигарингизга салбий таъсир кўрсатади. Ҳамда организмдаги ёғларнинг парчаланиш жараёни секинлашади ва инсон ортиқча вазн йиға бошлайди.

Инсон мисининг 85 фоизи сувдан ташкил топгани учун, кун давомида етарли миқдорда сув ичилмаса, бу бош оғриғига ҳам сабаб бўлар экан. Олимларнинг таъкидлашича, инсон организмидаги токсинлар инсон териси орқали чиқиб кетади. Шунинг учун кўпроқ суюқлик ичиш керак экан. Ўртача 65 кило вазнли инсон эрталабдан кечгача 2 литр сув ичса мақсадга мувофиқ бўларкан. Бу инсон организми учун керак бўлган, кун давомида бўлиб-бўлиб ичиладиган энг кам сув миқдоридир.

Эслатиб ўтамиз, шифокорлар жуда совуқ, муз солинган сувни ичишни тавсия қилишмайди. Тадқиқотларда аниқланишича, муз солинган сув инсон организми учун жуда зарарли бўлиб, моддалар алмашинувини секинлаштириб, кишининг ортиқча вазн йиғишига сабаб бўлади.

ЎМИ матбуот хизмати
🔗 Каналга уланиш учун
👇👇👇👇
@QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Аллоҳим! Байтуллоҳни зиёрат этмокликни QUBOUZ каналимизнинг барча мухлисларига насиб қилгин.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Душанба куни
10- Август 2020 йил,
20- Зул ҳижжа 1441 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Бугунги кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Зарурат бўлмаса уйда қолинг!
Ҳамиша дуода бўлинг

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
ابي هريرة رضي الله عنه قال رسول الله صلي عليه وسلم اعطوا الاجير اجره قبل ان يجف عرقه رواه البخاري
Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят килинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Хизматчини ҳаққини унинг териси қуришдан олдин беринглар" дедилар (Имом Бухорий ривояти).

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Сен Роббингнинг хизматини лозим тутсанг, мол-дунё ўзидан-ўзи келаверади, жаннат ҳам сенга муштоқ бўлади.
➡️ Уч ўринда ўзингни хушёр тут; бирор иш қилсанг, Аллоҳ сени кўриб турганини эсла. Агар гапирсанг, Аллоҳ сени эшитиб турганини эсла. Агар сукут қилсанг, Аллоҳ сени билиб турганини эсла!.

(Ҳотимул Асом)

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1441 йил 20-зулҳижжа
м. 2020 йил 10-август

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:55
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:20
🕋 Шом 19:25
🕋 Хуфтон 20:55

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 04:40
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:30
🕋 Шом 19:25
🕋 Хуфтон 21:05

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳулоса қилишга шошилманг

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов
Тошкент шаҳар "Мирза Юсуф" масжиди имом-хатиби

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
ШУКРИ ВУЗУЪ НАМОЗИ ҲАҚИДА


CАВОЛ: Мен шукри вузу намозини ҳар таҳоратдан кейин ўқимоқчиман. Фарз намозларидан олдин ўқийман, шу тўғрими? Тартибини ўргатинг.

ЖАВОБ: Шукри вузу (таҳорат шукри) намози нафл намозлардан ҳисобланади. Бу намознинг фазилати борасида бир қанча ҳадислар ворид бўлган. Жумладан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:

ما من أحدٍ يتوضَّأُ فيُحسنُ الوضوءَ، ويُصلِّي رَكعتينِ، يُقبِلُ بقلبِه ووجهِه عليهما، إلَّا وجبتْ له الجَنَّةُ (رواه الإمام أبو داود عن عُقبةَ بنِ عامرٍ الجُهنيِّ رَضِيَ اللهُ عنه)

“Қайси бир киши яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи ила юзланиб икки ракат намоз ўқиса, албатта унга жаннат вожиб бўлади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Ҳадиси шарифда айтилганидек таҳоратдан сўнг икки ракат намоз ўқиб олиш фазилатли амал саналади. Аммо бу намоз нафл бўлгани учун қуйидаги вақтларда ўқиб бўлмайди.
1.Тонг отгандан то қуёш бир найза кўтарилгунча
2. Қуёш тиккага келгандан то заволга оққунча.
3. Аср намозидан то шом намозини ўқиб бўлгунча.
4. Имом хутба ўқиш учун минбарга чиққан вақтда (имом қандай хутбага чиққан бўлса ҳам).
5. Муаззин фарз намозига такбир айтаётганда.
6. Масжидда ҳайит намозидан олдин ҳам, кейин ҳам нафл макруҳдир.
7. Фарз намозларидан бирининг вақти тор бўлиб қолса. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Аллоҳим! Байтуллоҳни зиёрат этмокликни QUBOUZ каналимизнинг барча мухлисларига насиб қилгин.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Сешанба куни
11- Август 2020 йил,
21- Зул ҳижжа 1441 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Бугунги кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Зарурат бўлмаса уйда қолинг!
Ҳамиша дуода бўлинг

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси:
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ قَالَ : لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. (Сунани Доримий).

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1441 йил 21-зулҳижжа
м. 2020 йил 11-август

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:55
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:15
🕋 Шом 19:20
🕋 Хуфтон 20:50

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 04:40
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:25
🕋 Шом 19:20
🕋 Хуфтон 21:00

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
​​ ДУО

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир банда ҳар куни эрталаб ва кечқурун уч марта: “Бисмиллааҳиллазий лаа язурру маъасмиҳи шай’ун фил-арзи ва лаа фис-самаа’и ва ҳувас-самийъул-ъалийм”, деса, унга ҳеч нарса зарар қила олмайди”, дедилар”(Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган).

Дуонинг маъноси: “Унинг исми (зикр қилиниши) ила еру осмонда ҳеч нарса зарар қила олмайдиган Аллоҳ номи ила (паноҳ сўрайман). У ўта эшитувчи ва билувчи Зотдир”.

•••┈••┈•✦🌟✦•┈••┈•••
Дўстингизга ҳам улашинг!
@QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Аллоҳим! Байтуллоҳни зиёрат этмокликни QUBOUZ каналимизнинг барча мухлисларига насиб қилгин.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни
12- Август 2020 йил,
22- Зул ҳижжа 1441 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Бугунги кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Зарурат бўлмаса уйда қолинг!
Ҳамиша дуода бўлинг

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Туяга ўхшаб бир ҳўпламда ичманглар. Лекин икки ва уч хўплам қилиб ичинглар. Ичаётганда: «Бисмиллаҳ», денглар. Ичиб бўлиб: «Алҳамдулиллаҳ», деб айтинглар», дедилар(Имом Термизий ривояти).

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ